ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5925 Хокимият Шайхантахурского района 07/08/2019 22/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шайхонтоҳур туманидаги географик объект номларини тартибга келтириш тўғрисида
ID-5925

Шайхонтоҳур туманидаги географик

объект номларини тартибга келтириш тўғрисида

 

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига асосан, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Шайхонтоҳур туман комиссиясининг 2019 йил 28 июлдаги 01-2019-сонли ҳамда “Пахтакор” футбол клубининг 2019 йил 19 апрелдаги 398-10-сонли мурожаатларини инобатга олиб, халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

  1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Шайхонтоҳур туман комиссиясининг 2019 йил 22 июль санасида ўтказилган йиғилиш баёни билан тасдиқланган, Олмазор кўчасидан “Пахтакор” футбол клубигача бўлган номсиз кўчага “Пахтакор – 79 ” кўчаси номини бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

 

  1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Шайхонтоҳур туман комиссияси (Р.Қурбонов, Э.Жўраев), Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Шайхонтоҳур туман филиали (Ш.Мирсагатов), Шайхонтоҳур тумани Ободонлаштириш бошқармаси (Д.Бекбўтаев):

белгиланган тартибда кўчалар номлари реестрига ўзгартиришлар киритилиши, кўча номи акс этган номлагичлар ўрнатилиши ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига ахборот берилиши белгилаб қўйилсин.

 

  1. Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши Котибияти (Б.Ахунов):

мазкур қарорнинг оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиши тавсия этилсин.

 

  1. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Шайхонтоҳур туман ҳокими ўринбосари (Р.Қурбонов) зиммасига юклансин.

 

 

Халқ депутатлари

Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси ўринбосари

М.Адилов

Общие предложения

122