ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6126 Хокимият Ходжаабадского района 10/08/2019 25/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Хўжаобод тумани Хўжаобод массивида Хўжаобод туманига бўйсунувчи “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш тўғрисида
ID-6126

Хўжаобод тумани ҳокимининг

ҚАРОР  Лойхаси     

 

“______”____________ 2019 йил                                                 №_________-қ

                                                                                                                                                                                                                                                            

 

Хўжаобод тумани Хўжаобод массивида Хўжаобод туманига бўйсунувчи “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш тўғрисида

 

Андижон шаҳри “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлар бузилиб, Хўжаобод туманининг Хўжаобод массивига кўчиб чиққан аҳолини талаб ва истакларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг                     6- ҳамда “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қоунининг 6-моддаларига асосан

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хўжаобод тумани Кенгашининг 2019 йил 15 июлдаги “Хўжаобод тумани Хўжаобод массивида Хўжаобод туманига бўйсунувчи “Мустақилликнинг 27-йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил қилиш тўғрисидаги №158-сонли алоқа хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Иловадаги чизмага асосан Хўжаобод тумани Хўжаобод массивида Хўжаобод туманига бўйсунувчи “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилсин.

3. Туман молия бўлими (Ж.Иминов)га янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига 3 нафар ходим штат бирлиги ажратиб, ойлик иш хақи фондини бюджет режасига киритиш  топширилсин.

4. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Эгамбердиев, туман ҳокимининг ўринбосари, ҳотин-қизлар қўмитаси раиси М.Нишонова, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фалиятини мувофиқлаштириш бўйича Хўжаобод туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари А.Мадрахимовларга янги ташкил этилаётган “Мустақилликнинг                       27 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари”га оид барча қонун-қоидалари ва меъёрий хужжатларига асосан мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.

5.Туман давлат солиқ инспекцияси (З.Мирзаахмедов), туман давлат хизматлари маркази (С.Саидов), туман статистика бўлими (Н.Файзиматов)ларга янги ташкил этилаётган “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинини белгиланган тартибда рўйҳатдан ўтказиш вазифаси топширилсин.

6.Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Эгамбердиев янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинини рўйхатдан ўтказиб, думалоқ муҳр ва тамға тайёрлашга амалий ёрдам берсин.

7. Мазкур қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Эгамбердиев зиммасига юклатилсин.

 

 

Хўжаобод тумани ҳокими в.б:                            О.Расулов

 

Общие предложения

310