ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6221 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 13/08/2019 28/08/2019 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятида автомобиль транспорти ва улардан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-6221

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5490-сон Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятида автомобиль транспорти ва улардан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                    Вазир                                                                    П. Бобожонов

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ________,

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирининг

2019 йил “___ _________даги

___–сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятида автомобиль транспорти

ва улардан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ–2883-сон “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, автомобиль транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи “Хавфни таҳлил этиш” тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низомга асосан автомобиль транспортидан фойдаланишга оид қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалиётга жорий этилган “Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсулоти (кейинги ўринларда дастурий маҳсулот деб юритилади) асосида назорат остидаги тадбиркорлик субъектларини электрон тарзда инсон омили аралашмаган ҳолда таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

2. Дастурий маҳсулот хавфни таҳлил этиш тизимини ДЙҲХХдаги мавжуд ички маълумотлар базасига асосан қуйидаги йўналишларда:

йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш;

йўналишга чиқаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини ўрганилмаслиги;

йўналишга чиқаётган ҳайдовчиларнинг рейс олди тиббий кўрикдан ўтказилмаслиги;

ҳайдовчиларнинг даврий тиббий кўрикдан ўтиши таъминланмаслиги;

инсон ҳаёти ва соғлигига таҳдид солувчи ҳолатларнинг олдини олиш;

транспорт хизматига фақат малакали ташувчиларнинг жалб этилиши, техник регламент, стандартлар, қоидалар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги меъёрларига мос ва техник жиҳатдан соз бўлган транспорт воситалари қўйилганлигини таҳлил қилади.

3. Дастурий маҳсулот, мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган йўналишларга асосан, транспорт воситаларида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўлиқ таҳлил қилади ҳамда якуний натижаларни баллик тизим орқали, автомобиль транспорти ва улардан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси доирасида баҳолайди.

4. Дастурий маҳсулот орқали баллик тизим таҳлили натижаларига кўра транспорт хизмати соҳасига оид қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси қуйидаги уч тоифага ажратилади:

транспорт хизмати соҳасига оид қоидабузарлик ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи кичик бўлган тадбиркорлик субъектлари;

транспорт хизмати соҳасига оид қоидабузарлик ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

транспорт хизмати соҳасига оид қоидабузарлик ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари.

5. Йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда инсон ҳаёти ва соғлигига таҳдид эҳтимоли, шунингдек етказилган моддий зарар ва ташувлар турига асосан хавф-хатар даражаси аниқланиб хулоса қилинади.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан тадбиркорлик субъектларида автомобиль транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид қоидабузарлик ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, бир кунлик текширувлар учун ваколатли органга текширув ўтказиш тўғрисида ташаббус билан мурожаат этилади.

2-боб. Автомобиль транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид қоидабузарлик (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш тартиби

 

6. ДЙҲХХ томонидан транспорт хизмати соҳасига оид қоидабузарлик ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари маълумотлар базасидан автотранспорт воситалари сони 1 тадан 10 тагача, 11 тадан 25 тагача, 26 тадан 50 ва ундан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари рўйхати шакллантириб борилади.

7. ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан тадбиркорлик субъектларида прокуратура, тергов идоралари, ҳукумат топшириғи асосида текшириш ўтказилиши мумкин.

8. Автомобиль транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектларида прокурор назоратини ўрнатиш учун аниқланган маълумотлар ДЙҲХХ томонидан прокуратура органларига тақдим этиб борилади.

3-боб. Якуний қоидалар

 

11Автотранспорт хизмати соҳасига оид қоидабузарлик ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

12. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

13. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

“КЕЛИШИЛГАН”

 

 

Савдо-саноат

палатаси раиси                                                                         А. Икрамов

 

2019 йил “___” _________

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини

ҳимоя қилиш бўйича вакил                                                 Д. Қосимов

 

2019 йил “___” _________

Общие предложения

203