ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6425 Хокимият Ханканского района 16/08/2019 01/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Автомобиль йўлида харакат хавфсизлигини таъминлаш максадида тегишли йўл белгисини ўрнатишга рухсат бериш тўрисида
ID-6425

ЛОЙИҲА

 

 

Хонка тумани хокими карори

2019 йил «      » августь                                                                Хонқа шахарчаси

 

 

Автомобиль йўлида харакат хавфсизлигини таъминлаш максадида тегишли йўл белгисини ўрнатишга рухсат бериш тўрисида

 

“Махаллий давлат хокимияти тўгрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320-модда), “Йул харакати хавфсизлиги тўгрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йуллари рўйхатини тасдиклаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли қарорига асосан, автомобиль йулида харакат хавфсизлигини таъминлаш максадида, Хонка тумани ИИБнинг 2019 йил 04 апрелдаги туман хокимлигида №-1574-сонли ёзишмасини, ахолидан келиб тушаётган мурожаатларни хамда 4-сектор рахбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр кабуллардан ва фукаролар томонидан килинган мурожаатларни кўриб чикиб хамда туман худудидан ўтувчи автомобиль йўлларида йул-транспорт ходисаларини олдини олиш ва харакат хафсизлигини таъминлаш максадида.

 

КАРОР КИЛАМАН:

 

1. Туман , йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси рахбари (М.Абдуллаев)га Хонка туман худудидан ўтган 4К-940 “Урганч-Чолиш-Ок-Олтин-Қарамози” автомобил йулининг 14,5-километр дан 16-километригача бўлган оролиғига соатига 50 километр хамда 4Н-1944 “Хонка айланма” автомобиль йўлининг 3.7 километридан 3.24-километригача бўлган оролиғига соатига 40 километр “юкори тезликни чеклаш” йул белгиси ўрнатиш вазифаси топширилсин.

2. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси рахбари (МАбдуллаев) ’’Юкори тезлик чекланган” йўл белгиси ўрнатилган автомобиль йулларида аникланган майда чукурчаларни таъмирлаш чораларини кўрсин.

3. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник (Ш.Рамазанов) мазкур йуллардан йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш билан боғлик барча зарурий чораларни кўрсин.

4. Ушбу қарор Халк депутаглари Хонка туман кенгашининг навбагдаги сессияси тасдигига киритилсин.

5. Ушбу қарор “Хонка хаёти” газетасида эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назораг килиш туман хокимининг ўринбосари А.Хужаниёзов зиммасига юклагилсин.

 

 

 

Хонка тумани хокими                                                                           О.Жумаиазаров

 

Общие предложения

121