ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6045 Хокимият Жалакудукского района 09/08/2019 24/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-6045

ЛОЙИҲА

 

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб
этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

Жалақудуқ туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 27 апрелдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/21-282-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб,39-банди ва Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6,25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Туман ҳалқ таълими бўлимининг 2019 йил 27 апрелдаги
“Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида” 01/21-282-сонли мурожаати
мақуллансин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Жалақудуқ хаёти” газетаси таҳририяти Ш.Хаётохунов, Жалақудуқ туман ҳокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (ФИО): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

4.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Э.Холбеков ҳамда туман халқ таълими бўлими мудури М.Иминовлар зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                 С.Турдиев

Общие предложения

134