ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6308 Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды 15/08/2019 29/08/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни республика ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-6308

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни
Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни республика ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солишни  янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

“Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисида”ги Базель Конвенциясига мувофиқ экологик сертификатланиши лозим бўлган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилишини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Базель Конвенцияси рўйхатига мувофиқлаштирилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиладиган мажбурий экологик сертификатланиши зарур бўлган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар турлари рўйхати
1-иловага  мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, республика ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг номи, миқдори ТИФ ТН коди буюртма намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси  томонидан белгиланган меъёрларни ҳисобга олган ҳолда уч ой муддатда:

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги 151-сонли “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни  Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж.Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                                    А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”________даги ____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Базель Конвенцияси рўйхатига мувофиқлаштирилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиладиган мажбурий экологик сертификатланиши зарур бўлган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар турлари номенклатураси

А рўйхати

1988 йилдаги Базель Конвенциясига асосан импорт ва экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштирилиши лозим бўлган чиқиндилар турлари

Товарнинг Чиқиндилар рўйхатига таалуқлилиги унинг ТИФ ТН коди асосида
ва номланиши (физикавий ва кимёвий  хусусиятлари) билан аниқланади.

Т/р

Чиқинди турларининг номи

ТИФ ТН бўйича чиқинди турларининг коди

  1.  

Шиша толаси чиқиндилари

7019 90 000 9

  1.  

Асбест чанги ва чиқиндилари

2524 90 000 0‎

  1.  

Рангли металл таркибли, ўхшаш чанглар‎‎‎:

  1.  

Магний чанги

8104 30 000 0‎

  1.  

Титан чанги

8108 20 000

  1.  

Ванадий чанги

8112 92 910 0

  1.  

Ишлатилган смобли лампалар

8539 32 200 0

  1.  

Люминесцентли трубкалар

8539 31 100 0,

 8539 31 900 0,

8539 39 000 0

(фақат икки хил рангли чироқлар)

  1.  

Металл қуйқалари (шламлари):‎

  1.  
Электролит икки оксид марганец ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган марганец қуйқалари (шламлари).

 

2620 99 950 9‎

 

  1.  

Олтингугурт кислотасини ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган селенсимобли қуйқа (шлам).

2620 99 950 9‎

  1.  

Торий таркибли чиқиндилар:

  1.  

Кимё-металлургия ишлаб чиқаришдаги торий чиқиндиси

2620 99 950 9‎

  1.  

Торий вольфрамли буюмларни ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган торий таркибли қуйқа

2620 99 950 1‎

  1.  

Галваник қуйқалар (шламлар):

  1.  

Таркибида никель моддаси бўлган галваник қуйқа

7503 00 900 0,

2620 99 100 0 ‎

  1.  

Цианид таркибли қуйқа

2837 19 000 0

  1.  

Хром таркибли (олтивалентли хром бирикмалари)

2819 90‎

  1.  

Мис таркибли

2620 30 000 0‎

  1.  

Рух таркибли

2620 19 000 0‎

  1.  

Кобальт таркибли

2620 99 950 3‎

  1.  

Кадмий таркибли

2620 91 000 0

(фақат кадмий таркибли)

  1.  

Қўрғошин, никель, кадмий гидроксидлари қуйқаси

2620 99 950 9‎

 

  1.  

Графитли қуйқа (шлам)

3801 2090 00

 

Таркибида қуйидаги модда (элемент)лар  мавжуд бўлган чиқиндилар:

  1.  

Кадмий

8107 30 000 0,

2620 91000 0

(фақат кадмий таркибли)

  1.  

Никел

7503 00 900 0, 2620 99100 0

  1.  

Хром

8112 22 000 0,

2620 91 000 0

(фақат хром таркибли) ‎

  1.  

Қалай

8002 00 000 0,

2620 99400 0

  1.  

Қўрғошин

7802 00 000 0,

262021000 0,

2620 29 000 0 ‎

  1.  

Ванадий‎

8112 92 910 0,

2620 99 950 9

  1.  

Мис

7404 00 990 0,

2620 30 000

  1.  

Ацетофенон аралашмали алюмин хлорид чиқиндилари

2827 32 000‎

  1.  

Мис тайёрланиши учун аммиакли эритмалар

2814 20 000 0

  1.  

Ўсимликларга ишлов бериш ва уларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш воситалари

3808 94‎

  1.  

Ўсимликларга ишлов бериш ва уларни зараркунандалардан  ҳимоя қилиш воситаларидан ҳосил бўлган чиқиндилар

3808 94‎

  1.  

Нордон смола, нордон катрон (деготь)

2713 90 900 0‎

  1.  

Мойни тозалаш жараёнида ҳосил бўладиган олтингугурт кислотали гудрон, сақичли  сулфанат аралашмалар 

2713 90 900 0

  1.  

Сулфат чўкмалар ишлаб чиқаришдаги   таркибида олтингугурт кислотаси бўлган   оғир органик сульфатли нордон гудрон

2713 90 900 0‎

  1.  

Сулфакислоталар, хушбуй бирикмалар, олтингугурт кислота таркибли, ароматик углеводородларни тозалашда ҳосил бўлган нордон гудрон

2713 90 900 0

  1.  

Парафин тозалашдаги олтингугурт кислотали, органик бирикмали нордон гудрон

2713 90 900 0‎

  1.  

Бензол коксокимёвий ишлаб чиқаришдаги сульфат ажратмаларининг смола кислотаси

2713 90 900 0

  1.  
Тетраэтилсвинец таркибли шламлар (антидетонацион қўшимчалар)

3811 11 100 0‎

  1.  

Қисман хлорланган дибензофуран ва бошқа шунга алоқадор бирикмалар

2932 19 000 0

  1.  

Қисман хлорланган дибензодиоксин (диоксид) ва бошқа шунга алоқадор бирикмалар

2934 20 800 0

  1.  

Мис ишлаб чиқаришдаги маргимушли кек

3824 99 920 8

  1.  

Қалай ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган маргимуш-калийли кек

3824 99 930 0

  1.  

Олтингугурт кислотаси

2807 00 000 1

 

Муайян ишлаб чиқаришга оид кислоталар ва кислота аралашмалари: металл буюмларини ишлаб чиқарувчи цехлардаги 
чиқинди эритмалари:

  1.  

Хлорид кислота

2806 10 000 0‎

  1.  

Кальций хлориди

2827 20 000 0‎

  1.  

Алюминий хлориди

2827 32 000 0

  1.  

Рух хлориди

2827 39 850 0‎

  1.  

Барий хлориди

2827 39 850 0‎

  1.  

Неорганик кислота таркибли металл бўлмаган қўшимчалари

2811 29 100 0‎

  1.  

Ционидлар мажмуалари

2837 20 000 0

  1.  

Фульминатлар, ционидлар, тиоцианатлар

2842 90 800 0

 

Ишқор (гидроксид)ли металл
силикатлари

  1.  

Натрий метасиликати

2839 11 000 0

  1.  

Калий метасиликати

2839 90 100 0

  1.  

Қўрғошин метасиликати

2839 90 900 0

  1.  

Цезий, алюминий ва рухнинг силикатлари

2839 90 900 0

  1.  

Натрий хлорид

2501 00 919 0

  1.  

Карборунд (карбид кремний)

2849 20 000 0

 

Қуйидагилардан  ишлаб чиқилган плиталар, варақлар, плёнкалар:

  1.  

Амин смоласи

3920 93 000 0‎

  1.  

Фенол смоласи

3920 94 000 0‎

  1.  

Қаттиқ ва юмшоқ пайвандлаш ёки ‎кавшарлаш учун флюс

3810 90 900 0‎

 

 

Чиқинди минерал мойлари:

  1.  

Уайт-спирит‎.

2710 12 210 0

  1.  

Авиация  ‎бензинлари

2710 12 310 0

  1.  

Таркибида 0.013 г/л дан ортиқ қўрғошини бўлган

2710 12 510 0,
2710 12
 590 0

  1.  

Натрий хлорид

2501 00 919 0

  1.  

Кремний карбид

2849 20 000 0

  1.  

Ишлатилган катализатор

2620 30 000 0

 

Қоғоз, қалин қоғиз ва қоғоз маҳсулотлари чиқиндилари:

  1.  

Небелли крафт-қоғоз, гофирланган қоғоз ёки қалин қоғоз

 

4804

  1.  

Ёғочдан олинган қоғоз ёки қалин қоғоз (газета, журнал ва бошқа шунга ўхшаш босма қоғозлар)

4707 30 100 0

4707 30 900 0

  1.  

Ламинатланган қалин қоғоз

4804

 

Тўқимачилик саноати (текстиль) чиқиндилари:

  1.  

Ипакли чиқиндилар (шу жумладан тўқиш ғалтагига ўрашга яроқсиз бўлган пилла, ўрам чиқиндилари ва титилган тола хом-ашёси)

5003 00 000 0

500500

  1.  

Юнглар ёки ингичка ёҳуд қалин толали ҳайвон жунлари, шу жумладан ип чиқиндилари, фақат толали хомашёдан ташқари

5103

  1.  

Каноп ёки зиғирпоянинг титилган толаси ва чиқиндилари

5301300000

  1.  

Синтетик тола

5503

  1.  

Суньий тола

5504

  1.  

Эскирган кийим ва бошқа эскирган тўқимачилик маҳсулотлари

6310

  1.  

Тўқимачилик материалларидан ҳосил бўлган аввал ишлатилган гиламлар, яроқсиз чизимча, йўғон арқон-арқонли буюмлар, арқонлар ёки қалин арқонлар

5701-5705

Б рўйхати

1988 йилдаги Базель Конвенциясига асосан чегара оша ташилиши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштирилиши лозим бўлган чиқиндилар турлари

Т/р

Чиқинди турларининг номи

ТИФ ТН бўйича чиқинди турларининг коди

1

Инсон соч толалари чиқиндилари

0501 00 000 0‎

2

Тук чиқиндилари

0502

3

От ёллари чиқиндилари

0511 99 859 2

4

Қуш патлари чиқиндилари

0505 90 000 0

5

Ҳайвонларнинг суяк ва шох чиқиндилари

0506 90 000 0

6

Балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотларини қайта ишлашдаги чиқиндилар

0511 91

7

Ҳайвон ёки ўсимлик ёғидан ҳосил бўлган шам ва ёғ маҳсулотлари чиқиндиси

1522 00‎

8

Кесилган, арраланган ва дағал тозаланган сланец чиқиндилари

2514 00 000 0‎

9

Фойдали қазилмалар чиқиндилари

2525 30 000 0

10

Лейцит нефелин ёки нефелин сианити чиқиндилари

2529 30 000 0‎

11

Дала шпати чиқиндилари

2529 10 000 0‎

12

Қора металл ишлаб чиқаришда хосил бўладиган гранулали шлак

2618 00 000 0‎

13

Вагран шлаклари

2619 00‎

14

Электр печлари шлаклари

2619 00

15

Домен шлаклари

2619 00‎

16

Конвертерли шлаклари

2619 00‎

17

Пўлат литей ишлаб чиқаришдаги шлаклар

2619 00‎

18

Пўлат литей ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқинди

2619 00‎

19

Пўлат литейли шламлар

2619 00

20

Пўлат ишлаб чиқаришда (прокат) ҳосил бўлган шламлар

2619 00

21

Қуйма шламлар

2619 00

22

Гартцинк (таркибида рух мавжуд бўлган қотишмалар)

2620 11 000 0

23

Рухли шлаклар

2620 19 000 0

24

Рухли шламлар

2620 19 000 0‎

25

Шилиб олинган қўрғошин чиқиндиси

2620 21 000 0,

2620 29 000 0‎

26

Қўрғошин куйиндиси

2620 21 000 0,

2620 29 000 0‎

27

Қўрғошинли шламлар

2620 21 000 0,

2620 29 000 0‎

28

Таркибида мис бўлган шилиб олинган чиқиндилар

2620 30 000 0‎

29

Таркибида алюминий мавжуд бўлган шилиб олинган енгил металл чиқиндилари

2620 40 000 0‎

30

Таркибида алюминий мавжуд бўлган тузли шлаклар

2620 40 000 0‎

31

Қозонларни тозалашда ҳосил бўлган ванадий таркибли қолдиқлар

2620 99 950 9

32

Таркибида магний  мавжуд бўлган шилиб олинган енгил металли чиқиндилар

2620 99 950 9

33

Таркибида магний мажуд бўлган тузли шлаклар

2620 99 950 9

34

Магний оксиди шламлари

2620 99 950 9‎

35

Таркибида цианид мавжуд бўлган қуйқа, боғловчи (совутиш) ванналар

2837‎

 

Симоб ва симоб таркибли қолдиқлар:

36

Графитдаги симоб

2805 40‎

37

Фаоллашган кўмирдаги симоб

2805 40‎

38

Кўмир кули

2621 10 000 0

39

Қозонхона шлаклари

2621 90 000 0

40

Аньанавий ёқилғидан чиқувчи  тутунни йиғувчи қурилмаларда  хосил бўладиган, таркибида  туз  мавжуд қаттиқ қолдиқлар   (реактив гипссиз)

2621 90 000 0

41

Учувчи куллар ва ўчоқ тизимларининг чанглари

2621 10 000 0

42

Чиқиндиларни ёндириш қурилмаларидан чиқувчи куллар ва шлаклар

2621 10 000 0

43

Пиролиз қурилмаларидан чиқувчи куллар ва шлаклар

2621 90 000 0

44

Мис ишлаб чиқаришда саноат стандартига мувофиқ қайта ишланган ва юқори таркибли темирли (20% дан юқори) кимёвий барқарор шлак

2620 99 950 9‎

45

Кул ва шлаклар

2621 10 000 0

46

Коксокимё ва газли заводлар шламлари

2713 90

47

Фаоллаштирилган кўмир (ишлатилган)

2803 00‎

48

Таркибида теллур мавжуд бўлган чиқиндилар

2804 50 900 0

49

Таркибида маргумуш мавжуд бўлган чиқиндилар

2804 80 000 0

50

Таркибида селень мавжуд бўлган чиқиндилар

2804 90 000 0‎

51

Пўлат қуюш ишлаб чиқаришдан ташқари Қаттиқ турдаги кремзема чиқиндиси

2811 22 000 0

52

Торий парчалари ва чиқиндилари

2844 30 550 0

53

Фосфорли ўғитлар ва бошқа мақсадлар учун фойдаланишга мувофиқ келувчи қуйма темир ва пўлат ишлаб чиқаришда бўлган асосий шлак

2618 00 000 0

54

Целлюлоза (нитроциллюлоза)ни қайта ишлашда ҳосил бўлган чиқиндилар

 

3915 90 800 0

 

Пластмассадан ҳосил бўлган чиқиндилар, қийқимлар ва қириндилар

55

Полиэтилен

3915 10 000 0

56

Полистирол, полистирол кўпиги

3915 20 000 0‎

57

Поливинилхлорид ва унинг асосида кўпик қатлами

3915 30 000 0

58

Фото ва кинопленка целлулоиди

3915 90

59

Полиэтилентерефтал пленкалар

3915 90

60

Полиуретан, полиуретанли кўпиклар

3915 90‎

61

Полиамидлар

3915 90‎

62

Поликарбонат, полиакрилат, органик ойна

3915 90

63

Поливинилацетат

3915 90‎

64

Полипропилен

3915 90 110 0‎

65

Таркибида фтор мавжуд пластмассалар

3915 90 800 0

66

Акрилонитрилли сополимер

3915 90 800 0

67

Бутадиенли сополимер

3915 90‎

68

Стирол сополимер

3915 90

69

Полибутилентерефталат

3915 90‎

70

Полиэтиленсульфидлар

3915 90

71

Полисолоксанлар

3915 90

72

Полиметилметакрилат

3915 90‎

73

Поливинилбутирол

3915 90‎

 

74

Фенолформальдегидли ва меламинформальдегидли қуйқа

3915 90‎

75

Эпоксидли қуйқа

3915 90 800 0

76

Карбамидформальдегидли қуйқа

3915 90

77

Алкидли қуйқа

3915 90‎

78

Резина қийқимлари ва чиқиндилари

4004 00 000 0‎

79

Ишлатилган резинатехник буюмлари

4004 00 000 0‎

80

Аввал ишлатилган шиналар ва эскирган камералар

4012 20 000‎

81

Қаттиқ резиналар қиринди ва чиқиндилари

4017 00 000 0

(фақат чиқиндилар ва қириндилар)

82

Тери ишлаш корхоналаридан чиқадиган оқова сувларини тозалашда ҳосил бўлган қуйқим‎

4115 20 000 0

 

83

Тери орти ёғи, мездра хом ашёси

4115 20 000 0‎

84

Слилкова қирқимлари

4115 20 000 0‎

85

Хромланган ошланган ярим тайёр маҳсулот чет қисмидаги қирқимлар, хромли стружкалар

4115 20 000 0‎‎

 

Сунъий тола чиқиндилари

86

Полиамидли

5505 10 100 0

87

Полиэфирли

5505 10 300 0

88

Полиакрилли

5505 10 500 0

89

Полипропиленли

5505 10 700 0‎

90

Полиэфирли, полиэтиленли, полиууретанли, хлоридли, фторли, поликарбомидли, тривинилли ва винилли тола

5505 10 900 0‎

91

Чироқлар, кинескоплар ва ўзига хос аралашмаларни ўз ичига олган бошқа махсулотлар ишлаб чиқишдаги ойналар чиқиндилари

7001 00 100 0

92

Таркибида қўрғошин мавжуд бўлган чиқиндилар

 

7802 00 000 0

93

Таркибида рух мавжуд бўлган чиқиндилар

7902 00 000 0

94

Таркибида қалай мавжуд бўлган чиқиндилар

8002 00 000 0

95

Таркибида вольфрам мавжуд бўлган чиқиндилар

8101 97 000 0

96

Таркибида молибден мавжуд бўлган чиқиндилар

8102 97 000 0‎

97

Таркибида тантал мавжуд бўлган чиқиндилар

8103 30 000 0

98

Таркибида магний мавжуд бўлган чиқиндилар

8104 20 000 0‎

99

Таркибида кобальт мавжуд бўлган чиқиндилар

8105 30 000 0

100

Таркибида висмут мавжуд бўлган чиқиндилар

8106 00 100 0

101

Таркибида кадмий мавжуд бўлган чиқиндилар

8107 30 000 0‎

102

Таркибида титан мавжуд бўлган чиқиндилар

8108 30 000 0

103

Таркибида цирконий мавжуд бўлган чиқиндилар

8109 30 000 0‎

104

Сурма чиқиндиси

8110 20 000 0‎

105

Таркибида марганец мавжуд бўлган чиқиндилар

8111 00 190 0

106

Бериллий қириндилари ва чиқиндилари

8112 13 000 0‎

107

Таркибида хром мавжуд бўлган чиқиндилар

8112 22 000 0‎

108

Германий қириндилари ва чиқиндилари

8112 92 210 1

8112 92 950 0

8112 99 200 2

109

Ванадий қириндилари ва чиқиндилари

8112 92 910 0

8112 92 210 9

8112 99 700 0

110

Гафний қириндилари ва чиқиндилари

8112 99 200 1

8112 92 100 0

111

Индий қириндилари ва чиқиндилари

8112 92 810 0

8112 99 700 0

8112 92 210 9

112

Ниобий қириндилари ва чиқиндилари

8112 92 310 0

8112 92 210 9

8112 99 300 0

113

Таллий қириндилари ва чиқиндилари

8112 52 000 0

8112 51 000 0

8112 59 000 0

114

Металл керамика чиқиндилари

8113 00 400 0‎

115

Кесиш (бўлиш)га мўлжалланган кема ва бошқа сузувчи конструкцияларни эҳтиёткорлик билан турли материаллардан ажратиш, кемадан фойдаланиш жараёнида  ҳосил бўладиган ва хавфли тоифага кирувчи маҳсулот ва  чиқиндилар

8908 00 000 0

116

Кўп маротаба азотланган кимёвий органик химикалин

2904 20 000 0,
2908 19 000 0‎

117

Капролактам филтрлаш чиқиндиси

            2933 71 000 0

 

Органик компонентлар чиқиндиси:

118

Ишлатилган мойлар

2710

119

Гидравлик суюқликлар

3825 50 000 0

120

Тормоз суюқлиги

3825 50 000 0

121

Антифриз

3825 50 000 0

122

Эфирлар

2909

123

Хлорфторуглеводородлар

3824 71 000 0

124

Галогенлар

3825 41 000 0

125

Алифатик галогенлашган углеводородлар

(хлорметан, дихлорэтан, винилхлорид, аллилхлорид ва эпихлоргидрин)

2903 11 000 0,

2903 12 000 0,

2903 21 000 0,

  1. 29 000 0

126

Қўрғошин аккумулятор  батареялари (бутун ёки қисмларга ажратилган)

            9201 10 000 0

 

Органик эритувчилардан ҳосил бўлган галогенсиз чиқиндилар ва уларнинг аралашмалари,  уларнинг таркибига кирадиган ҳар қандай моддалар, жумладан:

127

Бензол

2902 20 000 0
 

128

Олтингугурт

2813 10 000 0

129

Крезол

   3825 49 000 0

130

Галогенли органик эритмалар чиқиндилари ва уларнинг аралашмалари

  3825 41 000 0

131

Таркибида мавжуд бўлган ёки ифлослантирувчи буюмлар ва моддалар чиқиндилари: 

полихлор дифенил (ПХД),

полихлор терфенил (ПХТ),

полихлор нафталин (ПХН) ёки  полибром дифенил (ПБД), ҳар қандай бошқа концентрацияси 50 мг/кг ва ундан юқори бўлган полибромли ўхшаш қўшимчалар

      2710 91 000 0

    3825

132

Мисни тозалаш ва электролитларнинг ажралиш жараёнларида ҳосил бўлган электролитларнинг ишлатилган эритмалари

3825 61 000 0

     3825 69 000 0

133

Карбонил металлар

2620

3825

134

Битум ва нефть коксларини қайта ишлаш ёки ишлаб чиқариш чиқиндилари

2713 90

135

Қўрғошинли детонаторга қарши таркибли чиқиндилар

3811 11 100 0

3811 00 000 0

136

Инсон ва ҳайвонларга юқумли касалликларни уйғотувчи таркибли тери-пушно ёки тери чиқиндилар

0511 99 100 0

4101-4103

4301

4115 20 000 0

 

Полибром дифенил ёки  полихлор сақловчи воситалар билан ифлосланган қадоқлаш таралари ва контейнер чиқиндилари:

137

Пластмассали

3915

3923

138

Ёғочли

4401 30

4415

139

Қоғоз ва қаттиқ қоғозли

4707

4819

140

Ойнадан, шиша синиқларидан ташқари

7010

141

Қора металлардан

7204

 

Ёғоч ишлаб чиқаришда қўлланилган кимёвий консервантлар чиқиндилари (симоб қўшимчларидан ташқари):

142

Креозитли мой

   2707 91 000 0

143

 

 

Битум пасталари

    2713 20 000 0

144

Натрий фторид

2826 19 100 0

145

Натрий кремнефтор

2826 19 100 0

146

Мис купороси

2826 90 800 0

147

Натрий динитрофенолат

2908 91 000 0

148

Антрацен мойи

2707 99 700 0

149

Сланец шпал шимилтирилган мой

2714 90 000 0

150

Фторли полимер чиқиндилар

3904 69 100 0

3904 69 800 0

151

Перфториэтилен/пропилен

2901 22 000 0

152

Тетрафторэтилен/ перфторметилвин эфир (ПФА)

2903

153

Тетрафторэтилен/перфторметилвин эфири (МФА)

2903

154

Поливинилфторид (ПВФ)

3920 99 520 0

155

Поливинилиденфторид (ПВДФ)

3904 69 800 0

 

Изоҳ: “Қолдиқ” тушунчасига агар у ёки бу  материал аниқ бошқа позицияларга киритилмаган бўлса  лой, қолдиқ, шлак, дрос, окалин, чанг, кукун, шлам, кека , ҳурда ва бошқа чиқиндилар тушунилади.

                                               В рўйхати                                                     

1988 йилдаги БМТнинг наркотик моддалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси асосида мажбурий экологик сертификатлаштирилиши лозим бўлган кимёвий моддалар ва прекурсорлар

Кимёвий модда номи

ТИФ ТН бўйича коди

1

Уксус кислота ангидриди

2915 24 000 0‎

2

Барий цианид

2837 19 000 0

3

Кадмий цианид

2837 19 000 0

4

Кальций цианид

2837 19 000 0

5

Метил спирти (метанол)

2905 11 000 0

6

Маргумуш ангидриди

2811 29 900 0

7

Маргумушли ангидрид

2811 29 100 0‎

8

Натрий арсенат

2842 90 800 0

9

Симоб икки хлорид (сулема)

2827 39 850 0,

2805 40 900 0‎

10

Симоб икки йодиди

 2827 60 000 0,

2805 40 900 0

11

Симоб оксицианиди

2837 19 000 0

12

Симоб салицилат

2918 21 000 0

13

Симоб цианиди

2837 19 000 0‎

14

Кумуш цианисти

2837 19 000 0

15

Цианид натрий

2837 11 000 0

16

Цианидли мис, калий

2837 19 000 0‎

17

Сариқ фосфор

2804 70 001 0‎

18

Рух фосфиди

2853 90 900 0

19

Ацетон‎

2914 11 000 0‎

20

Пиперидин

2933 32 000 0

21

Метилэтилкетон (2-бутанон)‎

2914 12 000 0

22

Толуол‎

2902 30 000 0

23

Олтунгугурт кислотаси, унинг тузларидан ташқари

2807 00 000 1,
3813 00 000 0

24

Хлор кислотаси, унинг тузларидан ташқари

2806 10 000 0‎

25

Калий перманганат (марганцовка)

2841 61 000 0‎

26

Фенол ва унинг тузлари

2907 11 000 0

27

М-ацетилантранил кислотаси

2916 31 000 0‎

28

Альдрин‎

2939 80 000 0

29

Антранил кислота‎си

2922 43 000 0‎

30

Дильдрин‎

2939 80 000 0

31

Пиперональ‎

2932 93 000 0

32

Сафрол ва изосафрол

2932 94 000 0‎

33

Феенил уксус кислотаси

2916 34 000 0‎

34

Рух цианиди

2837 19 000 0

35

Цинхонин‎

2939 20 000 0‎

36

Этилмеркурхлорид‎

2812 19 000 0

37

3, 4-метилендиоксифенил-
2-пропанон

2903 79 800 0

38

Псевдоэфедрин‎

2939 42 000 0

39

Эфедрин‎

2939 41 000 0‎

40

Диэтил эфири

2909 11 000 0‎

41

Қўрғошин цианиди

2837 19 000 0

42

Нитрат акрил кислотаси

2916 11 000 0‎

43

Цианид препаратлари (циансплав, «Циклон»)

2837 19 000 0

44

Этилендибромид (ЭДБ)‎

2901 29 000 0

45

ДДТ‎

2903 92 000 0

46

Диносеб ва унинг тузи

2908 91 000 0

47

Крокидолит (асбест)‎

2524 10 000 0

48

Полибромли бифинил

2902 90 000 0

49

Тетрокарбонил никел

2849 90 900 0‎

50

Хлордан‎

2842 90 800 0‎

51

Хлордимеформ

2903 99 800 0

52

Фторацетамид‎

2924 29 990 0

53

Симоб бирикмалари (арсенат)

2842 90 800 0

54

Полихлор трефинил

2902 90 000 0

55

Полихлор бифинил

2902 90 000 0

56

Поливинил спирт

3905 30 000 0

Г рўйхати

БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП) ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан халқаро савдода муомаласи қатъий чекланган ёки тақиқланган потенциал токсик кимёвий моддалар тури

 

Кимёвий модда номи

ТИФ ТН бўйича коди

1

Хлордан‎

2842 90 800 0‎

2

Хлордимеформ‎

2903 99 800 0

3

Этилендибромид (ЭДБ)‎

2901 29 000 0‎

4

Симоб бирикмалари (арсенатлар)

2842 90 800 0

5

Альдрин‎

2939 80 000 0

6

ДДТ‎

2903 92 000 0

7

Дильдрин‎

2939 80 000 0

8

Диносеб ва унинг тузи

2908 91 000 0

9

Фторацетамид‎

2924 29 990 0

10

Крокидолит (асбест)‎

2524 10 000 0

11

Полибромли бифинил

2902 90 000 0

2908 19 000 0

12

Полихлор бифинил

2902 90 000 0

13

Полихлор трефинил

2902 90 000 0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”________даги ____-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, республика ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида ҳосил бўладиган, республика ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулот ҳамда чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартибини белгилайди, уларга нисбатан тадбиқ этилади.
  2. Низом қоидалари алоҳида ўрнатилган тартибда республика ҳудудидан транзит қилинадиган махсус юкларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
  3. Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни республика ҳудудига олиб киришда ва унинг ҳудудидан олиб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси тизимидаги белгиланган тартибда аккредитация қилинган  экологик сертификатлаштириш органлари - Сертификатлаштириш органи деб аталади) томонидан бериладиган экологик сертификатлар (накд еки пул утказиш йули) асосида амалга оширилади
  4. Экологик сертификат – Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар, республикада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатларда белгиланган экологик хавфсизлик талабларига жавоб беришини тасдиқлайдиган Миллий сертификатлаштириш тизими қоидаларига мувофиқ бериладиган ҳужжатдир.
  5. Базель Конвенцияси иштирокчиси бўлмаган давлатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланган (Қарорнинг
    1-иловаси) экологик хавфли маҳсулот ва чиқинди турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришлари ва олиб чиқиб кетишлари қатъиян тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси билан Базель Конвенцияси иштирокчиси бўлмаган давлат ўртасида чиқиндиларни транзит тарзида олиб ўтишга доир халқаро шартнома мавжуд бўлган ҳолларда, бундай олиб ўтиш ушбу халқаро шартнома қоидалари, шунингдек, қўллаш мумкин бўлса, Базель Конвенциясида белгиланган умумий талаблар асосида  амалга оширилади.

6. Экологик хавфли  маҳсулот ва чиқиндиларнинг республикага олиб кирилиши ва олиб чиқилиши учун экологик сертификатлар ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.

7. Сертификатлаштирилган маҳсулотга божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақтида экологик сертификат рўйхат рақами ва берилган сана кўрсатади.

8. Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни республика ҳудудидан транзит қилишда Базель Конвенциясининг 6-моддасига асосан, экспорт қилувчи давлат транзит қилиниши кўзда тутилаётган хавфли маҳсулот ёки чиқиндилар тўғрисида манфаатдор давлатларнинг ваколатли органларига ёзма равишда хабарнома юборади ёҳуд бундай хабарнома юборишни ишлаб чиқарувчи ёки жўнатувчидан талаб қилади. Бундай хабарномаларда Конвенциянинг “V A” иловасига мувофиқ кўриб чиқилади.

9. Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни олиб кириш ва олиб чиқишни Давлат экология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда, белгиланган тартибда амалга оширилади.

10. Экологик сертификат қуйидаги ҳолларда ҳақиқий ҳисобланади:

 “Ягона дарча” орқали экологик сертификат электрон шаклида берилса экологик сертификатлаштириш органининг электрон имзоси билан ҳақиқий ҳисобланади.

экологик сертификат берган экологик сертификатлаштириш органининг муҳри ва имзосининг асли бўлганда;

Давлат реестрида қайд этилганлигини тасдиқловчи сана ва рақам кўрсатилганда.      

11. Сертификатлаштирилган маҳсулотга божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақтида экологик сертификат берган орган номи, экологик сертификат берилган сана ва рақами ҳамда унинг амал қилиш муддатини кўрсатади.

12. Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни экологик сертификатлаштирилганлигига оид маълумотлар мавжуд бўлмаганда, бундай маҳсулотлар умумий тартибда экологик сертификатлаштирилади.

13. Синов ўтказиш учун маҳсулотлардан намуналар синов лабораторияси
ва сертификатлаштириш органи вакили томонидан аризачи иштирокида ҳамда божхона органларининг назорати остида меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ синов учун зарур бўлган миқдорда олинади.

14. Экологик сертификатлаштириш органи маҳсулот ишлаб чиқарувчининг хоҳиши ва илтимосига кўра экологик  сертификатлаштиришга оид ишларни ташкил этиш ҳамда Экологик хавфсизлик белгисини ўрнатиш бўйича зарур хизматларни кўрсатади.

15. Экологик сертификатлаштирилган маҳсулот аризачининг ҳоҳиши ва баҳолаш экологик хавфсизлик мезонига кўра экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкаланади. Экологик хавфсизлик белгисининг мавжудлиги ва қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар экологик сертификатда акс эттирилади.

16. Ўзбекистон Республикаси томонидан олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган ва экологик сертификатлаштирилган маҳсулот ва чиқиндиларга доир ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда Базель конвенцияси ва Женевадаги Бош Котибиятига уларнинг сўровида белгиланган муддатларда, Давлат экология қўмитаси томонидан ҳар йили 30 декабргача тақдим этиладиган:

аризачилардан - амалда Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган) экологик хавфли маҳсулот
ва чиқиндилар миқдори ҳақидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиллик ҳосил бўладиган маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхона ҳамда ташкилотлардан экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар миқдори ҳақидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасидан — экологик хавфли  бўлган маҳсулот ва чиқиндиларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши ҳақидаги жамланма маълумотлар асосида амалга оширилади.

2-боб.  Экологик сертификатни бериш талаблари ва шартлари

17. Қуйидагилар экологик хавфли бўлган маҳсулот ва чиқиндиларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишини амалга оширишда экологик сертификатлаштиришнинг талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) экологик хавфли бўлган маҳсулот ва чиқиндиларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий равишда риоя этиш;

б) маҳсулот ва чиқиндиларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мажбурий экологик сертификатлаштириш бўйича амалга ошириладиган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар турлари рўйхатига мувофиқ амалга ошириш;

в) экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни олиб кирувчи мамлакат қонун ҳужжатлари, шунингдек Базель Конвенцияси талабларини бузмаган ҳолда амалга ошириш;

18. Мазкур Низомда кўзда тутилган экологик сертификат бериш тартиб-тамойиллари ва шартлари рўйхати мукаммал ҳисобланади.

3-боб.  Экологик сертификат ва уни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

  

19. Республикада ишлаб чиқариладиган, экологик сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини  тасдиқловчи  ҳужжат – бу  ўзида экологик сертификатлаштиришга оид маълумотларни акс этган Мувофиқлик сертификати ҳисобланади.

20. Республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экологик сертификатлаштириш -  сертификатлаштириш тартибининг таркибий қисмидир.

21. Мажбурий экологик сертификатланиши зарур бўлган маҳсулотлар ва чикиндилар номенклатурасида келтирилган маҳсулотларга оид маълумотлар акс этмаган Мувофиқлик сертификати ҳақиқий эмас ва бундай сертификатни расмийлаштириш қонунчиликка биноан жавобгарликни келтириб чиқаради.

22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати қатъий тартибда тасдиқланган республикада ишлаб чиқарилган, республика ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиладиган айрим маҳсулотлар турлари мажбурий тартибда экологик сертификатлаштирилади.

23. Аризачи (жисмоний ёки юридик шахс) экологик сертификат олиш учун бевосита Давлат экология қўмитаси тизимидаги экологик сертификатлаштириш органига ёки божхона қўмитасининг “Ягона дарча” тизими орқали экологик сертификатлаштириш органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг номи, миқдори ТИФ ТН коди кўрсатилган ҳолда буюртма; (илова-3)

б) экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг олиб кирилиши ёки олиб чиқилиши учун  (инвойс/хисоб фактура, юк хати);

в) экологик сертификатлаштириш ишларини ўтказиш учун тўлов амалга оширилганлигини тўғрисида тасдиқловчи маълумот.

24. Аризачидан мазкур Низомнинг 23-бандида кўзда тутилмаган ҳужжат ва маълумотларни тақдим этишини талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

25. Экологик сертификат бериш ҳақидаги буюртмада аризачи электрон манзилининг кўрсатилиши унинг буюртмаси бўйича “Ягона дарча” орқали қабул қилинишига розилигини билдиради.

26. Аризачи экологик сертификат беришни сўраб тақдим этган ҳужжатлари ва  маълумотларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.

27. Маҳсулотлар хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар мослигини аниқлаш учун Сертификатлаштириш органи:

экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органларидан, аризачининг иштирокисиз, экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг аризачи томонидан тақдим этилган ариза ва битимдаги (шартномада, инвойсда ва ҳ.к.) маълумотларга мослиги ҳақида қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олади;

28. Божхона қўмитасининг “Ягона дарча” тизими орқали сертификатлаштириш органи томонидан экологик сертификат  олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва у ҳужжатлар қабул қилинган ёки қилинмаганлиги (ҳужжатлар рўйхат бўйича) тўғрисида сана кўрсатилган ҳолда дарҳол мурожаат этувчига маълумот берилади (юборилади).

29. Шаҳсан мурожаат қилинганда сертификатлаштириш органининг “Ягона дарча” маркази ходими аризани тўлдиришнинг тўлиқлигини Сертификатлаштириш органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунадаги буюртмага мувофиқ текширади.

30. Буюртма рўйхатга олинганидан сўнг, сертификатлаштириш органининг “Ягона дарча” маркази ходими аризачига буюртма олинганлиги тўғрисида буюртма нусхасига унинг рўйхатга олинган рақами кўрсатилган ҳолда тегишли белги қўяди.

31. Ариза қабул қилинган кунда сертификатлаштириш органининг “Ягона дарча” маркази ходими аризада кўрсатилган маълумотларни Сертификатлаштириш органига Ягона портал орқали юбориладиган махсус шаклга киритади.

32. Сертификатлаштириш органининг “Ягона дарча” марказига аризачи жойлашмаган жойидан мурожаат қилганда, ариза “Ягона дарча” маркази томонидан, Ягона портал орқали Сертификатлаштириш органига юборилади.

33. Ягона портал орқали юборилган буюртма, автоматик равишда, рўйхатга олиш ID рақами берилган ҳолда рўйхатга олинади.

4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва экологик сертификат бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби

 

34. Сертификатлаштириш органи экологик сертификат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатурасига мувофиқ, товар номенклатураси кодлари бўйича, маҳсулот ва чиқиндиларни экологик хавфлилик даражаси норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб бериш ёки бермаслигини аниқлаш мақсадида кўриб чиқади.

35. Мажбурий экологик сертификатлаштиришга тушган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар олиб кирилган ёки олиб чиқилган ҳолатларда, уларнинг ТИФ ТН кодларига мувофиқ экологик сертификат бериш ишлари олиб борилади.

36. Аризани кўриб чиқиш ва экологик сертификат расмийлаштириш учун аризачи шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўловни амалга оширади. Аризани кўриб чиқиш ва экологик сертификат расмийлаштириш учун аризачидан ундириладиган тўлов қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.

37. Сертификатлаштириш органи аризачининг буюртмасини мазкур Низомнинг 23-бандида кўзда тутилган ҳужжатлар, шу жумладан экологик сертификат божхона қўмитасининг “Ягона дарча” марказидан бериладиган ҳолатларда, ҳужжатлар берилган санадан бошлаб  уч иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади.

38. Буюртма белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган ва керакли ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда, экологик сертификатлаштиришга оид ишларни бажариш тўғрисида Сертификатлаштириш органи билан аризачи ўртасида шартнома тузилади, расмийлаштириш ва беришнинг умумий муддати ишларнинг мураккаблиги даражасига, кўп меҳнат талаб қилиши ва ўзига хослигига қараб, барча зарур ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб:

   олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларга 5 иш кундан ортиқ бўлмаган;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга ёки ишлаб чиқариш технологик жараёнларига маълум турдаги маҳсулотни сертификатлаш мақсадида синовлар баённомасини расмийлаштириш ва бериш муддати ушбу турдаги маҳсулотни техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган услубларга мувофиқ синовлардан ўтказишнинг умумий давом этиш вақтидан келиб чиққан ҳолда 15 иш кундан ортиқ бўлмаган муддатда расмийлаштирилади.

39. Сертификатлаштириш органи аризачига экологик сертификатни беради (юборади) ёки уни ёзма равишда  экологик сертификат беришнинг рад жавоби тўғрисида хабардор қилади.

40. Экологик сертификат расмийлаштирилаётганда:

Сертификатлаштириш органи томонидан рўйхатга олинаётган буюртма рақами ёки “Ягона дарча” маркази орқали юборилган аризанинг рўйхатга олиш ID рақамидан;

товарнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг тегишли кодидан иборат бўлган рақам қўйилади.

41.Экологик сертификат Сертификатлаштириш органининг белгиланган намунадаги бланкасида (босма иш қоғози), давлат тилида ёки рус тилида расмийлаштирилади.

42. Бланк қатьий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Бланк ушбу Низомнинг 2 иловасига мувофиқ шаклда “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.

43. Экологик сертификат Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси доирасида аризачи томондан тақдим этилган тақдирда бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади, Кўплаб (Серияли) ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ёки ишлаб чиқариш технологик жараёнлари учун — 3 йилга берилади.

44. Мунозарали саволларни ҳал этишда ва инспекцион назорат ўтказиш мақсадида Сертификатлаштириш органи фаолиятига тааллуқли сертификат нусхаси ва сертификатлаштириш ишларини олиб боришда зарур бўлган ҳужжатлар тўплами (намуна олиш далолатномаси, идентификация далолатномаси, ишлаб чиқаришни баҳолаш ва кузатиш далолатномаси, синов баённомалари) экологик сертификат амал қилиш муддатида, аммо лекин бир йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади. Сақлаш муддати тугаган юқорида келтирилган ҳужжатлар архивга топширилади ёки йўқ қилинади.

45. Экологик сертификат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

экологик сертификат бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг аризачи томонидан тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

кўздан кечиришлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар натижаларига кўра синов-лабораториясининг асосланган салбий хулосаси;

экологик сертификат бериш учун белгиланган миқдорда тўловлар амалга оширилмаганлиги.

Экологик сертификат беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

46. Экологик сертификат берилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, рад ҳақидаги хабарнома беш иш кунда аризачига юборилади (тақдим этилади),  “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари, аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларнинг такроран кўриб чиқилиши учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

47. Экологик сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, экологик сертификат бериш ёки унинг берилишини рад этиш Сертификатлаштириш органи томонидан, аризачининг рад этилганлик сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

48. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Сертификатлаштириш органи томонидан аризачига, аввал баён этилган рад этиш сабабларидан ташқари бошқа сабаблар келтиришга йўл қўйилмайди.

49. Экологик сертификат бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин, аризачи томонидан берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади ва Сертификатлаштириш органи томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

50. Аризачи экологик сертификат бериш асоссиз равишда рад этилганлиги, шунингдек, Сертификатлаштириш органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

51. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш Ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитланган органларининг экологик сертификатларини эътироф этиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига биноан Сертификатлаштириш органи томонидан ўрнатилган тартиб бўйича амалга оширилади.

6-боб. Берилган ва бекор қилинган экологик сертификатлар реестри

 

52. Сертификатлаштириш органи берилган ва бекор қилинган экологик сертификатлар Давлат реестрини юритади ва уларни ўз веб-сайтида жойлаштиради.

53. Берилган экологик сертификатлар реестрида аризачи ҳақидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши лозим:

аризачи — юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

аризачи —жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорт маълумотлари, почта манзили, телефони;

экологик сертификат берилган сана ва рақами, унинг амал қилиш муддати;

экологик сертификатнинг қайта расмийлаштирилишига асослар, амал қилиш муддатини тўхтатиш ва амал қилишини қайта бошлаш саналари;

экологик сертификатнинг бекор қилиниши асослари ва саналари;

54. Берилган экологик сертификатлар реестрларидаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишишлари учун очиқ ҳисобланади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

 

55. Экологик сертификат бериш тартиб-тамойиллари соҳасида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

56. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.