ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5896 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 07/08/2019 22/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат марказини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-5896

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни рақобатдошлигини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, республикамиздаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни сифатли қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ресурстежамкор замонавий технологияларни жорий этиш  бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари ва технологияларни синовини ўтказиш сифати пастлиги, синаш ва ўлчаш  жараёнларига синов усулларини тадбиқ қилиш суст даражада олиб борилиши, соҳани ривожлантириш бўйича ҳорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмаганлиги, мамлакатимиз минтақалари тупроқ-иқлим шароитларида ишончли синовдан ўтказилмасдан импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги техникаларининг агротехник тадбирларни сифатсиз бажариши, мазкур техникаларнинг сифат кўрсаткичларининг пастлиги тармоқнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва синов лабораторияларини замонавий жиҳозлар билан таъминлашни, соҳага малакали кадрларни жалб қилиш, замонавий ва илғор технологиялар синовларини ўтказилишини босқичма-босқич жорий этишни талаб этмоқда.   

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) фаолиятини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни синаш тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ресурстежамкор замонавий технологиялари синовларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги ҳужжатларни халқаро стандартлар талаблари асосида такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, уларнинг агрегатлари ва қисмлари Ўзбекистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитларида самарали қўлланилиши ва уларнинг ишончлилигини текшириш мақсадида барча турдаги (давлат, дастлабки, қабул, даврий, малака, тур, сертификация ва такрорий) синовларни ўтказиш;

уларнинг техник тавсифларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида сертификатлаш ишларини ривожлантириш;

замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурстежамкор замонавий ва илғор технологиялар синовларини ўтказилишини босқичма-босқич жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни синаш учун ажратилган синов полигони ер ресурсларидан самарали фойдаланиш;

моддий техника базани мустаҳкамлаш ва синов лабораторияларини замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш;

соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази ходимларининг чекланган сони 85 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини синаш тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Марказ директори:

а) Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

б) Марказ  директорининг  ўринбосарлари  Марказ  директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

5. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ресурстежамкор замонавий технологияларини синовлардан ўтказиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги стандартлар, услубий ҳужжатлар ва нормативларни такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, уларнинг агрегатлари ва қисмларини сертификатлаш, барча турдаги (давлат, дастлабки, қабул, даврий, малака, тур, сертификация ва такрорий) синовларни ўтказиш;

замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурстежамкор замонавий ва илғор технологиялар синовларини ўтказиш;

давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни синаш соҳасида ривожланган давлатларнинг синов марказлари билан ҳамкорлик қилиш,  соҳага инновацион лойиҳалар ва инвестицияларни жалб қилиш, малакали мутахассис ва кадрлар тайёрлаш.

6. Белгилаб қўйилсинки, Марказ:

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, уларнинг агрегатлари ва қисмлари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурстежамкор замонавий технологияларни синовларини ва сертификатлаштириш ишларини ўтказиш соҳасида Республикада ягона давлат ташкилоти ҳисобланади;

илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш хуқуқига эга бўлган давлат илмий муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш давлат марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари, шартномалар бўйича бажариладиган ишлардан олинадиган даромадлар, қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

ходимларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.

7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Республикада ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитларида техникаларни самарали қўлланилиши ва уларнинг пухталик кўрсаткичларини текшириш мақсадида Марказда мажбурий тартибда синовдан ўтказилади;

б) Марказнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни синовдан ўтказиш ишларини бажариш бўйича келгуси йил учун синовларни амалга ошириш режаси соҳага тааллуқли ташкилотлар ҳамда хусусий таъминот корхоналари томонидан кейинги йил учун режалаштирилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини ишлаб чиқариш ва импорт қилиш ҳажми бўйича тақдим этилган маълумотлари асосида ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг республикада фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларда тез-тез такрорланадиган носозликлар тўғрисидаги маълумотлари асосида Марказ томонидан такрорий синовлар ўтказилади;

г) Республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар қуйидаги муддатларга қатъий риоя этган ҳолда даврий синовларга тақдим қилинади:

тракторлар ва ўзиюрар машиналар - ҳар икки йилда бир марта;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив машиналари - ҳар уч йилда бир марта;

мунтазам равишда туркумлаб импорт қилинадиган (бир йилда 5 та
ва ундан ортиқ) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари - ҳар икки йилда бир марта;

д) Марказ Республика машинасозлик корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари ҳамда замонавий ва илғор технологияларининг ягона давлат реестрини юритади. Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришида қўллаш учун қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар ягона давлат реестрига киритилган техникаларгина республикада фойдаланишга рухсат этилади;

е) биринчи бор синовга тақдим қилинаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини аввалги синовлардан ижобий ўтган техникаларга солиштириш мақсадида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибига кирувчи ҳамда республиканинг мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналарнинг ижобий синовдан ўтган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникасининг намунаси 3 йил муддатдан кейин тегишли олий ўқув юртларига амалий машғулотларни ташкил этиш учун беғараз ўтказиб бериш шарти билан Марказга расмийлаштириб берилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини ягона давлат реестрига киритилмаган, белгиланган тартибда синовдан ўтмаган техникаларни етказиб берганлик ва фойдаланганлик учун жавобгарликни белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган параметрларни шакллантиришда Марказда қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун республика бюджети параметрларида маблағларни назарда тутсин;

2020 йил 1 январдан бошлаб Марказ фаолиятини молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим қилинадиган ҳисоб-китоб сметалари бўйича давлат бюджетидан маблағлари ажратсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

 2020 йил 1 январдан бошлаб импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, уларнинг агрегатлари ва қисмларига фақатгина Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитларида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни самарали қўлланилиши ва уларнинг пухталик кўрсаткичлари тасдиқланган мувофиқлик сертификатлари тақдим қилинган ҳолда божхона юк декларациясини расмийлаштириши таъминлансин;

Марказда синовдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига товарларни вақтинчалик олиб кириш божхона режимида олиб кирилаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар синов ўтказиш муддатигача (1 йилдан ортиқ бўлмаган ҳолда) бож тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

11. “Ўзстандарт” агентлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник шартларини, Марказ билан келишгандан сўнг рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.

12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва қурилиш лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда икки ой муддатда  белгиланган тартибда тасдиқланган техник топшириқ асосида Марказнинг моддий техника базасини босқичма-босқич реконструкция (қурилиш) ва модернизация қилиш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги “Қишлоқ хўжалиги техникалари ва технологияларини синаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-1972-сон қарорнинг 2, 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Марказ Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарча, Ёшлик кўчаси, 5-уйда жойлаштирилсин.

15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда  бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

                                                                         Ўзбекистон Республикасининг

                                                                                       Президенти                                                 Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” __________даги ПҚ– ______-сон қарорига

 3-ИЛОВА

 

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини синаш тизимини такомиллаштириш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ресурстежамкор замонавий технологияларини синовлардан ўтказиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар
ва тартиботларни халқаро стандартлар талаблари асосида такомиллаштириш

1.

Қишлоқ хўжалиги техникаси конструкцияси хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга тегишли ўзгартиришлар киритиш

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги

2.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар ва тартиботларни ишлаб чиқиш учун халқаро техник қўмитага аъзо бўлиш

Ташкилий
тадбирлар

2019-2020 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги

 

3.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник шартларини Марказ билан келишилгандан кейин рўйхатдан ўтказишни амалиётга тадбиқ қилиш

Ташкилий
тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларининг ягона давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи

Уч ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Адлия вазирлиги

5.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларининг ягона давлат реестрига киритилмаган, белгиланган тартибда синовдан ўтмаган техникаларни етказиб берганлик ва фойдаланганлик учун жавобгарликни белгилаш

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш

Олти ой муддатда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6.

Ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳа тармоқлари билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ва ҳамкорлик ишларини ривожлантириш. Бунда:

халқаро марказлар, ташкилотлар ва молиявий жамғармалар кўмагида ривожланган хорижий давлатларда мутахассислар малакасини ошириш;

Республикамизга мос бўлган хориж тажрибаларини қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни синашга жорий этиш ва синов ишларини жаҳон андозалари талабига етказиш ва аккредитациядан ўтказиш;

соҳа бўйича докторантура ва таянч докторантура орқали илмий даражали юқори малакали илмий ходимларни тайёрлашни кенгайтириш, уларга муаммоли ва долзарб мавзулар бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришлари учун шарт-шароитларни яратиш.

Ташкилий
тадбирлар

Доимий

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

7.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, технологиялар бўйича, хориж ва МДҲ давлатларида ўтказиладиган “дала кунлари”, халқаро кўргазмаларда, семинарларда Ўзбекистон вакиллари иштирокини таъминлаш.

Ташкилий
тадбирлар

Доимий

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

II. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, уларнинг агрегатлари ва қисмлари Ўзбекистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитларида самарали қўлланилиши ва уларнинг пухталигини текшириш мақсадида барча турдаги (давлат, дастлабки, қабул, даврий, малака, тур, сертификация ва такрорий) синовларни ўтказиш ва уларнинг техник тавсифларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида сертификатлаш ишларини ўтказишни халқаро талаблар даражасига етказиш

8.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг синовларини ўтказиш ва сертификатлаштириш ишларини халқаро талаблар асосида олиб боришни ташкил қилиш;

Етакчи хориж давлатларидан соҳа мутахассисларини жалб қилиш
ва илғор синаш услублари бўйича ўқув курслари ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2019 йил

якунига қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Марказни халқаро аккредитацияга тайёрлаш учун зарур ҳужжатларни шакллантириш.

Ташкилий
тадбирлар

2020-2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги

III. Замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурстежамкор замонавий ва илғор технологиялар синовларини ўтказилишини босқичма-босқич жорий этиш

10.

Тармоқларни интенсив ривожлантириш талабидан келиб чиққан ҳолда, турли тупроқ-иқлим шароитларида замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурстежамкор замонавий ва илғор технологияларни босқичма-босқич жорий этиш.

Ташкилий
тадбирлар

2019-2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

 

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

11.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари маблағлари орқали очиқ майдонларда синов ишларини амалга ошириш мақсадида Республиканинг 3 та минтақасида инновацион технопарклар ташкил қилиш.

Ташкилий
тадбирлар

2019-2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга  ошириш агентлиги

12.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда янги технологиялардан: ерларни текислашда лазерли бошқарувли текислагичлардан фойдаланиш, пахтани турли қатор ораларида етиштириш, буғдой экиш билан бирга ўғит солиш ва эгат очиш технологиялари синовларини ташкил қилиш ва ўрганиш.

Ташкилий
тадбирлар

2019-2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

IV. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни синаш учун ажратилган синов полигони ер ресурсларидан самарали фойдаланиш

13.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш учун ажратилган синов полигони экин ерларидан янада самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини синов полигонида техникаларни дала шароитида ўрганиш мақсадида, фермер хўжаликлари иштирокида кўргазмали семинарлар ташкил қилиш.

Ташкилий
тадбирлар

2019 йил

якунига қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат қўмитаси,

Тошкент вилоят ҳокимлиги

V.  Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, имитацион лабораториялар қуриш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлаш

14.

Марказнинг мавжуд бино ва лабораторияларини таъмирлаш, янги имитацион лаборатория биноларини қуриш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

Ташкилий
тадбирлар

2019-2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

15.

Марказни қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни синаш учун зарур синов ускуналари ва ўлчов воситалари билан таъминлаш.

 

Ташкилий
тадбирлар

2019-2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

16.

Марказни халқаро талаблар даражасида синовдан ўтказиш ва сертификатлаш учун замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаб, халқаро аккредитациядан ўтказиш

Ташкилий
тадбирлар

2019-2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги

VI. Соҳани малакали кадрлар билан бутлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун
қулай шарт-шароитлар яратиш

17.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни синаш ва сертификатлаштириш соҳаси учун талаб этиладиган махсус гувоҳнома ва сертификатга эга бўлган малакали мутахассислар ва кадрлар билан таъминлаш.

Ташкилий
тадбирлар

Бир ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги

18.

Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш қуйидаги тартибда белгилаш. Бунда:

а) бюджет маблағлари ҳисобига:

бир йилда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги мукофотлар;

бир йилда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари;

қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартибда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти (40 фоиз);

Махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 15 фоиз миқдорида ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш;

ходимнинг умумий иш стажи давомийлигидан келиб чиқиб, хизмат муддати учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;

б)  Марказнинг ривожлантириш жамғармаси, бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар
ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига:

байрам ва нишонланадиган бошқа саналарга, шунингдек ҳар чоракда тўланадиган мукофотлар;

хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажарганлик учун юқори малакали ходимларнинг лавозим маошларига 200 фоизгача устамалар;

 

ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг соғлигини тиклаш мақсадида тўланадиган моддий ёрдам;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба тўланадиган моддий ёрдамни назарда тутиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи

Бир ой муддатда

 

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

Общие предложения

258