ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5882 Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды 07/08/2019 22/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Хоразм миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисида
ID-5882

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Хоразм миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисида

“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-3507-сон қарори 7-иловасининг 80- ва 146- бандлари ижросини таъминлаш, Амударё дельтасида табиий тўқай ресурсларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш, шунингдек Хоразм вилоятидаги чўл экотизимларини сақлаш ва вилоятда экотуризмни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Махкамаси қарор қилади:

1. Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси) Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманлари ҳудудида, давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида, умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғини (кейинги ўринларда - табиат боғи) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

табиат боғига доимий фойдаланишга бериладиган ер участкаларининг майдони 1-иловага мувофиқ;

табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари 2-иловага мувофиқ;

табиат боғи ходимларининг чекланган умумий сони 38 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 6 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

табиат боғи Давлат экология қўмитасининг юритишида бўлади;

табиат боғини молиялаштириш Республика давлат бюджети ва қонунда таъқиқланмаган бошқа манбалардан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 3 февралдаги “2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-3507-сон қарори 7-иловасининг 80- ва 146- бандлари асосида ушбу ҳудудда қурилиши тугалланган объектлар табиат боғи балансига берилсин.

5. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда:

табиат боғининг низоми ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

табиат боғи штатлар жадвалини тасдиқласин ва уни малака ва маълумотга қўйиладиган талабларга мувофиқ мутахассислар билан бутласин.

6. Давлат экология қўмитаси раисига ижро этувчи аппарати ходимларининг тасдиқланган умумий сони доирасида табиат боғи штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, рекреацион ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

табиат боғи таъминоти учун Давлат экология қўмитасини таъминлаш бўйича 2019 йил учун тасдиқланган бюджет маблағларининг умумий миқдорига қўшимча бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда Давлат экология қўмитаси таъминоти учун бюджет маблағларининг умумий миқдори доирасида табиат боғининг таъминоти учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.

8. Хоразм вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда:

табиат боғи ижро этувчи аппарати учун Урганч тумани, Тажриба станцияси маҳалласи, Зилол кўчасида янги қурилган бинога жойлаштиришни;

табиат боғига ажратилган ер участкаларида жойлашган инфратузилма объектларининг кейинчалик тегишлилиги ва улардан фойдаланиш масалалари ҳал этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда табиат боғи учун ер участкаларини олиб қўйиш ва ажратиш материалларини расмийлаштиришни;

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича, қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зоналари чегараларини белгилашни;

ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишни таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А. Ж. Раматов ва Давлат экология қўмитаси раиси Б. Т. Кучкаров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                       А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “_____”-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Хоразм миллий табиат боғига доимий фойдаланишга бериладиган ер участкаларининг

МАЙДОНИ

 

Туманлар номи

Илгариги ердан фойдаланганлар

Бериладиган ер участкалари майдонлари (га)

Берилаётган ерларнинг тоифалари

Урганч

Маъсуляти чекланган жамиятлар ерлари

12,5

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Фермер хўжаликлари ерлари

41,6

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Захира ерлар

28,7

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Захира ерлар

114,7

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Туман бўйича жами:

197,5

 

Ҳазорасп

Захира ерлар

12979,9

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Захира ерлар

3742,8

Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар

Захира ерлар

990,3

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Захира ерлар

1825,8

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Туман бўйича жами:

19538,8

 

Хива

Захира ерлар

1163,0

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Туман бўйича жами:

1163,0

 

Хонқа

Захира ерлар

45,0

Сув фонди  ерлари

Туман бўйича жами:

45,0

 

Янгибозор

Фермер хўжаликлари ерлари

61,8

Сув фонди  ерлари

Захира ерлар

526,1

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Хоразм овчилар ва балиқчилар спорт жамияти

117,5

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Туман бўйича жами

743,2

 

Жами:

21687,5

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “_____”-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Хоразм миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари

 

Т/р Туманлар номи

Қўриқхона зонаси (га)

Рекреация зонаси (га)

Хўжалик мақсадида фойдаланиш зонаси (га)
1. Урганч - 145,0

52,5

2. Ҳазорасп 5538,8 7500,0 6500,0
3. Хива - 863,0 300,0
4. Хонқа - 30,0 15,0
5. Янгибозор - 643,2 100,0
  Жами 5538,8 9181,2 6968,0

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____”-сон қарорига

3-ИЛОВА

Хоразм миллий табиат боғи ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

 

Директор

Илмий кенгаш

Маслаҳатлашув комиссияси

Бош ҳисобчи - 1

Кадр - 1

Юрист - 1

 

Директорнинг илмий ишлар ва экологик таълим бўйича ўринбосари – фан ва атроф табиий муҳит мониторинги бўлими бошлиғи

1

Фан ва атроф-табиий муҳит мониторинги бўлими

2

Экологик таълим, жамоатчилик билан алоқалар ва туризм билан ишлаш

1

Директорнинг муҳофаза бўйича ўринбосари – табиат боғини муҳофаза қилишни таъминлаш бўлими бошлиғи

1

Табиат боғини муҳофаза қилишни ташкил қилиш бўлими

22

Қўшимча ходимлар:

ҳайдовчи; фаррош;

қоравул; хўжалик мудири; сантехник

7

Ходимларнинг чекланган сони – 38 нафар.

Шу жумладан бошқарув ҳодимлари – 6 нафар.

Общие предложения

200