ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5899 Хокимият Касбийского района 07/08/2019 22/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Касби туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-5899

“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорининг ва Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6,10,25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 04 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорининг ва Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сонли қарорининг ижросини таъминлаш Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритишни мақсадида туман ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном берилсин.(рўйхат илова қилинади)

2. Аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сонли қарори билан тасдиқланган “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида”ги намунавий низом талабларига амал қилинсин.

3. Туман ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном беришда “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси талабларига мувофиқ расмий картография ва маълумотнома нашрлари, статистика, архив, тарихий ва бошқа манбалар маълумотлари асосида туман аҳоли пунктлари кўча-йўл тармоғи элементлари номларини хатловдан ўтказиш ва мақбуллаштириш ишлари амалга оширилсин.

4.Касби туман Юксалиш МФЙ кенгаши йиғилишининг 2019 йил 24 майдаги йиғилиш баён маълумот учун қабул қилинсин. Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғинини худудида жойлашган “Агроучастка” массивига “Янги хаёт” номи берилсин.

5.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Қурбонов), ҳоким ўринбосари (М.Амиров), “Ермулккадастр” ДК Касби туман филиали бошлиғи (Т.Чўпанов), “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими (Б.Эшонқулов) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда 2 кун муддатда туман ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном бериш жараёнини якунига етказсин.

6.Туман ўзини-ўзи бошқариш органлари “Ермулккадастр” ДК Касби туман филиали билан биргаликда туман ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном берган ҳолда ички ишлар бўлими маълумотлар ахборот базаси кўчмас мулк объектларининг ягона реестрига ва кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрига мувофиқлаштирилишини таъминласин.

7.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Қурбонов), ҳоким ўринбосари (А.Амиров) ушбу қарорнинг 5-бандига мувофиқ аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном бериш натижасида тўпланган ахборотни ички ишлар бўлимининг маълумотлар ахборот базасига киритиш учун компьютер ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган зарур хоналар ва ходимлар ажратсин ва “Ермулккадастр” ДК Касби туман филиали билан биргаликда кўчмас мулк объектларининг ягона реестрига ва кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрининг “Электрон ҳукумат” тизимига интеграциялашувини таъминласинлар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Б.Қурбонов ва туман ҳокимининг ўринбосари М.Амиров зиммаларига юклансин.

Туман ҳокимининг

2019 йил "__" июлдаги

____-сонли қарорига

илова

Касби туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)

Р Ў Й Х А Т И

1 1  мактаб Муғлон  МФЙ  Муғлон  шаҳарчаси Муғлон  МФЙ,  Муғлон маҳалласи Насаф ,Бобур, Ибн Сино, Чўлпон, Лутфий, Навоий кўчалари, Дўстлик МФЙ, Дўстлик маҳалласи  Бобур, Ойбек, Нафосат кўчалари, 3-митти тумандаги  барча  кўчалар.
2 2  мактаб Оққамиш МФЙ Янги қишлоқ  шаҳарчаси Оққамиш МФЙ , Фаровон , Олтинсой , Қ.Авазов, Маданият ,  Дўстлик , Навбаҳор,  А.Авлоний  , Зулфия, Э.Воҳидов,  Ҳимматлилар,  Олмазор,   2-миттитуман  ( Хўжа Касби МФЙдаги  Тинчлик ,  Файз ,   Замондош ,   Бобур,     Ш.Рашидов,   Э.Воҳидов,   Тож ,Амир Темур, А.Орипов ,  Мустақиллик   кўчалари.
3 3  мактаб Қатағон МФЙ Қатағон шаҳарчаси Қатағон МФЙ   Маърифат, Юксалиш, Обод турмуш кўчалари.
4 4  мактаб Истиқлол МФЙ Майманоқ  шаҳарчаси Майманоқ  шаҳарчаси, Истиқлол МФЙ Мустақиллик,Зебо, М.Юсуф, Маърифат, Ўринбой, Манзилобод, Реша тоғ,  Ҳалим Файзуллаев, Ё.Бозоров, Бобур, Дайраобод, Дурадгор  кўчаларидаги хонадонлар
5 5  мактаб Комилон МФЙ    Комилон қишлоғи   Комилон МФЙ, Комилон қишлоғидаги Тинчлик, Комилон, Насаф, Шўрариқ, Олмазор, Наврўз, Янгиобод, Кўчабоғ, Ўзбекистон кўчаларидаги  хонадонлар. 
6 6  мактаб  Соҳибкор МФЙ.Майманоқ шаҳарчаси Майманок МФЙ     Мустақиллик,  Ш.Санақулов, Қарши, Ёркул Санақулов,  Г. Шониёзов,  Бобур,  Ойбек, Янги обод кўчалари,   Соҳибкор МФЙ   Пахтазор,  Т.Султонов, Мустақиллик,  Юксалиш кўчаларидаги хонадонлар. 
7 7  мактаб Денов МФЙ Денов шаҳарчаси Денов МФЙ  Денов шаҳарчаси  Навбаҳор, Мустақиллик кўчалари, Боғариқ  МФЙ, Истиқлол, Нурафшон, Наврўз, кўчалари, Оқ тепа МФЙ, Маданият кўчаларидаги  хонадонлар.
8 8  мактаб Қўнғирот  МФЙ Қорақўнғирот қишлоғи Бештожик, Батош, Меркит, Бойтўп, Керайит  қишлоқларидаги  барча  кўчалар.
9 9  мактаб Талишбе  қишлоғи  Талишбе  қишлоғидаги  барча  кўчалар.
10 10  мактаб Ғалаба  МФЙ, Тошқўрғон  қишлоғи Тошқўрғон  қишлоғидаги  барча   кўчалар.
11 11  мактаб  Обод Некуз   МФЙ,   Байдоқчи   қишлоғи  Байдоқчи  қишлоғидаги  барча  кўчалар.
12 12  мактаб Обод юрт МФЙ Хўжахайрон  қишлоғи  Обод юрт МФЙ  Дўгма, Жат, Ёшлар, Янги хаёт, Оқравот, Кашола,   Хўжахайрон МФЙ Панжи Эшонқулов, Мустақиллик, Галдир,  кўчалари.
13 13  мактаб Тинчлик  МФЙ Муғлон  шаҳарчаси Тинчлик  ва  Муғлон  МФЙ лар ҳудудидаги  барча  кўчалар.  
14 14  мактаб Истиқлол МФЙ Майманоқ шаҳарчаси Соҳибкор МФЙ дан  Дайравоч, Нурафшон, Обод, Тутзор, Насаф, А.Темур, Олчин кўчаларидаги , Истиқлол  МФЙ  дан  Боғариқ, Қўйибоғ, Наврўз  кўчалари.
15 15  мактаб   Мушкқоқи  МФЙ Қамаши  қишлоғи Хўжаки   МФЙ даги   Замондош,                             Обод  юрт, Камолот, Бахт,  Дўстлик, Темиробод, Фидокор, А. Қаҳҳор, Илғор,Мустақиллик,      Соҳибқирон  кўчаларидаги 754 та хонадон, Мушкқоқи МФЙ даги: Чаманзор,Баркамол, Сокин, Шукрона,Эркин  кўчалари.
16 16  мактаб Дўстлик  МФЙ,  Дўстлик шаҳарчаси Дўстлик МФЙ дан  Бобур кўчасининг  юқори(Ғарб) қисмидан 406 та, Хўжа Касби МФЙдан  Тинчлик  кўчасининг юқори (Ғарб) қисмидан  506 та хонадон.
17 17  мактаб Қамаши  МФЙ.  Қамаши   қишлоғи Қамаши  МФЙдаги   Мустақиллик, А.Авлоний, А.Орипов,  Нодирабегим, Ёшлик, Мирза Улуғбек, Боғишамол, Шодлик, Саҳоват, Истиқлол, Иттифоқ, Ойбек кўчалари  ва  Микроҳудудалар
18 18  мактаб Шакаржўй  МФЙ  Шакаржўй  қишлоғи Шакаржўй  МФЙ даги  Чимқўрғон, Шакаржўй, Эсабой, Ўразобод, қишлоқларидаги  барча  хонадонлар 
19 19  мактаб Оқ тепа МФЙ Оқ  тепа  қишлоғи Оқ тепа , Дўстлик, Маданият, Нуробод, Навбаҳор кўчаларидаги хонадонлар .
20 20  мактаб Касби  МФЙ  Касби  шаҳарчаси Касби  МФЙ даги  Турсун  Алиев, Меҳрибонлик ,  Чаманзор ,  Ҳунармандлар , Б. Полвонов , Пахтазор , Механизатор , Ёшлар ,  Гулистон ,  Мустақиллик ,  Наврўз кўчалари.
21 21  мактаб Мустақилобод МФЙ     Кейикчи қишлоқлари Мустақилобод   ва  Кейикчи қишлоғи  барча кўчалар.
22 22  мактаб Месит МФЙ Месит қишлоғи Месит МФЙ
Тепа, Бўлак қишлоқ, Қирқ қишлоқ,  Наврўз,
Қорабўйин маҳаллаларидаги барча хонадонлар, Капа маҳалласининг Навбаҳор, А.Навоий кўчалари.
23 23  мактаб Хўжақарлик МФЙ Қозоқ  қишлоғи Хўжақарлик МФЙ  Қозоқ қишлоғидаги Обиҳаёт, Янгиобод, Мустақиллик кўчалари  Қарши  туманидаги Табассум , Мевазор кўчаларидаги  хонадонлар. 
24 24  мактаб Оқжангал МФЙ   Оқжангал қишлоғи Оқжангал МФЙ, Оқжангал  қишлоғидаги  барча кўчаларидаги хонадонлар
25 25  мактаб Месит МФЙ Месит қишлоғи Месит МФЙ
Месит қишлоғидаги Амир Темур, Истиқлол  кўчаларидаги  хонадонлар. 
26 26  мактаб Пандирон  МФЙ Пандирон  қишлоғи Пандирон  МФЙ  Пандирон  қишлоқ  хонадонлари,    Хўжақарлиқ  МФЙ, Сарғужум  қишлоғидаги  барча  кўчалар.
27 27  мактаб Қора тепа МФЙ, Қора  тепа қишлоғи Қора тепа  қишлоғидаги  барча  хонадонлар.
28 28  мактаб Қатағон МФЙ  Қатағон шаҳарчаси Қатағон МФЙ даги  Обод турмуш, М.Отамуродов  кўчалари.
29 29  мактаб М.Улуғбек  МФЙ  Ўн икки  қишлоғи Ўн икки  қишлоғидаги  барча  кўчалар.
30 30  мактаб Таллиюлғун МФЙ  Таллиюлғун  қишлоғи Таллиюлғун  МФЙ   Таллиюлғун   қишлоғидаги барча  кўчалар. 
31 31  мактаб Пандирон  МФЙ   Новқат  қишлоғи Пандирон  МФЙ  Новқат  қишлоғидаги барча  хонадонлар,  
32 32  мактаб Мустақилобод  М Ф Й  Қорахўжа  қишлоғи  Мустақилобод  МФЙ ,ҳудудидаги  Қорахўжа қишлоғидаги   барча   кўчалар . 
33 33  мактаб Касби  МФЙ  Дўрмон  қишлоғи Касби  МФЙ  Дўрмон  қишлоғидаги  барча  кўчалар.
34 34  мактаб Хўжахайрон МФЙ   Хўжахайрон  қишлоғи Хўжахайрон МФЙ даги Бойлар ,Иттифоқ, Ёшлар  кўчаларидаги  хонадонлар, Обод  Юрт  МФЙ даги Обод юрт, Дароз, кўчаларидаги  хонадонлар.
35 35  мактаб М.Улуғбек  МФЙ   Човқай  қишлоғи Човқай қишлоғидаги барча кўчалар.
36 36  мактаб Қорақўнғирот МФЙ Қароқўнғирот  қишлоғидаги  Шамканти, Бештожик,  Мустақиллик, А.Навоий  Истиқбол кўчалари ҳамда  Кўлариқ ва  Зумарад барча  қишлоғидаги  барча  кўчалар.
37 37  мактаб Таллиюлғун МФЙ Дуреза  қишлоғи Таллиюлғун МФЙ  Дуреза  қишлоқ хонадонлари  Пандирон  МФЙ  Худён  қишлоқ  хонадонлари.
38 38  мактаб Юксалиш МФЙ Хўжахайрон  қишлоғи  Мустақиллик, Истиқлол, Шодлик, Гулзор, Юксалиш  кўчаларидаги  хонадонлар.
39 39  мактаб Қорақўнғирот МФЙ Терсовул қишлоғи Терсовул  ва   Хўжа Қорақўнғирот  қишлоғидаги  барча  хонадонлар.
40 40  мактаб  Жаркўча  МФЙ Фазли  шаҳарчаси Жаркўча  МФЙ ҳудудидаги Тошкент, Тошқудуқ, Ойбек, Ёшлик, Собир Рахимов , Обод, Амир Темур, Мураббийлар, Гулзор, Чорвадор, Яккатол кўчаларидаги хонадонлар.
41 41  мактаб  Фазли  МФЙ  Фазли  шаҳарчаси. Фазли  МФЙ ҳудудидаги  Нуробод, Тошқудуқ, Эркин Саидов, Ёшлик, Ғ.Ғулом, Гулистон, Бодомзор кўчалари.
42 42  мактаб Назартепа МФЙ  Назартепа қишлоғи Назартепа МФЙ  Назартепа  қишлоғидаги   барча  хонадонлар.
43 43  мактаб Комилон МФЙ  Комилон қишлоғи   Комилон МФЙ Комилон, Кўчабоғ,  Тинчлик,  Дўстлик  кўчалари,  Талишбе МФЙ Ўзбекистон, Нурафшон  кўчалари.
44 44  мактаб Пахтакор  МФЙ  Фазли  шаҳарчаси Пахтакор  МФЙ ҳудудидаги Тошкент, Тошқудуқ, Ойбек, Ёшлик, Собир Рахимов, Қодиробод, Обод, Амир Темур кўчалари.
45 45  мактаб Қорақўнғирот МФЙ Чилимбош қишлоғи Қорақўнғирот МФЙ  Чилимбош қишлоғидаги барча кўчалар.
46 46  мактаб Жизза  МФЙ   Жизза   қишлоғи Жизза МФЙ Жизза қишлоғидаги   барча кўчалар.   
47 47  мактаб Талишбе МФЙ Ўқ отар қишлоғи Ўқотар  қишлоғидаги  барча   кўчалар .
48 48  мактаб Хўжақарлик МФЙ  Хўжақарлиқ  қишлоғи.  Хўжақарлик МФЙ, Хўжақарлик  ва  Зарқуноқ  қишлоғидаги  барча  кўчалар.  
49 49  мактаб Юксалиш МФЙ  Равот  қишлоғи Юксалиш МФЙ  Равот  қишлоғидаги  барча хонадонлар
50 50  мактаб Чўлқувар  ҚФЙ  Чўлқувар қишлоғи Чўлқувар  ҚФЙ  Чўлқувар  қишлоғидаги   барча  кўчалар.
51 51  мактаб Месит МФЙ Месит қишлоғи  Месит  қишлоғидаги А.Навоий ва Навбаҳор  кўчалари.
52 52  мактаб Қамаши  МФЙ  Қамаши   қишлоғи  Нуробод  МФЙ дан,  Ёшлик, Наврўз, Обод,Сайҳун, Хумо,Тинчлик, Баҳор, Боғишамол.Мураббийлар, Тўйғун,Мустақиллик, Ўзбекистон,Эркин, Бобур.2.  Холлиқи  махалладаги  Бунёдкор,Нурафшон, Ғ.Ғулом,Пахтакор, А. Қодирий, Ободдиёр , Қамаши  кўчалари.
53 53  ДИУМ Хўжаки  МФЙ Қамаши  қишлоғи Давлат ихтисослаштирилган умумий  ўрта  таълим мактабларига  ўқувчилар  ҳудудлардан  танлаб  олинади.
54 54  мактаб Комилон  МФЙ  Комилон  қишлоғи Комилон  МФЙ  Комилон, Камолот  кўчалари
55 55  мактаб Майманоқ МФЙ  Майманоқ  шаҳарчаси Майманоқ  шаҳарчасидаги   Олим Жўраев ,Шодмон Санақулов,  Гулбоғ,Абдулла Қаҳҳор, Наврўз, Мустақиллик, Янгиобод  кўчалар.
56 56  мактаб Оққамиш МФЙ  Оққамиш қишлоғи Янгиқишлоқ   Қўриқ, Оққамиш,  қишлоқлври, Бўстон маҳалласидаги барча  кўчалар.
57 57  мактаб Майманоқ МФЙ   Майманоқ  шаҳарчаси Майманоқ МФЙ даги  Янги Майманоқ ва Юқори Майманоқ  кўчаларидаги хонадонлар
58 58  мактаб Денов МФЙ    Денов  шаҳарчаси  Денов  шаҳарчасидаги Мустақиллик, Ширинқудуқ, Гулистон кўчалари
59 59  мактаб Обод Некуз  МФЙ   Уйрот  қишлоғи Уйрот қишлоғидаги  барча  кўчалари
60 60  мактаб Касби МФЙ  Касби шаҳарчаси  Касби МФЙ ҳудудидаги Касби Косон йўлининг    1 мавзеси, Эски Касби ва Боғ гузарларидаги кўчалар.
61  11 ДИУМ  Муғлон МФЙ  Муғлон  шаҳарчаси Давлат ихтисослаштирилган умумий  ўрта  таълим мактабларига  ўқувчилар  ҳудудлардан  танлаб  олинади.

Общие предложения

393