ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6156 Хокимият города Хива 13/08/2019 28/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Хива шахрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микрохудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6156

 

Хива шахрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микрохудудларини белгилаш тўғрисида

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари, "Таълим тўғрисида"ги қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги Низомнинг 39-бандига асосан шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган худудлар (микрохудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1.Хива шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига беркитилган худудлар микрохудуд рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2.Хива шаҳар ҳокимлиги А.Бекчанов, шаҳар халқ таълими бўлими З.Рахимова, шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш холати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3.Белгилансинки, шаҳардаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага беркитилган худуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4."Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси (Ш.Аширов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5.Мазкур қарор "Хива тонги" газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари А.Бекчанов зиммасига юклатилсин.

 

Хива шаҳар ҳокими:                                            С.Жуманиязов

 

Шахар хокимининг 2019 йил                    ____ ___________даги __-сонли қарорига илова

 

Хива шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган худудлар (микрохудуд)

РЎЙХАТИ

 

т/р

Умумтаълим муассасаси тартиб рақами

Умумтаълим муассасаси жойлашган манзили

Умумтаълим муассасасига бириктирилган худуд

(МФЙ ёки кўча)

 

1

 

1-мактаб

"Янги  хаёт" махалласи 

“Янги хаёт" махалласида жойлашган Огаҳий, Бобур, У.Хайём, Жагманий,О.Юсупов, С.Айний, С.Назарий, Охунбобаев, Нажмиддин Қубро кўчасидаги корпуслар, Р.Шарипов, Беруний, Комил Девоний, Ш.Девонов, Чокар, Ибн-Сино, Жалоладдин Мангуберди, У.Қурбоний,  Феруз кўчалари

2

2-мактаб

"Янги  турмуш" махалласи

“Янги турмуш” махалласида жойлашган кўчалар

3

3-мактаб

"Янги  турмуш махалласи

“Янги турмуш” махалласида жойлашган кўчалар;

4

4-мактаб

"Мевастон" махалласи

Мевастон махалласида жойлашган кўчалар;

5

5-мактаб

"Калта минор" махалласи

“Калта минор“ махалласида жойлашган кўчалар

6

6-мактаб

Янгиобод шахарчаси  Гулирайхон махалласи.

“Гулирайхон" махалласида жойлашган кўчалар;

 

7

 

7-мактаб

Ғовук кўл массиви               Лолазор махалласи

“Лолазор“ махалласида жойлашган Ўзбекистон, Қорабайир, Каспий, Наврўз, Марифатчилар, Гулҳаёт, Табобат, Машҳур, Янгиер, Жайхун, Олмазор, Машъал, Зарафшон, Байрам, Паҳлавон кўчалари, Истиқбол кўчасининг 2-ва 3-элотлари;

8

8-мактаб

Қумяска  махалласи  

"Каптархона" ва “Қумяска” махаллаларида жойлашган кўчалар

9

9-мактаб

Дўстлик  махалласи

“Дўстлик” махалласида жойлашган кўчалар ва Гулшан 2” махалласида жойлашган Келажак сари, Кўхна Хива кўчалари

10

10-мактаб

Тозабоғ махалла,

Сангар, ва“Тозабоғ”  махаллаларида жойлашган кўчалар

 

11

 

11-мактаб

Янгиобод шахарчаси  Бинокор махалласи

“Бинокор ва Гулистон“ махаллаларида жойлашган кўчалар ҳамда Гулшан 2” махалласида жойлашган Нурли йўл,Омадли, Гулшан кўчалари

12

12-мактаб

Гиламчи махалласи

Гиламчи” ва "Газчи" махаллаларида жойлашган кўчалар

13

13-мактаб

Ангарик махалласи

Ангарик махалласида жойлашган кўчалар

14

14-мактаб

Қиёт махалласи

“Лолазор” махалласининг Осиё, Сабр қаноат ва Полвон дарвоза кўчалари

15

15-мактаб

Шихлар махалласи

“Шихлар ва “Қибла тозабоғ” махаллаларида жойлашган кўчалар

 

16

 

16-мактаб

Қиёт махалласи

“Қиёт” махалласида жойлашган Хива, Буюк мақсад, Бахт, Афсона, Обод, Орзу, Тинчлик, Фаробий, Навниҳол, Эркин, Ижодкор, Тонг юлдузи, Нуруллабой, Янги давр, Янги ҳаёт, Боғистон, Аъло, Жаннатмакон, Файзобод, Султонобод кўчалари

17

17ДУМ мактаб

Мевастон махалласи

Ичан-қалъа” махалласида жойлашган кўчалар

 

 

 

 

 

18

 

 

 

 

 

18-мактаб

Сангар махалласи

"Янги ҳаёт" махалласида жойлашган  Лохутий, Фурқат, Хамид Олимжон, Х.Рахимов, Амир Темур кўчалари, Нажмиддин Қубро кўчасида жойлашган хўжалик жойлари;

 "Қиёт" махалласида жойлашган Фазилон, Оташ калб, Ойдин йўл, Равнақ, Ибрат, Нафис, Нурафшон, Камолот кўчалари, Буюк йўл кўчасининг 1 дан 70 гача бўлган уйлари;

"Лолазор" махалласида жойлашган Туркистон, Юсуф хос хожиб, Садоқатли, Тараннум, Маданият, Шароф Рашидов, Маъмун, Намуна, Юрт таянчи, Яшнар, Сийрат, Ойдин хаёт, Зухро, Умид, Остона, Шодиёна кўчалари, Истиқбол кўчасининг 1-элоти;

"Сангар" махалласида жойлашган Нурли манзил, Комил Хоразмий, Баркамоллик, Хива тонги, Элобод-1, Элобод-2, Журжоний, Абулғози-Баҳодирхон, Ойдин, Комилжон Отаниёзов, Мададкор, А.Икрамов, Оқ-Майдон, Муносиблар кўчалари.

 

 

 

Общие предложения

102