ID | Разработчик | Дата размещения | Дата завершения | Кол-во предложений |
---|---|---|---|---|
5878 | Хокимият Мархаматского района | 07/08/2019 | 22/08/2019 | 0 |
Обсуждение завершено
ЛОЙИҲА
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МАРҲАМАТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб
этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
Марҳамат туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 4 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 402-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб,
39-банди ва Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг
6,25-моддаларига мувофиқ
ҚАРОР ҚИЛАМАН
1. Туман ҳалқ таълими бўлимининг 2018 йил 4 июлдаги
“Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 402-сонли мурожаати мақуллансин.
2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман “Оқ олтин” газетаси тахририяти мухаррири А.Хожиматов мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини газета саҳифаларига жойлаштириб, кенг оммага етказилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Туман ҳокимининг ўринбосари М.Қурбонов ҳамда туман халқ таълими бўлими бошлиғи А.Абдувохидова зиммасига юклатилсин.
Марҳамат туман ҳокими Ш.Қамчиев