ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
626 Центральный банк Республики Узбекистан 21/09/2018 06/10/2018 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Постановление Правления Центрального банка
ID-626

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ–3852-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси                                                                   М. Нурмуратов

            Тошкент ш.,

2018 йил “__ __________,

            ____-сон

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил “__ _________даги
_______- сонли қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари
тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

  1. 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Банк ҳисобварағи шартномаси оферта шаклида тузилиши мумкин.”;

учинчи – бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи – олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.”.

  1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка мазкур Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар кейинги иш кунидан кечиктирмай, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларга ҳисобварақлар очишлари шарт.

Ҳисобварақлар очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахслар томонидан шахсан тақдим қилинади, муассислари резидент жисмоний шахслар бўлган юридик шахслар томонидан масофадан туриб ҳисобварақ очиш ҳолатлари бундан мустасно.

Банклар томонидан ушбу Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Мижозлар ҳисобварақ очиш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар бўладилар.

Муассислари резидент жисмоний шахслар бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари – юридик шахсларнинг рўйхатдан ўтказиш жараёнида масофадан туриб ҳисобварақ очишга асос бўлган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарлик ушбу субъектларни рўйхатдан ўтказувчи органга юклатилади.

Тадбиркорлик субъектларига банкларда ҳисобварақлар очиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари, қишлоқ жойларда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 баробари миқдорида ҳақ олинади.

Кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақ очганлиги учун ҳақ олинмайди.”.

  1. Қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:

“121. Муассислари резидент жисмоний шахслар бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари – юридик шахслар томонидан рўйхатдан ўтказиш жараёнида масофадан туриб миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ очиш учун банкка мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза электрон шаклда тақдим қилинади.

Мазкур юридик шахслар томонидан тўловлар ушбу Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча тақдим этилгандан сўнг, амалга оширилиши мумкин.”.

  1. 18-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ушбу ариза электрон шаклда ҳам тақдим этилиши мумкин.”.

  1. 21-банднинг “а” кичик бандида “12-бандида” деган сўзлар “12 ва 121-бандларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие предложения

833