ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5890 Хокимият Балыкчинского района 07/08/2019 22/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5890

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб
этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

Балиқчи тумани халқ таълими бўлимининг 2019 йил 25 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 233-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонуни”нинг 6, 25-моддаларига мувофиқ,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳалқ таълими бўлимининг 2018 йил 25 июлдаги
“Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 233-сонли мурожаати
мақуллансин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Ғалаба” газетаси таҳририяти (Ш.Каримова), туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (М.Туробжонов): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

4.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Г.Хамидова ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири Н.Хамидовалар зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                        Ж.Абдурайимов

 

Общие предложения

301