ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6195 Хокимият Каганского района 12/08/2019 27/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Когон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6195

ЛОЙИҲА

 

 

         Когон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Когон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокими ўринбосари З.Шарипов, туман халқ таълими бўлими (Б.Қурбонов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (И.Эшов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Когон ҳаёти” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари З.Шарипов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                              Й.Жумаев

Общие предложения

97