ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6273 Хокимият Багатского района 13/08/2019 28/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Боғот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6273

ЛОЙҲА

 

Боғот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Боғот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимлиги (Р.Шарипов), туман халқ таълими бўлими (Т.Мирзаев), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Э.Рўзметов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

 

5. Мазкур қарор “Боғот садоси” газетасида расмий эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Р.Шарипов ўз зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                             О.Холбоев

Боғот туман ҳокимининг

2019 йил «______» август

______-сонли қарорига
илова

 

 

Боғот туманида мактаб ёшидаги болаларни ўқишга тўлиқ жалб этиш бўйича умумтаълим мактабларини махаллаларга бириктирилиши

       

Таълим муассасасининг номи

Таълим муассасасининг Манзили

7-17 ёшгача бўлган ўқувчиларни қабул қилиш учун белгиланган микроҳудуд

1

1 -мактаб

Боғот шаҳарчаси

Оқ тепа, Ҳуррият ва Беруний маҳаллалари

2

2 -мактаб

Олтинқум шаҳарчаси

Олтинқум шаҳарчаси, Беруний ва Нурли маскан маҳаллалари

3

3 -мактаб

Нурафшон шаҳарчаси

Нурафшон шаҳарчаси

4

4 -мактаб

Хўжалик қишлоғи

Янгиқадам махалласи

5

5 -мактаб

Маданият қишлоғи

Ғалаба маҳалласи

6

6 -мактаб

Миришкор қишлоғи

Соҳибкор маҳалласи

7

7 -мактаб

Боғот шаҳарчаси

Оқ тепа  маҳалласи ва Олтин қум шаҳарчаси

8

8 -мактаб

Қулонқорабоғ қишлоғи

Ёш ўсмир ва Қулонқорабоғ маҳаллалари

9

9 -мактаб

Деҳқонбозор қишлоғи

Хунарманд маҳалласи

10

10 -мактаб

Қораёнтоқ қишлоғи

Ўзбекистон маҳалласи

11

11 -мактаб

Ўғизработ қишлоғи

Намуна маҳалласи

12

12 -мактаб

Ўғизработ қишлоғи

Юксалиш, Усталар маҳаллалари

13

13 -мактаб

Қипчоқ қишлоғи

Қипчоқ ва Бўка маҳалласи

14

14 -мактаб

Хўжалик қишлоғи

Қалажиққаъла маҳалласи

15

15 -мактаб

Бешариқ қишлоғи

Ашхобод маҳалласи

16

16 -мактаб

Нурафшон шаҳарчаси

Нурафшон шаҳарчаси

17

17 -мактаб

Бешариқ қишлоғи

Обод маҳалласи

18

18 -мактаб

Бешариқ қишлоғи

Гулшан маҳалласи

19

19 -мактаб

Маданият қишлоғи

Оқ олтин маҳалласи

20

20 -мактаб

Найман қишлоғи

Нурли хаёт маҳалласи

21

21 -мактаб

Найман қишлоғи

Найман маҳалласи

22

22 -мактаб

Найман қишлоғи

Тозабозор маҳалласи

23

23 -мактаб

Миришкор қишлоғи

Маънавият маҳалласи

24

24 -мактаб

Миришкор қишлоғи

Қўнабирлашув, Қумбодоқ маҳаллалари

25

25 -мактаб

Қулонқорабоғ қишлоғи

Меҳнат гули маҳалласи

26

26 -мактаб

Қулонқорабоғ қишлоғи

Қорабоғ маҳалласи

27

27 -мактаб

Қипчоқ қишлоғи

Тўпчи маҳалласи

28

28 -мактаб

Найман қишлоғи

Саҳоват маҳалласи

29

29 -мактаб

Деҳқонбозор қишлоғи

Ўзгариш маҳалласи

30

30 -мактаб

Деҳқонбозор қишлоғи

Дехқонобод маҳалласи

31

31 -мактаб

Қораёнтоқ қишлоғи

Навбаҳор маҳалласи

32

32 -мактаб

Деҳқонбозор қишлоғи

Узумзор шаҳарчаси

33

33 -мактаб

Маданият қишлоғи

Маданият маҳалласи

34

34 -мактаб

Қораёнтоқ қишлоғи

Боғзор маҳалласи

35

35 -мактаб

Деҳқонбозор қишлоғи

Боғистон маҳалласи

36

36 -мактаб

Боғот шаҳарчаси

Туман ҳудуди

37

37 -мактаб

Найман қишлоғи

Тозабор маҳалласи

38

38 -мактаб

Найман қишлоғи

Найман маҳалласи

39

39 -мактаб

Хўжалик қишлоғи

Ҳуррият маҳаласи

40

40 -мактаб

Қулонқорабоғ қишлоғи

Меҳнат гули маҳалласи

41

41 -мактаб

Қулонқорабоғ қишлоғи

Қорабоғ маҳалласи Шимол ёғдуси ва Матонат кўчалари

42

42 -мактаб

Бешариқ қишлоғи

Ашхобод маҳалласи

43

43 -мактаб

Ўғизработ қишлоғи

Гулзор маҳалласи

44

44 -мактаб

Хўжалик қишлоғи

Янгиқадам, Қаълажиққала махаллалари

45

45 -мактаб

Бешариқ қишлоғи

Нурли маскан маҳалласи

 46

46-мактаб

Боғот шаҳарчаси

Оқ тепа маҳалласидаги Ал Хоразмий, Асирлар садоси, Х. Олимжон, Оқ тепа, Ибн-Сино,Ўзбекистон, А. Қодирий, Тошкент, Тонг ёғдуси, Муқимий ва Баркамол авлод кўчалари.

 47

47-мактаб

Миришкор қишлоғи

Маънавият маҳалласидан Серғайрат, Меҳнат обод, Шодиёна, Файзли, Равон йўл, Дилчеҳралар, Ёш спортчи, Зафарли, Олтин қалъа, Сариосиё, Минор, Эркинлик, Кошона, Мусаффо осмон, Талант, Пахта гули кўчалари. Соҳибкор маҳалласидан Янги замон, Баркамоллик ва Намуна кўчалари.

48

48 -мактаб

Найман қишлоғи

Наврўз маҳалласи

 49

49-мактаб

Деҳқонбозор қишлоғи

Узумзор шаҳарчасидаги Фаоллар, Қалқон, Ҳамал, Сумбула, Бахмал, Олтин сой, Сарафроз ва Хилол кўчалари.

50

2-ИДУМ

Бешариқ қишлоғи

Ашхобод маҳалласи

51

3-ИМИ

Нурафшон шаҳарчаси

Туман ҳудуди

52

  АФЧЎ ва ЧТЧЎ ИМИ

Хўжалик қишлоғи

Туман ҳудуди

 

 

Общие предложения

137