ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6041 ГП "Навоийский горно-металлургический комбинат" 09/08/2019 24/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Техник сув етказиб берилганлиги учун хизмат ҳақини ҳисоблашда 0,1 коэффициенти қўлланиладиган саноат ва энергетика ташкилотлари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-6041

«Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонасида
2026 йилгача қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш Дастури доирасида йирик инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизация қилишда инвестицияларни жалб этишга доир вазифаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 12 декабрдаги 1008-сонли қарорининг 2-иловасига қуйидаги мазмундаги 9 банд қўшилсин:

«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси.

 

 

 

2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармокларини ривожлантириш масалалари котибияти ва “Навоий КМК” давлат корхонаси бош директори Қ. Санақулов зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

Общие предложения

131