ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5930 Хокимият Нуратинского района 07/08/2019 22/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактабга ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5930

Мактабга ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаг”ги Қонунинг 3-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2003 йил 25 апрелдаги 4/1-сонли ҳайъат мажлиси қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаби жойлашган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар ҳисоботини олиб бориш тўғрисида”ги ЙЎРИҚНОМАси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомининг 5-боб, 39-41-бандлари талабларини бажариш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаг”ги Қонунинг 3-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2003 йил 25 апрелдаги 4/1-сонли ҳайъат мажлиси қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаби жойлашган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар ҳисоботини олиб бориш тўғрисида”ги ЙЎРИҚНОМАси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомининг 5-боб, 39-41-бандлари ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомининг 5-боб, 39-41-бандлари билан қуйидагилар:

         мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш;

         умумтаълим муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудий халқ таълим бошқарум органлари мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш;

         ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;

         умумтаълим муассасаси раҳбарияти мазкур муассасасига жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгилаб қўйилганлиги ижро учун қабул қилинсин.

3. Туман ҳокими ўринбосари (Ш.Вафоев) ҳамда туман ХТБ мудири (А.Шокиров)ларга:

     “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 26-28,30-моддалари талабларига асосан умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида яшовчи мактаб ёшидаги болаларни таълим муассасаларига тўла жалб этишда маҳалла кенгашлари, умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбарлари ва педагогика жамоалари ҳамда ота-оналар тўла жавобгарлиги;

     Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2003 йил 25 апрелдаги 4/1-сонли Ҳайъат мажлиси қарорининг 4-иловасига мувофиқ барча мактабларга ҳудудлар (микроучасткалар) бириктирилганлиги (1-илова);

     бўлимда мактабларга бириктирилган микроучастканинг схемаси бўлиши;

     схемада микроучастканинг аниқ чегараси, унинг таркибига кирган кўча, тор ва берк кўчалардаги барча уйлар, хонадонлар кўрсатилиши;

     ушбу микроучасткада истиқомат қилувчи оилалар ўз фарзандларини мазкур микроучасткада белгилаб берилган мактабда ўқитиш ҳуқуқига эгалиги;

     маҳаллий ҳокимиятнинг қарори билан тумандаги ўзгаришлар (қурилишлар)ни инобатга олган ҳолда 3-4 йилда қайта кўриб чиқилиши инобатга олинсин.

  1. Тумандаги барча умумтаълим мактаб директорларига: 

              мактаб ҳудудида яшовчи мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларнинг барчасини умумий ўрта таълим мактабларига тўла жалб қилиш;

              мактабда рўйхатга олинган ва тасдиқланган ўқувчилар контингентини ўқув йили давомида тўла сақлаб қолишини таъминлаш;

              ўқувчилар қабули ва ҳаракатини ҳисобга олувчи ҳужжатларнинг статистик маълумотларнинг тўлиқ ва аниқ бўлишини таъминлаш;

              ўқувчилар давоматини ва мактабдан кетиб қолиш ҳолатларини қатъий назоратга олиш;

              оилада ва мустақил равишда таълим олувчилар учун таълимнинг ташкил устидан изчил назорат юртиши;

              жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва усмирларнинг тегишли махсус таълим муассасаларида билим олишларини таъминлаш;

              ҳар ўқув йили йили бошида мактаб микроучасткасига қарашли тегишли қўчаларга буйруқ билан ўқитувчиларни бириктириш;

              ўқитувчиларнинг бириктирилган ҳудудлари бўйича 5-6 ёшдаги болалар ва барча мактаб ёшидаги ўсмирларни рўйхатга олиш;

              уларни ўқув муассасаларига қамраб олиш масалаларини назорат қилиш;

              рўйхатлар алоҳида дафтарга қайд этилиши ҳамда умумтаълим мактабида сақлаш вазифалари юклатилсин.

              5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Вафоев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                                       У.Халилов

Общие предложения

366