ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6264 Антимонопольный комитет Республики Узбекистан 13/08/2019 28/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-6264

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИ
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

“Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сон “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,  2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сонли “Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Монополияга қарши

курашиш қўмитаси раиси

 

 

 

Н.Шарипов

Тошкент ш.,

2019 йил “___” ______________,

 ____________- сон

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” ______________,

            ____________- сон

 

 

 

Д. Рахимов

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

2019 йил “____” ________даги __________ ва __-сон қарорига

ИЛОВА

 

“Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга киритилаётган
ўзгартириш
ва қўшимчалар

 

1. Номидаги ва  1-банддаги “ва терроризмни молиялаштиришга” деган сўзлар “терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади”.

3. Қоидаларда:

а) номидаги, 1-банднинг бешинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги,
3-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 4-банднинг еттинчи хатбошисидаги,
6-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 8-банддаги, 11-банднинг биринчи хатбошисидаги, 13-банднинг еттинчи хатбошисидаги, 16-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 25-банднинг биринчи хатбошисидаги, 26-банднинг учинчи хатбошисидаги, 291-банднинг биринчи хатбошисидаги, 30-бандинг ўн иккинчи ва йигирма иккинчи хатбошиларидаги, 321, 38, 391 ва 41-бандлардаги “ва терроризмни молиялаштиришга”, “ва терроризмни молиялаштириш” ва “ёки терроризмни молиялаштириш” деган сўзлар тегишлича “терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга”, “терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш” ва “терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига  мувофиқ биржа аъзолари (фонд биржаларининг биржа аъзолари ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари бундан мустасно) томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди”.

в) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (бундан буён матнда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хат бошининг ўзбек тилидаги матнида “ва терроризмни молиялаштириш” деган сўзлар “терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хат бошининг рус тилидаги матнида “или финансирования терроризма” деган сўзлар “или финансирования распространения оружия массового уничтожения” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги “Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти” деган сўзлар “Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 4-банднинг ўн биринчи хатбошиси “террорчилик фаолиятини молиялаштириш” деган сўзлардан кейин “ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

д) 10-банддаги, 11-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги,  25-банднинг учинчи хатбошидаги, 361-банддаги ва  40-банднинг биринчи хатбошисидаги “Давлат рақобат қўмитасига” ва “Давлат рақобат қўмитаси”  деган сўзлар  тегишлича “Монополияга қарши курашиш қўмитасига” ва “Монополияга қарши курашиш қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида биржа аъзоларининг масъул шахсларини ўқитиш ва малакасини ошириш Департамент ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади”.

ё) 16-банднинг учинчи хатбошидаги, 30-банднинг тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи, ўн тўртинчи, ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошиларидаги “энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг” ва “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 26-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш фаолиятида иштирок этаётганлиги ёхуд террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорат остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори эканлиги ёхуд уни назорат қилаётганлиги тўғрисида мавжуд бўлган маълумотга тегишли шахслар”;

з) 32-бандда:

иккинчи хатбоши “террорчилик фаолиятида” деган сўзлардан кейин “ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш фаолиятида” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши “террорчилик фаолиятини” деган сўзлардан кейин “ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш фаолиятини” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошининг ўзбек тилидаги матнида “террорчилик” деган сўздан кейин “фаолиятини ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш фаолиятини” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошининг рус тилидаги матнида “террористической деятельности” деган сўзлардан кейин “или деятельности распространения оружия массового уничтожения” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ва Республика универсал агросаноат биржаси билан келишилган.

 

“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” ОАЖ бошқаруви раиси

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” ______________

 

 

Ф. Ибрагимов

“Республика универсал агросаноат биржаси” МЧЖ бош директори

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” ______________

 

Т. Валитов

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

АНТИМОНОПОЛЬНОГО КОМИТЕТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ДЕПАРТАМЕНТА ПО БОРЬБЕ С ЭКОНОМИЧЕСКИМИ ПРЕСТУПЛЕНИЯМИ ПРИ ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЕ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

О внесении изменений и дополнений в постановление «Об утверждении правил внутреннего контроля по противодействию легализации доходов, полученных от преступной деятельности,
и финансированию терроризма для членов бирж»


В  соответствии с Законом Республики Узбекистан от 15 января 2019 года № ЗРУ-516 «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с совершенствованием механизмов борьбы с экономическими преступлениями и финансированием распространения оружия массового уничтожения», указами Президента Республики Узбекистан от 23 мая 2018 года № УП-5446 «О мерах по коренному повышению эффективности использования бюджетных средств и совершенствованию механизмов борьбы с экономическими преступлениями», от 14 января 2019 года № УП-5630 «О мерах по коренному совершенствованию системы управления государственными активами, антимонопольного регулирования и рынка капитала» и от 21 мая 2019 года №5723 «О совершенствовании порядка определения размеров оплаты труда, пенсий и иных платежей» и Положением об Антимонопольном комитете Республики Узбекистан, утвержденным постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 15 мая 2019 года № 402, Антимонопольный комитет Республики Узбекистан и Департамент по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан  постановляют:

1. Внести изменения и дополнения в постановление Государственного комитета Республики Узбекистан по управлению государственным имуществом и Департамента по борьбе с налоговыми, валютными преступлениями и легализацией преступных доходов при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан от 13 октября 2009 года
№№ 01/19-18/24, 43 «Об утверждении правил внутреннего контроля по противодействию легализации доходов, полученных от преступной деятельности, и финансированию терроризма для членов бирж» (рег. № 2038 от 6 ноября 2009 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2009 г., № 46, ст. 501), согласно приложению.

 

2. Настоящее постановление вступает в силу со дня его официального опубликования.

 

 

Председатель

Антимонопольного комитета  

 

 

 

Н.Шарипов

г. Ташкент,

«___» ______________ 2019 года,

№ _______

 

 

 

Начальник Департамента по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре

 

г. Ташкент,

«___» _______________ 2019 года

№ _______

 

 

 

Д. Рахимов

Общие предложения

133