ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5926 Министерство строительства Республики Узбекистан 07/08/2019 22/08/2019 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Лойиҳа - тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-5926

Лойиҳа - тадқиқот ишларининг қийматини
ва муддатларини аниқлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги Ф-5445-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Лойиҳа - тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
2008 йил 9 декабрдаги 22-сонли “Лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киритилсин.

 

 

Вазир ўринбосари                                                                       К. Туляганов

Қурилиш вазирлигининг 2019 йил “___”________ даги
____- сон
буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини
аниқлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
27 февралдаги “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги Ф-5445-сонли Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сонли “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ янги объектларни қуриш, бино ва иншоотларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, модернизациялаш ҳамда таъмирлаш бўйича лойиҳа - тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини аниқлаш тартибини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

1. Низом марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари, инвесторлар, буюртмачилар, бошқа манфаатдор шахслар томонидан қўлланилиши назарда тутилган бўлиб, бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун тавсиявий тусга эга.

2. Низом лойиҳа - тадқиқот ҳужжатларини (лойиҳа, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар) ишлаб чиқишда, шунингдек ишчи лойиҳалашдан олдинги техник-иқтисодий асосланма (кейинги ўринларда ТИА деб юритилади) ҳамда техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИҲ деб юритилади) босқичларида лойиҳа-тадқиқот ишларининг асосланма материаллари қийматини аниқлашга мўлжалланган.

3. Низомга мувофиқ лойиҳа ишларининг жорий нархларда белгиланган қиймати лойиҳа ишларининг ижрочисини аниқлаш учун тендер (танлов) савдоларини ўтказишда бошланғич қиймат сифатида ҳамда давлат буюртмачилари томонидан лойиҳа - қидирув ишлари бўйича шартномалар тендер (танлов) савдоларисиз тўғридан - тўғри тузилган ҳолларда қўлланилади.

4. Лойиҳа - тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилот лойиҳа - тадқиқот ҳужжатларини экспертиза органларида ҳамда ишчи ва давлат қабул комиссияларида ёқлашда (ШНҚ 1.03.07-2010 га мувофиқ лойиҳа - қидирув ташкилоти томонидан қурилиш устидан муаллифлик назоратини ўтказиш ҳолларида) иштирок этади.

II. Лойиҳа - тадқиқот ишларининг муддатлари

 

5. Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ўрнатилган тартибда лойиҳа – қидирув ишларининг Манзилли рўйҳати тасдиқлангандан сўнг Буюртмачилар икки хафта муддатда бирламчи – рухсат берувчи хужжатларни, жумладан:

туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаларини ажратиш ёки реконструкция (капитал таъмирлаш) тўғрисидаги қарорини;

бинолар ва иншоотларни реконструкция  қилиш ва капитал таъмирлашда нуқсон далолатномаларини;

лойиҳалаштириш топшириқларини тайёрлашни таъминлашлари шарт.

6. Буюртмачилар кўрсатиб ўтилган бирламчи - рухсат берувчи хужжатларни тайёрлаш билан бир вақтнинг ўзида икки ой муддатда қуйидаги чора-тадбирларни ташкил этишни ва бажаришни таъминлайдилар:

архитектура - режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;

реконструкция  қилинадиган ва капитал таъмирланадиган бинолар ва иншоотларни техник холатини ўрганиш;

маҳаллий ҳокимликнинг жойдаги биноларнинг инвентаризацияси материаллари, мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ва компенсация усуллари кўрсатилган қарори;

лойиҳалаштириш учун мухандислик – техник қидирув ишларини бажариш (лойиҳалаштириладиган майдон бўйича 1:500 масштабда, ташқи тармоқлар бўйича 1:1000 ёки 1:500 масштабда топохарита ва махандислик – геология хулосасини тайёрлаш);

ўрнатилган тартибда тендер (танлов) хужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

7. Ўрнатилган тартибда манзилли рўйхатлар ва лойиҳалаштириш топшириғи тасдиқланиб, тендер (танлов) савдолари ўтказилиб, шартномаларни икки томонлама имзолаш ҳамда лойиҳа ташкилоти учун Буюртмачи томонидан қисман ва/ёки тўлиқ молиялаштириш очиш уларга лойиҳа ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.

8. Лойиҳа ташкилотлари лойиҳа ҳужжатларини шартномада кўрсатилган муддатда ишлаб чиқилишини таъминлаши шарт.

Лойиҳа - қидирув ишлари муддатлари (аниқ иш ҳажмларини хисобга олиб) лойиҳалаштириш топшириғида қуйидаги муддатлар атрофида аниқланади:

капитал таъмирлаш объектлари бўйича – 1,5 ой;

реконструкция  объектлари бўйича – 3 ой;

намунавий лойиҳалар ва қайта (базавий) қўлланиладиган лойиҳалар асосида янги қурилаётган объектлар бўйича – 3 - 4 ой;

йирик объектлар қурилиши ва реконструкцияси бўйича – 4 ой.

Буюртмачи ва лойиҳачи ўзаро келишувига асосан лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддатлари лойиҳа ишларини бажариш муддатлари нормасидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.

Мониторинг олиб бориш мақсадида Буюртмачи лойиҳа ташкилоти билан биргаликда тузилган шартномалар асосида лойиҳа-қидирув ишларини бажариш графигини тузади.

9. Буюртмачилар лойиҳа хужжатлари тайёр бўлиши билан қонунчиликда белгиланган тартибда уларни давлат экспертизасига топширишни таъминлайдилар.

10. Давлат экспертиза органлари бир ойдан ошмаган муддатда объектлар бўйича экпертиза ўтказиб тегишли экспертиза хулосасини тақдим этади.

 

III. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби

 

11. Лойиҳа - тадқиқот ишларининг қийматини аниқлашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган Лойиҳалаш ва қурилиш объектларининг мураккаблик даражасининг ягона таснифига мувофиқ лойиҳалаштирилаётган объектнинг функционал-соҳавий хусусиятларига кўра мураккаблик даражаси;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ лойиҳалашни мураккаблаштирувчи омиллар;

мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш учун пасайтирувчи коэффициентлар мавжудлиги;

лойиҳани манфаатдор идоралар билан келишиш.

12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган параметрлар лойиҳалаштириш топшириғида назарда тутилган бўлиши шарт.

13. Лойиҳа қиймати қурилиш объекти нархи ва мураккаблик тоифасига кўра ҳисобланади.

Лойиҳа - тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиқишда жорий нархлардаги қурилиш қиймати таркибига қуйидагилар киритилиши лозим:

монтаж талаб этувчи жиҳозларга бўлган харажатлар;

қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларига бўлган харажатлар;

ижтимоий суғурталаш ҳисобини инобатга олган ҳолда асосий меҳнат ҳақига кетадиган харажатлар;

машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари;

ишлаб-чиқариш хусусиятига эга бошқа харажатлар;

пудратчининг бошқа сарф-харажатлари;

объектлар қурилишини суғурталаш харажатлари;

буюртмачининг бошқа сарф-харажатлари;

навбатдаги йилда қурилиш нархларининг прогнозланган индексидан келиб чиқиб аниқланадиган хатарни қоплашга бўлган харажатлар.

14. Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Sp = Sb х L, бунда:

Sp — ишчи лойиҳанинг жорий нархлардаги қиймати;

Sb — объект қурилишининг жорий нархлардаги қиймати;

L — ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қийматининг ҳисоблаш мезони (мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ).

15. Турли босқич ва даврларда лойиҳалашдан олдинги — асосланма ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг миқдорий - қиймати мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ аниқланади.

16. Иккита ёки ундан ортиқ мураккаблаштирувчи омил мавжуд бўлса, коэффициент уларнинг ҳар бирига алоҳида қўлланилади. Бунда умумий мувофиқлаш коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Кc.=1 + ∑ N, бунда:

Кc. — умумий мувофиқлаш коэффициенти;

∑ N — бир турга қўлланиладиган мувофиқлаш коэффициентларининг каср қисмлари (вергулдан кейинги) йиғиндиси.

17. Мажмуалардан ташқаридаги айрим объектларни лойиҳалашда фойдаланишга тайёр бўлган кўп маротаба қўлланиладиган лойиҳалардан фойдаланилганда (лойиҳалаш топшириғига мувофиқ), ишлар қиймати қуйидаги коэффициентларни қўллаган ҳолда умумий қоида бўйича аниқланади:

пойдевор ечимларни қайта ҳисобламасдан — 0,4;

пойдевор ечимларини қайта ҳисоблаганда — 0,6;

пойдевор ва ер устки қисми ечимларини қайта ҳисоблаганда — 0,7.

18. Тугалланган қурилишнинг лойиҳа ва ҳақиқий ўлчамлари қиймати объектнинг дастлабки қийматига нисбатан 1,5 бараваридан юқори ёки камни ташкил этганда лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймати қайта ҳисоблаб чиқилади, бошқа ҳолатлар бундан мустасно.

19. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг тўлиқ қиймати қуйидаги формулага кўра аниқланади:

Бир босқичли лойиҳалашда («Ишчи лойиҳа»):

Sf = Sw + Se, бунда:

Sf - лойиҳалаш маҳсулотининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

Sw - ишчи лойиҳанинг жорий нархлардаги қиймати.

Se - ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.

«Ишчи лойиҳа» босқичи лойиҳа қийматини ҳисоблашда асос қилиб олинади.

Икки босқичли лойиҳалашда:

Sf = Sbs + Swp+ Se, бунда:

Sf - лойиҳалаш маҳсулотининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

Sbs - асосланма қисмининг жорий нархлардаги қиймати;

Swp - ишчи ҳужжатларининг жорий нархлардаги қиймати;

Se - ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.

20. Лойиҳалаштириш топшириғи билан шартланадиган лойиҳадан олдинги асосланма ҳужжатлар - ТИҲ, ТИА ва бошқа босқич (жумладан, дастлабки эскиз лойиҳалари) ҳамда даврларни ишлаб чиқишдаги қиймат қуйидагича ҳисобланади:

Sf = Sbs + Se, бунда:

Sf - лойиҳалаш маҳсулотининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

Sbs - асосланма қисмининг жорий нархлардаги қиймати;

Se - ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.

21. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг бошланғич қийматини белгилаш мақсадида мазкур Низомнинг 6-иловасида қурилишнинг тахминий қийматини аниқлашга доир қисқача тавсиялар келтирилган.

22. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш намунаси мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган.

23. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ҳисоблашда кўзда тутилмаган ишлар қийматини аниқлаш мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

24. Лойиҳа ташкилотлари ўзининг ички имкониятларинидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа ишлари қийматини аниқлашда чегирмалар белгилаш имкониятига эга.

III. Якуний қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1 - ИЛОВА

Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблик тоифалари классификатори

+

Лойиҳалаш ва қурилиш объекти номи

Лойиҳалаш ва қурилиш объекти кўрсаткичлари ва тавсифи

Мураккаблик тоифаси

 

I

II

III

 

1. Электр энергетикаси

1.1.

Гидроэлектр станциялари

 

 

 

+

 

1.2.

Иссиқлик электр станциялари, қозонхоналар

 

 

 

+

 

1.3.

Электр энергетикасининг бошқа объектлари

 

 

 

+

 

2. Нефть, газ ва кўмир саноати

2.1.

Нефть, газ ва кўмир саноати объектлари

 

 

 

+

 

3. Газ ва нефтни қайта ишлаш комплекслари

3.1.

Газ ва нефтни қайта ишлаш комплекслари объектлари

 

 

 

+

 

4. Газ ва кўмир саноати

4.1.

Газ ва кўмир саноати объектлари, шу жумладан, таъмирлаш корхоналари

 

 

 

+

 

5. Металлургия ва электр техника саноати

5.1.

Металлургия ва электр техника саноати корхоналари

 

 

 

+

 

6. Тоғ-кон саноати

6.1.

Тоғ-кон саноати корхоналари

 

 

 

+

 

7. Кимё, минерал ўғитлар саноати

7.1.

Кимё ва минерал ўғитлар саноати корхоналари

 

 

 

+

 

8. Машинасозлик

8.1.

Машинасозлик объектлари

Энергетика, оғир, транспорт, кимёвий, нефть

 

 

+

 

9. Дастгоҳсозлик ва асбоб-ускуна саноати

9.1.

Дастгоҳсозлик ва асбоб-ускуна саноати корхоналари

 

 

 

+

 

10. Асбобсозлик, автоматлаштириш воситалари ва бошқарув тизимлари

10.1.

Асбобсозлик, автоматлаштириш воситалари ва бошқарув тизимлари корхоналари

 

 

 

+

 

11. Автомобиль саноати

11.1.

Автомобиль саноати корхоналари

 

 

 

+

 

12. Қишлоқ хўжалик машинасозлиги

12.1.

Қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари

Шу жумладан, чорвачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машинасозлиги

 

 

+

 

13. Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги

13.1.

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги корхоналари

 

 

 

+

 

14. Ҳаракатдаги таркиб, авиатехникани таъмирлаш

14.1.

Ҳаракатдаги таркиб, авиатехникани таъмирлаш корхоналари

 

 

 

+

 

15. Қурилиш металл конструкциялари

15.1.

Қурилиш металл конструкциялари корхоналари

 

 

 

+

 

16. Ўрмон, ёғочга ишлов бериш, қоғоз ишлаб чиқариш саноати

16.1.

Ўрмон, ёғочга ишлов бериш, қоғоз ишлаб чиқариш объектлари

 

 

 

+

 

17. Қурилиш материаллари

17.1.

Қурилиш саноати корхоналари

Цемент, бетон, йиғма темир-бетон буюмларни ишлаб чиқариш

 

 

+

 

18. Тўқимачилик енгил саноати

18.1.

Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари

 

 

 

+

 

18.2.

Ипак фабрикалари (корхоналари)

 

 

 

+

 

18.3.

Пойабзал фабрикалари (корхоналари)

 

 

 

+

 

18.4.

Пахта заводлари (корхоналари)

 

 

 

+

 

19. Балиқчилик саноати

19.1.

Балиқчилик саноати объектлари

 

 

 

+

 

20. Тиббиёт ва микробиология саноати

20.1.

Тиббиёт ва микробиология саноати объектлари

 

 

 

+

 

21. Агросаноат комплекси

21.1.

Агросаноат комплекси объектлари

Ривожланган муҳандислик инфратузилма ҳудудларида

 

+

 

 

Ўзлаштирилмаган ҳудудларда

 

 

+

 

Қишлоқ хўжалиги махмулотларини сақлаш учун музлаткичлар

 

+

 

 

22. Ун-ёрма ва омихта ем саноати

22.1.

Ун-ёрма ва омихта ем саноати корхоналари

 

 

 

+

 

22.2.

Нон, макарон ва бошқа кичик ун цехлари

 

 

+

 

 

23. Ўрмон хўжалиги

23.1.

Ўрмон хўжалиги объектлари

 

 

 

+

 

24. Сув хўжалиги қурилиш саноати

24.1.

Сув хўжалиги қурилиш объектлари

Сув омборлари, суғориш, дренаж (қуритиш) тизимлари, мелиоратив тизимларидаги гидротехника қурилмалари, суғориш насос станциялари, ерларни мелиоратив яхшилаш

 

 

+

 

 

 

Таъмирлаш-тиклаш ишлари

 

+

 

 

25. Ҳаво ва темир йўл транспорти

25.1.

Ҳаво ва темир йўл транспорти бинолари ва иншоотлари

Вокзаллар, платформалар, аэропортлар, темир йўллар ва бошқалар

 

 

+

 

26. Алоқа муассасалари

26.1.

Алоқа бўлимлари, автоматлаштирилган телефон станциялари

 

 

+

 

 

26.2.

Почтамтлар, телеграфлар, саралаш тугунлари

 

 

 

+

 

26.3.

Алоқа тугуни бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари

 

 

+

 

 

27. Темир ва автомобиль йўллари

27.1.

Темир ва автомобиль йўллари инфратузилмаси объектлари

Шу жумладан, кўприклар, тоннеллар, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бошқалар

 

 

+

 

27.2.

Темир йўл объектлари

 

 

 

+

 

27.3.

Автомобил йўллари объектлари

 

 

 

+

 

28. Уй-жой қурилиши

28.1.

Уйлар қошидаги хўжалик ва ёрдамчи иморатлар

 

+

 

 

 

28.2.

Боғ уйчалари, муваққат яшаш (ёзги) уйлари

 

+

 

 

 

28.3.

Кўп қаватли уй-жой бинолари ва ётоқхоналар

Кўп маротаба фойдаланиладиган лойиҳаларни жойига боғлаш

 

+

 

 

5 қаватгача бўлган индивидуал лойиҳаларни ишлаб чиқиш

 

+

 

 

5 қаватдан юқори

 

 

+

 

28.4.

Шаҳар типидаги кам қаватли уйлар

 

 

+

 

 

28.5.

Шаҳарсозлик аҳамиятига эга бўлган хашаматли ховлилар, виллалар, терасли уйлар, кўп қаватли уй-жойлар ва комплекслар

Шу жумладан, архитектура қиёфаси талаблари асосида юқори қулайликларга эга бўлган объектлар

 

 

+

 

29. Аҳоли яшовчи жойлардаги қурилиш ишлари

29.1.

Микротуманлар, даҳалар, шаҳар қурилиш комплекслари, бўлимлар, турар-жой ва жамоат бинолар гуруҳларини қуриш ишлари (турар-жой ва жамоат бино ва иншоотларини бир - бирига боғлашни инобатга олмасдан)

Меъморий-режалаш ечимлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаш, микротуманлар, даҳалар, комплекслар чегарасида рельефни, муҳандислик тизимларини ташкиллаштириш

 

 

 

+

 

 

29.2.

Кам қаватли коттеджлар

 

 

+

 

 

29.3.

Қўрғон турдаги уйларни қуриш

 

+

 

 

 

29.4.

Жамоа (колликтив) боғлар

 

+

 

 

 

30. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаш (қурилиш лойиҳаларидан ташқари — мустақил объектлар)

30.1.

Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаш

Ободонлаштиришга қўйиладиган энг кичик норматив талабларни қондирувчи шароитлардаги аҳоли билан банд қишлоқ жойлари, коммунал ва саноат ҳудудлари

+

 

 

 

Ободонлаштиришга қўйиладиган ўртача талаб даражасидаги шаҳарлар, дала ҳовлилар, заводлар ҳудуди, кичик меъморий шакллар

+

 

 

 

Ободонлаштиришга юқори даражадаги талаблар қўйиладиган ҳудудлар

 

+

 

 

30.2.

Шамол ва шовқиндан ҳимояловчи минтақалар, асбоб-ускуна ва техника жиҳозлари билан таъминланмаган велосипед ва чана, йўловчилар йўлкалари (терренкуралар)

 

+

 

 

 

31. Савдо-сотиқ, умумий овқатланиш ва маиший хизмат

31.1.

Вақтинчалик павильонлар, шохобчалар, айвонлар ва бошқалар

 

+

 

 

 

31.2.

Дўконлар, йил давомида ишлайдиган маиший хизмат кўрсатиш корхоналари

Шу жумладан, кафелар, ошхоналар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари

 

+

 

 

31.3.

Савдо уйлари, йирик универсал ва ихтисослашган дўконлар, супермаркетлар, ресторанлар

 

 

 

+

 

32. Соғлиқни сақлаш

32.1.

Поликлиникалар, амбулаториялар, дорихоналар, касалхоналарнинг хўжалик бинолари, тиббий тез ёрдам станциялари, сут-қатиқ ошхоналари, санитария-эпидемиология станциялари

 

 

+

 

 

32.2.

Олий таълим муассасалари

Стандарт ускуналар

(кўп маротаба қўлланиладиган)

 

+

 

 

Ноёб ускуналар ва янги технологиялар

 

 

+

 

33. Маориф ва болалар муассасалари

33.1.

Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари

 

 

+

 

 

33.2.

Олий таълим муассасалари

5 қаватгача бўлган

 

+

 

 

5 қаватдан юқори

 

 

+

 

33.3.

Болалар ўйин майдончалари, солярийлар, соғломлаштириш павильонлари

 

+

 

 

 

33.4.

Мактабгача тарбия муассасалари

 

 

+

 

 

34. Маданий – маърифий объектлар

34.1.

Кино ва видеофильмларни вақтинчалик намойиш этиш павильонлари

 

+

 

 

 

34.2.

Ёзги саҳна ва кинотеатрлар

 

+

 

 

 

34.3.

1000 ўрингача бўлган кинотеатрлар, видеомарказлар

 

 

+

 

 

34.4.

1000 ўриндан ортиқ кино-концерт заллари ва кинотеатрлар

 

 

 

+

 

34.5.

Театрлар, цирклар, музейлар, амфитеатрлар, зоопарклар, аквапарклар ва океаниумлар

 

 

 

+

 

35. Матбаачилик саноати

35.1.

Матбаачилик саноати объектлари

 

 

 

+

 

36. Сув таъминоти ва канализация

36.1.

Ер ости манбаларидан сув чиқариш комплекслари

 

 

 

+

 

36.2.

Ер усти манбаларидан сув чиқариш комплекслари

Дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар ва бошқалар

 

 

+

 

36.3.

Табиий сувлар, маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувлари учун тозалаш иншоотлари

 

 

 

+

 

36.4.

Сув ўтказгичлар ва тармоқлар

 

 

 

+

 

37. Транспорт, нефть маҳсулотларини сақлаш ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари

37.1.

Автотранспорт корхоналари

Шу жумладан, автойўлмехбаза, автопарк, трамвай ва троллейбус деполари ҳамда шаҳар автостанциялари

 

+

 

 

37.2.

Гаражлар

боксовые и одноэтажные без и с очистными сооружениями

 

+

 

 

многоэтажные подземные, наземные

 

 

+

 

37.3.

Нефтни қазиб олиш корхоналари, нефть базалари, нефть маҳсулотлари омборлари

 

 

 

+

 

37.4.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари

жидкое топливо (бензин, солярка, керосин)

 

+

 

 

газ (метан, пропан, бутан и другие взрывоопасные топлива)

 

 

+

 

38. Илмий-тадқиқотчилик муассасалари

38.1.

Лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари

 

 

+

 

 

38.2.

Ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ) ва лабораториялар

 

 

+

 

 

38.3.

Академик илмий-тадқиқотчилик марказлари

 

 

 

+

 

39. Жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари

39.1.

Ўйин майдонлари ва стадионлари

Ёрдамчи иншоотларсиз

+

 

 

 

Мавсумли ёрдамчи иншоотлари бўлган

+

 

 

 

Трибуналар ва трибуна ости иншоотлари билан

+

 

 

 

39.2.

Ҳовузлар (бассейнлар)

Очиқ

 

+

 

 

Ёпиқ

 

 

+

 

39.3.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари

Ҳовузли

 

 

+

 

Ҳовузсиз

 

+

 

 

39.4.

40000 ва ундан ортиқ ўринли очиқ стадионлар

в том числе до 40 000 мест с трибунами и подтрибунными помещениями

 

 

+

 

39.5.

40000 ва ундан ортиқ ўринли ёпиқ стадионлар, спорт саройлари

в том числе до 40 000 мест с трибунами и подтрибунными помещениями

 

 

+

 

40. Фавқулоддаги ҳодисалар оқибатларидан ҳимоялаш иншоотлари

40.1.

Радиацияга қарши пана жойлар (РҚПЖ)

 

 

+

 

 

40.2.

Ер ости махсус иншоотлари

Автоном муҳандислик жиҳозланиш тизимларисиз

 

+

 

 

 

 

Автоном муҳандислик жиҳозланиш тизимлари билан

 

 

+

 

41. Автоматик ўт ўчириш қурилмалари, ёнғиндан сақлаш ва қўриқчи сигнализация тизимлари

41.1.

Спринклерли ва дренчерли қурилмалар

 

 

+

 

 

41.2.

Ёнғиндан сақлаш-қўриқлов сигнализацияси

 

 

+

 

 

42. Газ тозалаш ва чанг тутқич иншоотлари

42.1.

Кўрсатилганларда кўзланадиган қурилмалар

Мавжуд корхоналарда монтаж қилиш

 

 

+

 

 

 

Лойиҳалаштирилаётган комплекс

 

 

+

 

43. Махсус ишлар

43.1.

Тупроқларни музлатиш, кимёвий мустаҳкамлаш, қудуқли чуқур усулларини қўллаш

 

 

 

+

 

43.2.

Қурилиш учун сувни чуқурлаш ва дренаж

 

 

+

 

 

44. Шаҳар инфратузилмаси муҳандислик иншоотлари

44.1.

Водопровод, маиший хўжалик ва ёмғир канализацияси, газ таъминоти, дренаж, алоқа, электр таъминоти, электр ёритгич, телевидение, радио магистраллари ва тармоқлари

Лойиҳалаш ва қурилиш ва ер ости коммуникациялардан бўш ҳудудларда қуриш

 

+

 

 

 

 

Шаҳар тор кўчалари ва шаҳарнинг қурилган қисмларида лойиҳалаш ва қурилиш ишлари, ер ости коммуникациялар мавжудлигида

 

 

+

 

 

 

Темир йўллар ёки метрополитен йўлларидан кесиб ўтиш, мураккаб гидрогеология шароитларида ер остидан ўтиш, иш олиб боришнинг махсус усуллари қўлланган ер ости ва ер устки иншоотларга бевосита яқинликда лойиҳалаш ва қуриш

 

 

+

 

44.2.

Алоқа, электр энергиясини ва бошқа қувват ташувчиларини автоматлаштирилган бошқариш тизимлари

Автоном объектлар сифатида лойиҳалаш ва қуриш (лойиҳаланган қурилиш комплексларидан ташқарида)

 

+

 

 

44.3.

Жиҳозлашган марказий иссиқлик шохобчалари, қозонхоналар

 

 

 

+

 

44.4.

Шаҳар транспорт иншоотлари:
кўприклар, туннеллар, йўл ўтказгичлари, эстакадалар, пиёдалар ўтиш жойлари, қирғоқ йўлкалари, причаллар;
темир йўллар, автомагистраллар, сув тўсқинлари устидан муҳандислик коммуникацияларни ўтказиш учун кўприк йўлаклари

Қурилишдан бўш ҳудудларда лойиҳалаш ва қуриш

 

 

+

 

 

Қурилиш шаклланган жойларда лойиҳалаш ва қуриш

 

 

+

 

 

Ер ости тармоқлари ривожланган жойларда лойиҳалаш ва қуриш

 

 

+

 

44.5.

Шаҳар транспорт магистраллари, кўчалари, йўллари, трамвай йўллари, даҳалар ичидаги транспорт йўлкалари, транспорт бўғинлари, автотўхташ жойлари, умумий транспорт туриши ва сақлаш учун якуний станциялар ва майдончалар (шу жумладан, хизмат кўрсатиш иншоотлари), пиёдалар юрадиган кўчалар, йўлкалар, парклардаги хиёбон ва йўлкалар

Шаҳарнинг қурилишдан бўш жойларида, берилган қизил чизиқли, кесишган профиль белгили жойлардаги қиялик 5 дан 40 %гача бўлган рельефда лойиҳалаш ва қуриш

 

+

 

 

 

 

Таянчли қурилиш шаклланган ёки берилган қизил чизиқли, кесишган профиль белгили жойлардаги қиялик 0 дан 5 % гача ёки 40 % дан ортиқ бўлган рельефда лойиҳалаш ва қуриш

 

 

+

 

 

 

Ирригация тизими мавжудлигида ёки қизил чизиқлар ва кесишган профиль чизиқларини мувофиқлаш ва ишлаб чиқиш билан лойиҳалаш ва қуриш.

 

 

+

 

44.6.

Коммуникация туннеллари (ер ости коммуникациялар учун коллекторлар) ва иссиқлик тармоқлари

Шаҳарнинг қурилишдан ва мавжуд бўлган ер ости коммуникацияларидан бўш ҳудудларида лойиҳалаш ва қурилиш ишлари

 

+

 

 

 

 

Шаҳарнинг қурилган қисмида бошқа ер ости коммуникациялари билан бирга ёки мавжуд бўлганлари устига лойиҳалаш ва қуриш

 

 

+

 

 

 

Мураккаб гидрогеология шароитларда махсус усулларни, индивидуал конструкцияларни, ер остидан ўтишни, метрополитен ва темир йўлларни кесиб ўтишни қўллаб, бирикма коммуникацияларни ўтказиш билан лойиҳалаш ва қуриш

 

 

+

 

44.7.

Шаҳар сув ҳавзалари

 

 

 

+

 

44.8.

Суғориш ва водопровод тизимлари, сунъий сув ҳавзалари ва бошқалардаги гидротехника иншоотлари

 

 

 

+

 

44.9.

Электр коррозиясидан фаол ҳимоялаш

Катодли ҳимоя станциялари ва бошқалар

 

+

 

 

45. Маҳаллий озиқ-овқат саноати

45.1.

Новвойхоналар

 

 

+

 

 

45.2.

Иссиқхона хўжалиги объектлари

Мураккаб асбоб-ускуналарсиз

+

 

 

 

 

 

Янги технологиялар ва жиҳозланишни автоматлаштирилган бошқарув тизимини қўллаш билан

 

+

 

 

45.3.

Консерва, ош-овқат, колбаса, қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари

 

 

+

 

 

46. Меҳмонхона хўжалиги

46.1

Меҳмонхоналар, отеллар

3 юлдузгача

 

+

 

 

 

 

5 юлдузгача

 

 

+

 

47. Дам олиш ва туризм муассасалари

47.1.

Палаткали оромгоҳлар, сайёҳлик уйлари, тўхташ жойлари, чанғи базалари

 

+

 

 

 

47.2.

Кемпинглар, мотеллар, сайёҳлик базалари, ёзги дам олиш оромгоҳлари, базалари, альпинистлар тўхташ жойлари

 

+

 

 

 

47.3.

Йил бўйи ишловчи оромгоҳлар

 

 

+

 

 

47.4.

Пансионатлар, профилакторийлар, дам олиш уйлари, 500 ўрингача бўлган санаториялар

 

 

+

 

 

47.5.

500 ва ундан ортиқ ўринли санаториялар, олий тоифали сайёҳлик комплекслари

 

 

 

+

 

48. Маданий-оқартув муассасалари

48.1.

Ўйин ва рақслар учун вақтинчалик павильонлар

 

+

 

 

 

48.2.

Маданият паркларидаги қироатхона ва кўргазма заллари

 

+

 

 

 

48.3.

Кўргазма заллари, қишлоқ клублари, музейлар

 

 

+

 

 

48.4.

Маданият уйлари, кутубхоналар

 

 

 

+

 

48.5.

Миллий галереялар, маданият марказлари, масжидлар

 

 

 

+

 

49. Жамоатчилик ва маъмурий бинолар

49.1.

Маъмурий бинолар, офис хоналари

 

 

+

 

 

49.2.

Ҳокимиятлар бинолари, ижтимоий-сиёсий фаолият марказлари, ҳукумат бинолари, бизнес-комплекслар (марказлар), кўп тармоқли жамоатчилик комплекслари

 

 

 

+

 

49.3.

Банклар, биржалар, банкларнинг бўлимлари, ҳисоблаш марказлари

 

 

 

+

 

50. Моддий-техника таъминоти объектлари

50.1.

Қурилиш-монтаж ташкилотлари, жамоат транспорти ва бошқа объектларнинг ишлаб чиқариш базалари

 

 

+

 

 

50.2.

Омборхоналар, ангарлар, омборлар

Мавсумий

+

 

 

 

 

 

Йил бўйи ишловчи

 

 

+

 

50.3.

Омборхона комплекслари

Соддалашган, муҳандислик жиҳозланишсиз

 

+

 

 

 

 

Муҳандислик жиҳозлари билан таъминланган

 

+

 

 

51. Маиший хизмат объектлари

51.1.

Ахлатни қайта ишлаш заводлари (корхоналар)

 

 

+

 

 

51.2.

Ахлатни қайта юклаш станциялари

 

+

 

 

 

51.3.

Кир ювиш, кимёвий тозалаш хоналари, ҳаммомлар

 

 

 

+

 

51.4.

Соғломлаштириш турига кирувчи ҳаммомлар

Сауналар, туркча ҳаммомлар ва бошқалар

+

 

 

 

52. Жамоат тартибини сақлашга боғлиқ муассасалар

52.1.

Тергов изоляторлари, милиция бўлимлари

 

 

 

+

 

52.2.

Ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари

 

 

 

+

 

53. Линейные сооружения, проектируемые вне комплексов — линии электропередач, нефтепроводы, газопроводы, линии связи, теплопроводы

 

53.1.

В границах городской застройки

 

 

 

+

 

53.2.

В границах городской застройки

 

 

 

+

 

54. Автоматизированные системы управления процессами

 

54.1.

Автоматизированные системы управления технологическими процессами

 

 

 

+

 

54.2.

Автоматизированные системы оперативно-диспетчерского управления

 

 

 

+

 

54.3.

Сети телекоммуникаций

 

 

+

 

 

55. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш

 

55.1.

Бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш

 

 

+

 

 

                   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

 

Мураккаб шароитлар учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш қийматининг коэффициентлари

 

Т/р

Лойиҳалашни мураккаблаштирувчи омиллар

Мувофиқлаш коэффициентлари маъноси

1.

Объект хусусиятларининг ўта ноёблиги

1,5

2.

Кўп карра қўлланиладиган объектларни лойиҳалаш, лойиҳалаш учун асос материалларни тайёрлаш, экспериментал лойиҳаларни ишлаб чиқиш

1,4

3.

Мураккаб жойларга қуриладиган объектлар (ҳудуднинг торлиги, ҳудудни қурилишга тайёрлаш учун махсус ишларни ўтказиш зарурати, чўкадиган ва суст тупроқлар, ер ости сувлари сатҳининг яқинлиги ва бошқалар). Қўлланиладиган меъморчилик, техникавий ва муҳандислик ечимларнинг янгилиги

1,2

4.

Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги 7-8 балл

1,1

5.

Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги 9 балл

1,2

6.

Тарихий бинолар ҳудудида қуриладиган объектлар

1,3

7.

Объектларни қайта тиклаш

1,4

8.

Фаолият юритувчи корхона шароитларида қайта тиклаш (ишлаб чиқариш мўлжалдаги объектлар учун)

1,8

9.

Мавжуд бўлган бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини кучайтириш лойиҳалари

1,2

10.

Лойиҳаларни BIM технологиялари асосида бажариш

2,0

11.

Fast track усулида лойиҳалаштиришда:

 

 

- I мураккаблик тоифасидаги объектлар

1,2

- II мураккаблик тоифасидаги объектлар

1,35

- III мураккаблик тоифасидаги объектлар

1,5

12.

Шартномалар тендер (танлов) савдоларисиз тўғридан - тўғри тузилган ҳолларда лойиҳа ташкилотида доимий ишчилар сони 30 ва ундан ортиқ ҳолларда

1,3

Шартномалар тендер (танлов) савдоларисиз тўғридан - тўғри тузилган ҳолларда лойиҳа ташкилотида доимий ишчилар сони 50 ва ундан ортиқ ҳолларда

1,5

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

 

Қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш учун пасайтирувчи коэффициентлар

 

Т/р

Қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркиби

Пасайтирувчи коэффициентлар

1.

25% гача

1,0

2.

25%

0,8

3.

50%

0,65

4.

70%

0,50

5.

90% ва ундан ортиқ

0,40

Изоҳ: оралиқ қийматлар интерполяция йўли билан аниқланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА

 

Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қийматининг ҳисоблаш мезонини аниқлаш

 

Т/р

Объект қурилишининг
(янгидан қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш) жорий нархлардаги қиймати,

энг кам ойлик иш ҳақининг

Лойиҳа ишлари қийматининг ҳисоблаш мезони, мураккаблик даражасига кўра қурилиш қийматига нисбатан % гача

I

II

III

1.

   500 бараваригача

5,0

---

---

2.

1 000 бараваригача

4,5

5,0

---

3.

2 500 бараваригача

4,0

4,7

5,0

4.

3 500 бараваригача

3,5

4,4

4,7

5.

5 000 бараваригача

3,0

4,1

4,4

6.

10 000 бараваригача

2,7

3,8

4,1

7.

25 000 бараваригача

2,5

3,5

3,8

8.

50 000 бараваригача

---

3,2

3,5

9.

75 000 бараваригача

---

2,9

3,3

10.

100 000 бараваригача

---

2,5

3,1

11.

200 000 бараваригача

---

---

3,0

12.

300 000 бараваригача

---

---

2,8

13.

400 000 бараваригача

---

---

2,6

14.

500 000 бараваригача ва ортиқ

---

---

2,5

Изоҳлар:

1. Қурилиш қийматини аниқлаш мақсадида объектларни лойиҳалаш ва қуришнинг чегаралари қуйидагича белгиланади:

комплекслар учун (икки ва ундан ортиқ бино ва иншоотлардан иборат объектлар учун) — ажратилган ер майдони чегарасида;

алоҳида бино ва иншоотлар учун — бино ва иншоотнинг чегарасини белгиловчи конструкцияларнинг, шу жумладан, биноларнинг кўприкли, муҳандислик жиҳозлар тизимларини чиқариш ва киритиш жойларидаги ташқи контурлари ичида.

2. Ҳисоблаш мезонининг оралиқ миқдорлари вертикал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткичга тузатиш киритиш билан аниқланади.

3. Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қийматини ҳисоблашда қуйидаги ишлар ҳисобга олинмаган:

конструкциялар ва ишларни бажаришнинг ўта мураккаб усуллари қўлланиладиган объектларни лойиҳалаш вақтида махсус ёрдамчи иншоотлар, мосламалар, қурилма ва ускуналарнинг ишчи чизмаларини ишлаб чиқиш (бу ишлар лойиҳалаштириш топшириғида акс эттирилган бўлиши зарур);

заводда ишлаб чиқариладиган металл конструкциялар ва технологик қувур ўтказгичларнинг муфассал чизмаларини, андозасиз ва ностандарт жиҳозларни конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш (шу жиҳозларни конструкциялашга бўлган лойиҳалаш топшириқлари бундан мустасно);

қурилиш устидан муаллифлик назоратини амалга ошириш;

буюртмачи топшириғига биноан қўшимча ишларни бажариш;

техник кўрик ва ўлчов ишларини бажариш.

Мазкур Иловада келтирилган объектлар қурилишининг жорий нархлардаги қийматида қўшилган қиймат солиғи эътиборга олинмаган.

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

 

Турли босқич ва даврларда лойиҳалашдан олдинги — асосланма ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг миқдорий-қиймати

 

Т/р

Ҳужжатларни ишлаб чиқиш босқичлари номи

Ишчи лойиҳани ишлаб чиқишга нисбатан улуш миқдоридаги қиймати

1.

ТИА мустақил босқич сифатида

0,15

2.

ТИҲ мустақил босқич сифатида

0,15

3.

Лойиҳалар эскизи (форэскиз) ва лойиҳа концепцияси мустақил босқич сифатида

0.2

4.

Объектларни 3D форматдаги интерьер, экстерьер ва бош планларни бажариш мустақил босқич сифатида

0.2

5.

Лойиҳа қўшув ишчи ҳужжатлар чизмаси бўйича икки босқичли ишчи лойиҳалаш, шу жумладан:

1,0

 

а) лойиҳа

0,2÷0,4

 

б) ишчи ҳужжатлар

0,8÷0,6

6.

ТИҲ (ТИА) қўшув ишчи ҳужжатлар чизмаси бўйича икки босқичли ишчи лойиҳалаш, шу жумладан:

1,0

 

а) ТИҲ (ТИА)

0,2÷0,3

 

б) ишчи ҳужжатлар

0,8÷0,7

7.

Ишчи лойиҳа давридаги бир босқичли лойиҳалаш

1,0

8.

Танлов ҳужжатларининг техникавий қисмини ишлаб чиқиш

0,1

 

 

 

Изоҳ:

1. Бинони лойиҳалашга бўлган топшириқда кўрсатиб ўтилган бошқача, муқобил босқичлар ва аралаш босқичлар учун жадвалдаги маълумотлардан қўлланилишига кўра фойдаланилади.

2. Кўп босқичли лойиҳалашда, босқичлар тўпламидан қатъи назар, барча босқичларнинг йиғинди қиймати — 1,0 га тенг бўлади.

Масалан:

1. Икки босқичли — чизмали лойиҳа — ишчи ҳужжатлар — ишчи лойиҳалашда 6 ёки 5-банд кўрсаткичлари қўлланилади.

2. Чизмали лойиҳа (ёки чизма) — босқичида мустақил давр сифатида асосланма ҳужжатларини ишлаб чиқишда 1—4-бандлар кўрсаткичлари қўлланилади.

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

 

Қурилишнинг тахминий қийматини аниқлашга доир қисқача тавсиялар

 

Лойиҳа қидирув ишларини белгилаш мақсадида қурилишнинг қийматини аниқлашда қуйидагилар қўлланилади:

1-вариант. Қурилажак қувватлар бирлигини қуриш қийматларидаги солиштирма нормативлар тўпламлари.

2-вариант. Лойиҳалаш ташкилотлари ихтиёрида бўлган аналог объектлар.

3-вариант. Қурилишнинг йирик ҳисобда олинган смета кўрсаткичлари.

4-вариант. Ҳужжатлар ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичларида аниқлаб олинган иқтисодий кўрсаткичлар.

Кўрсатилган материалларда кўрсатилган қийматлар жорий вақтга нисбатан келиштирилган ҳолда қўлланилади. Бунда индексни ҳисоблаб чиқиш учун асосий тузилмавий харажатларнинг тузилиши қуйидаги улушли миқдорда (фоизларда) олинади (жиҳозланишсиз):

меҳнат ҳақи — 0,2 (20);

материаллар — 0,6 (60);

машиналардан фойдаланиш — 0,2 (20);

Ўзгариш индекси қуйидагича олинади:

меҳнат ҳақи тўлови харажатларига — жорий ҳисоблаш даврдаги энг кам иш ҳақининг нормативлар ва аналогларини ишлаб чиқиш давридаги энг кам иш ҳақига бўлган мутаносибликда;

материалларни харид қилиш харажатларига — материал-буюмларнинг (бетон, ғишт, металл, ёғоч конструкциялар ва бошқалар) жорий ҳисоблаш даврдаги нархларининг нормативлар, аналогларни ишлаб чиқиш давридаги шу материаллар нархларига бўлган мутаносибликда;

машиналардан фойдаланишга — жорий ҳисоблаш даврдаги ёқилғи материаллар нархларининг нормативлар, аналогларни ишлаб чиқиш давридаги нархларига бўлган мутаносибликда.

Жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг қиймати буюртмачи, нарх-наво варақлари, каталоглар, биржа хабарномалари ёки ҳаққоний ахборотнинг бошқа манбаларидан олинган маълумотларга кўра аниқланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

 

Лойиҳа ишлари қийматини аниқлаш мисоли

 

Лойиҳалаш объекти: тозалаш иншоотларига эга бўлган гараж.

Босқич — «Ишчи лойиҳа».

Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги — 9 балл.

1. Лойиҳалаш объекти ва қурилиш мураккаблиги даражасининг ягона таснифига кўра объектнинг мураккаблик даражаси — II.

2. Мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ қурилишнинг тахминий қиймати 510,0 млн. сўмни ташкил қилади.

3. Мазкур Низомнинг 4-иловасига кўра вертикал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткичга тузатиш киритиш усули билан лойиҳа ишлари қийматининг ҳисоблаш мезони аниқланади.

Бунда:

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 000 бараваридаги тафовут 5,0 % даражасига мос келади;

Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 500 бараваридаги тафовут 4,7 % даражасига мос келади.

Тузатиш киритиш усули билан топилган 510,0 млн. сўм миқдоридаги ҳисоблаш мезони 4,74 % даражасига мос келади.

4. Асосий лойиҳа ишлари қиймати — 510,0 млн. сўм х 4,74 % х 1,2 = 29,0 млн. сўм.

5. Лойиҳалаш топшириғига кўра ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш талаб этилади.

Мазкур Низомнинг 8-иловаси 5-бандига мувофиқ тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқишга ҳисоблаш мезонини горизонтал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткичга тузатиш киритиш йўли билан аниқланади.

Бунда:

Энг кам ойлик иш ҳақининг 800 бараваригача тафовут 0,7 % даражасига мос келади;

Энг кам ойлик иш ҳақининг 800 бараваригача тафовут 0,56 % даражасига мос келади.

Тузатиш киритиш усули билан топилган 510,0 млн. сўм миқдоридаги ҳисоблаш мезони 0,659 % даражасига мос келади.

6. Ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш ишлари қийматини ҳисоблаб чиқамиз:

510,0 млн. сўм х 0,659% = 3,36 млн. сўм

7. Ишчи лойиҳа ишлаб чиқилишининг тўлиқ қийматини ҳисоблаймиз:

29,0 + 3,36 = 32,36 млн. сўм, бунда:

29,0 млн. сўм — асосий лойиҳа ишлари қиймати;

3,36 млн. сўм — ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш қиймати.

 

 

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
8-ИЛОВА

 

Кўзда тутилмаган ишлар қийматини аниқлаш мезонлари

 

Т/р

Ишлар номи

Ҳисобланадиган қиймат даражаси, қурилиш қийматига нисбатан % да

Қурилишнинг жорий нархлардаги қиймати энг кам иш ҳақининг

800 бараваригача

800дан 6 000 бараваригача

1500 дан 10000 бараваригача

10000 дан 50000 бараваригача

50000 дан 200000 бараваригача

1.

Махсус ёрдамчи иншоот, мосламаларга ишчи чизмаларни ишлаб чиқиш. Конструкциялари ва ишларни бажариш усуллари ўта мураккаб бўлган объектларни лойиҳалашдаги мосламалар ва қурилмалар

0,7

0,56

0,45

0,36

0,28

2.

Заводда ишлаб чиқарилган металл конструкциялар ва технологик қувур ўтказгичларнинг муфассал чизмаларини, шунингдек андозасиз ва ностандарт жиҳозларни ишлаб чиқишга бўлган конструкторлик ҳужжатларни ишлаб чиқиш (шу жиҳозланишга бошланғич талабларни тузиш бундан мустасно)

Конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга тааллуқли бўлган тўпламлар бўйича

3.

Қурилиш устидан муаллифлик назорати, лойиҳаларни ишланма бошланишидан амалга татбиқ этилишининг охиригача олиб бориладиган техникавий кузатув

1,7

1,3

1,05

0,84

0,67

4.

Лойиҳа ҳужжатларига экологик илова материалларини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида

5.

Буюртмачи топшириғига биноан қўшимча ишларни бажариш:
а) дастлабки-рухсатловчи ҳужжатларни шакллантириш;

Умумий ҳолда лойиҳалаш ташкилотининг ижрочиларига (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда меҳнат харажатларига кўра ҳисобланади (жадвалга бўлган 1-изоҳга қаранг)

б) топография (геодезия), геология ишлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида

в) ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш;

0,7

0,56

0,45

0,36

0,28

г) лойиҳалаш топшириғини шакллантиришга зарур бўлган лойиҳалашдан олдинги ишлар мажмуаси (шу жумладан, қурилиш майдончаси ва дастлабки-рухсатловчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, буюртмачи таклифларини кўриб чиқиш ҳамда лойиҳалаш топшириғини тузиш)

0,05

0,04

0,032

0,026

0,021

д) лойиҳалаш вақтида дастлабки маълумот сифатида қўлланиладиган илмий-тадқиқотчилик ва тажриба-экспериментал амалий ишлар, илмий ва илмий техникавий асосламалар

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида

е) ресурсларнинг (материаллар, буюмлар, машиналар ижараси ва ҳоказо) бозордаги нархини аниқлаш қисмида ишлаб чиқувчилар — лойиҳа ташкилоти кучи билан ўтказилган маркетинг тадқиқотлар хулосаларига кўра жорий нархлардаги қийматини ҳисоблаш

1,0

0,8

0,65

0,5

0,4

Эслатма: бир шартнома доирасида энг кам иш ҳақи миқдорининг 3 бараваридан кам бўлмаслиги керак

6.

Техник кўрик ва ўлчов ишлари

Ижрочиларига (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда меҳнат харажатларига кўра ҳисобланади (жадвалга бўлган 1-изоҳга қаранг)

Изоҳлар:

1. Меҳнат харажатлари бўйича ҳисоб-китоб қуйидаги формула бўйича ҳисобланиши керак:

Sp = CiХNc, бунда:

Sp — жорий нархлардаги қиймат;

Ci — берилган ишни бажариш учун ижрочиларга (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фонди;

Nc — қиймат нормативи, лойиҳалаш ташкилотида ҳисобланган йиллик ҳажмнинг режага кўра ижрочиларга (ишлаб чиқариш ходимлари) тўланадиган иш ҳақига бўлган мутаносибликда аниқланади. Аввалги йил учун йиллик баланс ҳисоботининг молиявий натижалари кўрсаткичларига мувофиқ белгилаш тавсия этилади.

2. Ҳисоблаш мезонининг оралиқ миқдорлари горизонтал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткичга тузатиш киритиш орқали аниқланади.

 

Лойиҳа - тадқиқот ишларининг қийматини ва муддатларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Қурилилиш вазирлиги буйруғига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги
Ф-5445-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 июндаги 64-сон раёсат йиғилиш баёни қарорида жорий йил 10 июлга қадар лойиҳалаштириш муддатларини белгилаш бўйича буюртмачилар томонидан дастлабки материалларни тақдим этиш муддатлари, лойиҳа ишларини бажариш ва экспертизадан ўтказиш, шунингдек, fast-trаck услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш матерериаллари) тайёр ҳолда топшириш шарти билан лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳалаштириш коэффициентларини ва қурилиш соҳасида инфляция кўрсаткичларини ҳисобга оладиган тузатиш коффициентларини инобатга олган ҳолда, лойиҳа-қидирув ишлари қийматини белгилаш тўғрисидаги Низомни қайта кўриб чиқиш белгиланган.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Қурилиш вазирлиги томонидан тегишли  лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил 10 ноябрдаги 22-сонли буйруғи билан тасдиқланган Адлия вазирлигидан 2008 йил 9 декабрдаги 1879 - сон билан рўйхатга олинган “Лойиҳа қидирув ишлари қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомига ўзгартиришлар киритилиб янги тахрирда Низом лойиҳаси тайёрланди.

Лойиҳа - тадқиқот ишларининг қийматини аниқлашда қуйидагилар инобатга олинди:

лойиҳалаш ва қурилиш объектларининг мураккаблик даражасининг ягона таснифига мувофиқ лойиҳалаштирилаётган объектнинг функционал-соҳавий хусусиятларига кўра мураккаблик даражаси;

лойиҳалашни мураккаблаштирувчи омиллар;

қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш учун пасайтирувчи коэффициентлар мавжудлиги.

 

 

Вазир ўринбосари                                                                      Б. Ўрақов

Общие предложения

272