ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6140 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 10/08/2019 25/08/2019 2

Обсуждение завершено

Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фармойиши
ID-6140

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида:

1. Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш республика комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) ва унинг ҳудудий ишчи гуруҳлари 1 ва 2 - иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Комиссия ва унинг ҳудудий ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳар бир маҳаллага чиққан ҳолда тадбиркорлар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, айниқса фаолиятини тўхтатган тадбиркорларнинг амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг ишини тиклаш билан боғлиқ ечимларни тадбиқ этиш юзасидан Бош вазир қабулхоналари билан биргаликда аниқ чоралар кўриш;

иқтисодиёт, инвестиция ва молия-кредит органлари билан биргаликда ҳар бир туман (шаҳар)нинг мавжуд имкониятлари ва салохияти, маҳалий истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг аниқ йўналишларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ушбу таклифлар асосида тадбиркорлар кенгашлари ва савдо саноат палаталари билан салоҳиятли тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, лойиҳаларни ишлаб чиқиш, кредит, ер майдонлари ва бино-иншоотлар ажратиш, инфратузилмага уланиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилишга кўмаклашиш.

3. Тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштириш комиссияси ва унинг ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган мавжуд ишчи кучи ва меҳнат ресурслари баланси асосида ишсиз мақомига эга ва иш қидираётганлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида уларнинг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, 3-иловада келтирилган йўналишларни ривожлантиришни назарда тутувчи “Тадбиркорлик ҳудуди”га айлантириш тажрибасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939–сон қарори билан ташкил этилган “Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ва унинг ҳудудий гуруҳлари” билан мувофиқлашган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг барча туман ва шаҳарларининг маҳаллари кесимида 2019 йил якунига қадар жорий этилиши таъминлансин.

4. Давлат статистика қўмитасига, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда жахоннинг илғор хорижий тажрибалари асосида фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари бўйича ўзаро интеграциялашган маълумотлар базасини яратиш ва ушбу маълумотларни ҳар ойда Тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

5. Барча даражадаги ҳокимларнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари:

тегишли ҳудуддаги Бош вазир қабулхоналари ва уларнинг қошида тузилган тадбиркорлар кенгашлари маҳаллаларда тадбиркорлик салоҳияти бўлган аҳолини аниқлаш, уларда оилавий тадбиркорлик учун мавжуд шароитларни, уларнинг тадбиркорликка бўлган эҳтиёжини доимий равишда ўрганиб бориш ишларини ташкил қилсинлар;

шакллантирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорликка мойиллиги бўлган аҳоли қатламларини аниқлаш ишларини йўлга қўйсинлар ва уларнинг рўйхатини ҳар ой Савдо-саноат палатаси тегишли ҳудудий бўлинмаларига киритиб борсинлар.

6. Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов) бир ой муддатда ҳар бир туманда 5-бандда келтирилган рўйхатдаги аҳолини номолиявий хизматларни амалга ошириш билан жойларда малакасини, тадбиркорлик ва юридик саводхонлигини ошириш бўйича жумладан халқаро молия ташкилотлари маблағларини жалб қилган ҳолда ўқитиш дастурини ишлаб чиқсин ҳамда тизимли ўқитишни ташкил қилсин.

7. Давлат хизматлари агентлиги жойлардаги тузилмалари билан биргаликда, шакллантирилган лойиҳалар билан боғлиқ рўйхатга олиш, ер ажратиш, турли хил рухсатномалар бериш, турли инфратузилмаларга уланиш каби ва бошқа маслаларни тезкор ечиш чораларини кўрсин.

Натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ойлик маълумот киритиб борсин.

8. Ушбу фармойиш бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                        А.Н.Арипов


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ___ августдаги  ___-сонли фармойишига 1- илова

 

Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш республика комиссияси

ТАРКИБИ

 

Б. Хўжаев

Иқтисодиёт ва саноат вазири, комиссия раҳбари

А. Икрамов

Савдо-саноат палатаси раиси, комиссия раҳбари ўринбосари

Э.Муҳитдинов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосари

Ё.Турсунов

Молия вазири ўринбосари

Б.Туробов

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

С. Холхўжаев

Марказий банк раиси ўринбосари

келишув бўйича

Тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллик ходими

О. Алимардонов

Микрокредитбанк АТБ бошқарув раиси

C. Насретдинов

“Кафолат” суғурта компанияси бошлиғи

мансаб бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, комиссия котиби – ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари

 

Изоҳ: Ишчи гуруҳ ишларини ўз вақтида ва самарали бажариш бўйича қўшимча равишда бошқа вазирлик ва идоралар мутасаддилари жалб этилиши мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ___ августдаги  ___-сонли фармойишига 2- илова

 

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш республика комиссияси ҳудудий ишчи гуруҳи намунавий таркиби
(тегишлилиги бўйича)

Ишчи гуруҳ раҳбари

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари

Ишчи гуруҳ аъзолари

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар Молия бош бошқармалари бошлиқлари

 

 

Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси бошлиғи

 

 

Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи

 

 

Тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий вакил

 

 

Микрокредитбанк АТБ бошқарув филиали бошлиғи

 

 

“Кафолат” суғурта компанияси вилоят филиали бошлиғи

 

Изоҳ: Ишчи гуруҳ ишларини ўз вақтида ва самарали бажариш бўйича қўшимча равишда бошқа вазирлик ва идоралар мутасаддилари жалб этилиши мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ___ августдаги  ___-сонли фармойишига 3- илова

 

Сирдарё вилоятини Тадбиркорлик ҳудудига айлантириш тажрибасини ҳудудларга жорий қилишда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўтказиладиган ўрганишларнинг асосий намунавий йўналишлари

  1. Ҳудудда фаолият кўрсатаётган ва фаолият кўрсатмаётган корхоналар таҳлили.
  2. Бўш ер майдонлари ва уларнинг “Е-аукцион” тизимига жойлаштириш жараёни таҳлили.
  3. Ҳудудларда оптимизация қилиш ва янги уй-жой қуриш жараёнлари таҳлили, улар натижасида бўшаётган ерларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини жойлаштириш ишларининг аҳволи.
  4. Банк кредитларидан қарздорлиги мавжуд лойиҳалар таҳлили.
  5. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Агентлиги лойиҳаларини молиялаштириш ишлари таҳлили.
  6. Инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши эвазига яратилаётган иш ўринлари ва ходимларни легализация жараёнлари таҳлили.
  7. Бюджет даромадлар режасини бажаришда олдиндан тўловлар олиниши ҳолатлари таҳлили.
  8. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси имкониятларидан фойдаланиш аҳволи таҳлили.
  9. Давлат мулки бўлган бўш турган объектлардан (шу жумладан устав жамғармасида давлат улуши мавжуд корхоналарда) фойдаланиш аҳволи таҳлили.
  10. Туманларда фаолият кўрсатадиган ёки ташкил этилаётган кичик саноат зоналари таҳлили.

Общие предложения

580