ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6353 Хокимият Дустликского района 14/08/2019 29/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилaш тўғрисида
ID-6353

Лойиха

ДЎСТЛИК ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” август _______ Дўстлик шаҳри

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилaш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларга ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛAMAН:

1.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 17 моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги 965-сонли қарори ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2019 йил 25 июлдаги 384-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий химояга муҳтож, иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ҳодимларнинг рўйхат бўйича

ўртача сонидан ташкил этадиган 4 фоиз миқдорида - 145 кишини ташкил этади, шу жумладан:

-ногиронларга - 2,7 фоиз, - 4 киши;

-ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга - 12 фоиз - 18 киши;

‎- сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 6 фоиз - 9 киши

-пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга 2 фоиз, - 3 киши;

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга - 8 фоиз - 12 киши;

-одам савдосидан жабрланган шахслар учун - 2,8 фоиз (4 киши)

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун - 66 фоиз (95 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

3. 2019 йилда ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойларини умумий миқдорининг камида 25 (йигирма беш) фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 (етмиш беш) фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва мазкур қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

5. Иш ўринларини банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2020 йил 1 апрелига қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белиланган тартибда аттестациядан ўтказиш амалга оширилсин.

6. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишши ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ҳодим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

7. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кумаклашиш жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

9. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (О.Бозоров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 28 сентябрдаги 1265-сонли қарори 2019 йил сентябрдан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Данияров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими: У.Узаков

Общие предложения

122