ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
625 Центральный банк Республики Узбекистан 21/09/2018 06/10/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Постановление Правления Центрального банка
ID-625

Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ–3852-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини янада яхшилаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил
    23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси                                                       М. Нурмуратов

 

 

           Тошкент ш.,

2018 йил “__ __________,

           ____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил “
___” сентябрдаги
______-сонли қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси
ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

  1. 1-бандда “шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга” деган сўзлар “юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларига ва жисмоний шахсларга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. БДМАБда юридик шахслар ҳамда  бўлган мижозларга берилган хос рақамлар, уларнинг хўжалик фаолияти тугатилган вақтдан бошлаб 5 йил мобайнида сақланади ва бу давр ичида мазкур хос рақам бошқа шахсларга берилмайди. Юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларига хос рақам бир марта берилади ва фақат уларга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами бекор қилингандагина, ушбу хос рақам бекор қилиниши мумкин. Шундан кейин ушбу хос рақам юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектига берилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахсларга хос рақамлар  тижорат банклари томонидан “80000001” дан “99999999” гача бўлган оралиқда, жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади) бўйича хосликни сақлаган  ҳолда берилади.

ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларга хос рақамлар БДМАБ томонидан берилади.”.  

  1. 6-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

          “Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари БДМАБда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, банкнинг маълумотлар базасига киритилади.

          Мазкур Низомнинг юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг асосий ҳисобварақларига боғлиқ нормалари жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига нисбатан тадбиқ этилмайди.”.

  1. 9-банд қуйидаги таҳрирдаги баён этилсин тўлдирилсин:

       “Ўзбекистон Республикаси банклари билан БДМАБ ўртасидаги ахборот алмашиниш файл ёки онлайн режимида амалга оширилади.”.

  1. 12-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

          “Жисмоний шахсларнинг БДМАБга юборадиган сўров турлари ушбу Низомнинг
12-иловасида кўрсатилган маълумотлардан ташкил топади.

БДМАБдаги маълумотларни шакллантиришда “Электрон ҳукумат” ҳамда маълумотлар базасини юритадиган давлат органларининг электрон ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.”.

  1. Қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:

          “191. БДМАБ жисмоний шахслар бўйича банкларга қуйидаги сўров турлари бўйича хизмат кўрсатади ҳамда ушбу сўров турларини шакллантиришда 12-иловада келтирилган маълумотлардан фойдаланилади:

а) жисмоний шахсни идентификациялаш;

б) жисмоний шахсга хос рақам бериш;

в) жисмоний шахснинг ҳисобварағини рўйхатдан ўтказиш;

г) жисмоний шахснинг БДМАБдаги маълумотларини ўзгартириш;

д) жисмоний шахснинг БДМАБдаги хос рақами фаоллигини тугатиш.”.

  1. 57 ва 58-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“57. Хизмат кўрсатувчи банклар томонидан мижознинг барча ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун 8-сўров тури шакллантирилади.

58. Ҳисобварақлар тўғрисида олинган маълумотлар “Банк сири тўғрисида”ги қонун талаблари асосида сир сақланиши лозим.”.

  1. 60-бандидаги “асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат қилувчи банк” деган сўзлар “хизмат кўрсатувчи банк” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. Қуйидаги мазмундаги “5-§. Жисмоний шахслар ва уларнинг ҳисобварақларини БДМАБда рўйхатга олиш ва юритиш хусусиятлари” параграфи билан тўлдирилсин:

          “5-§. Жисмоний шахслар ва уларнинг ҳисобварақларини БДМАБда рўйхатга олиш ва юритиш хусусиятлари

          64. Жисмоний шахслар БДМАБда СТИР, ЖШШИР ва шахсни тасдиқловчи хужжат маълумотлари асосида идентификацияланади.

          65. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахсларни БДМАБда идентификациялашда уларнинг маълумотлари ЖШШИР орқали “Электрон ҳукумат” тизимидаги ушбу жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлари билан қайта текширилади.

          66. ЖШШИР мавжуд жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари тартиб рақами банклар томонидан, ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари тартиб рақами БДМАБ томонидан шакллантирилади.

          67. Жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ўзгарганда, уларнинг хос рақамлари ўзгармайди.

          68. Жисмоний шахсларнинг хос рақамларини бекор қилиниши қуйидаги ҳолларда рўйхатдан ўтказилади:

          жисмоний шахс вафот этганда;

          ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахс ЖШШИР олганда;

          ЖШШИР мавжуд бўлган бўлган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиб кетганда.”. 

  1. Низомнинг 1-иловаси қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

““23” белги – Суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларидан актив операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари ҳатланганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.

“24” белги – Суриштирув ёки тергов органларининг қарори асосида хатланган асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари бўйича ҳатлов бекор қилинганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.”.

  1. 3-иловадаги “юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар,  ва деҳқон хўжаликлари” деган сўзлар “юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 5-илова изоҳ қисмида “21” сонидан кейин “23” сони билан тўлдирилсин.
  3. 6-илова изоҳ қисмида “22” сонидан кейин “24” сони билан тўлдирилсин.
  4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ мазмундаги 12-илова билан тўлдирилсин.

Общие предложения

758