ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5958 Министерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан 09/08/2019 23/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-5958

Ўзбекистон Республикаси “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ–5706-сон “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ–4276-сон “Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига  мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2010 йил 12 июндаги 66-сон буйруғи (рўйхат рақами 2119-сон, 2010 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 236-модда) билан тасдиқланган Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир в.б.                                                                            Т. Худайбергенов

 

Тошкент ш.,

2019 йил ____ __________,

_____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

фавқулодда вазиятлар вазирининг

2019 йил «___» ___________даги

___-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва унинг қуйи тизимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги таълим ва ўқув муассасаларининг шахсий таркиблари”;

2. 9-банддаги “ёнғин ўчириш қисмлари” деган сўзлар “ёнғин-қутқарув қисмлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 12-банддаги “давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари” деган сўзи “Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув хизмати бўлинмалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 14-банддаги “Марказий диспетчерлик хизмати (бундан кейинги ўринларда МДХ деб юритилади)” деган сўзи “Навбатчи диспетчерлар хизмати (бундан кейинги ўринларда НДХ деб юритилади)” ёки қисм “диспетчерлик хизмати (бундан кейинги ўринларда ҚДХ деб юритилади)” қисм “тезкор бошқарув гурухи диспетчерлик хизмати (бундан кейинги ўринларда ҚТБГ деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 16-банддаги “МДХ” ёки ҚДХга хабар қилиниши лозим деган сўзи “НДХ” ёки ҚТБГга хабар қилиниши лозим деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 21-банддаги “МДХ” ёки ҚДХга хабар берилиши шарт деган сўзи “НДХ” ёки ҚТБГга хабар берилиши шарт деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 29-банддаги иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “давлат ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг” деган сўзи “давлат ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг” барча шахсий таркибидан фойдаланилади ҳамда қўшимча куч ва воситалар чақирилади деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 84-банддаги учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ёнғин ўчириш штабининг” деган сўзлар “Тезкор бошқарув хизматининг” навбатчи гуруҳи етиб келса, ушбу гуруҳнинг катта раҳбари деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 94-банддаги иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“МДХ” деган сўзлар “НДХ” билан узлуксиз алоқада бўлиб, вақти-вақти билан қабул қилинган тегишли қарорлар, қандай куч ва воситаларнинг ишлаётганлиги, ёнғиннинг тарқалиш хавфи бор ёки йўқлиги, қўшимча куч ва воситаларнинг зарурати ва ёнғиндаги вазият ҳақида ахборот бериб туришни деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 98-банддаги алоқа ёнғинни ўчириш раҳбари, тезкорлик штаби, “МДХ” ва ҚДХ  деган сўзлар “НДХ” ва ҚТБГ орасида рация ёки телефон орқали ўрнатилади деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 102-банддаги ушбу Низомда назарда тутилган ёнғин ўчиришини тўғри ташкил этилиши устидан назорат “Ички ишлар вазирлиги” деган сўзлар “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги” томонидан амалга оширилади деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие предложения

139