ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5877 Хокимият Учкудукского района 07/08/2019 22/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Учқудуқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-5877

Учқудуқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Учқудуқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимлиги (М.Шамуратов), туман халқ таълими бўлими (Н.Муратов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (И.Рахимов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5 UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти (Р.Қодирова)га оммавий ахборот воситаларида, расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши тавсия этилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Шамуратов зиммасига юклатилсин.

 

 

Тумани ҳокими в.в.б                                      Ф.Бафоев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг 2019 йил ........даги ...-сонли қарорига
1-илова

 

Мактаб ёшидаги болаларни ҳисобини юритиш ва уларни умумий ўрта таълимга тўлиқ жалб этиш бўйича тумандаги умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар рўйхати

 

Мактаб рақами

Бириктирилган ҳудуд номи

1

1-мактаб

"Алтинтау" ОФЙ Қулқудуқ овули

2

2-мактаб

"Боздун" ОФЙ Жузқудуқ овули

3

3-мактаб*

“Имом ал-Бухорий” кўчаси: 1,2,3,4,5,6,7-уйлар.

“Ўзбекистон” кўчаси: 1.1-а.2.2-а,3.4,4-а.5.6.7.8.9.10.11.12.13.14.15.16.17.18-уйлар.

“Геологлар” кўчаси: 1.3.5.7.9.11.13.14.15.16.17.18.19.20-уйлар.

“Айтим” кўчаси:1.2.3.4.5-6-уйлар.

4

4-мактаб**

“Алтинтау” кўчаси: 1.3.5.7.9.11.13.15.17.17-уйлар.

“Пушкин” кўчаси: 13.14.15.16.17.18.19.20.21.22.23.24.25.26-уйлар.

“М. Авезов” даҳаси: 1.2.3.4.5.13.14.8.16.17.18.19.20.21.22.23.24.25.26.27.28.29.30-уйлар

5

5-мактаб

" Йўлчилар" МФЙ  "Йўлчилар"  қўрғони

6

6-мактаб

"Узунқудуқ" ОФЙ  "Узунқудуқ" овули

7

7-мактаб

“Халқлар Дуслиги” кўчаси: 1,1-а. 2,2-а,3,3-а,4,
4а,5.6.7.8.9.10.11.12.13.14.15.16.17.18.19.20.21.22.23.24.25.26.27.28.29.43.50.51.52.53.54.55.56.57.58.64.65.66.67.68.69.70.71.72.59-(ётоқхона), 76.77.78.79.80-уйлар.

8

8-мактаб

"Шалхар" ОФЙ  "Кунтай" овули, “Учқудуқ -2” қўрғони.

9

9-мактаб**

“Мустақиллик” кўчаси: 1.2.3.4.5.6.7.8.9.10.11.12.13.14.15.16-уйлар.

“Қизилқум” даҳаси: 1.2.3.4.5.6.7.8.9.10.11.12.13.14.15.16.17.18.19.20.21.22.23.24.25.26.27.28-уйлар.

10

10-мактаб

6-квартал: 1.2.3.4.5.10.11.12.13.14.15.16.17.21.22.23.23-уйлар.

“Космонавтлар” кўчаси: 1.2.3.4.5.-уйлар.

“Шон-шараф” кўчаси: 1.2.3.4.5.6.7.8.9-уйлар.

4-Квартал: 2-а,4-а,6-а,-уйлар.

“Тоғ” кўчаси: 1.2.3.4.5.6.7.8.9.10.11.13-уйлар.

“Саҳоват” кўчаси: 1.2.3.4.5.6.7.8.9.11.13,14-уйлар.

“Наврўз” кўчаси: 1.2.3.4.5.6.7.8.9.10.12.14-уйлар.

“Тинчлик” кўчаси: 1.2.3.4.5.6.7.9.11.13-уйлар.

“Пушкин” кўчаси: 1.2.3.4.5.6.7.8.9.10.11.12.14-уйлар.

“Алтинтау” кўчаси: 2.4.6.8.10.12-уйлар

11

11-мактаб

"Мингбулоқ" ОФЙ Мингбулоқ овули

12

12-мактаб

"Шалхар" МФЙ Шалхар қўрғони

13

13-мактаб

"Кокпатас"МФЙ Кокпатас қўрғони

14

14-мактаб

"Кўкаяз"ОФЙ Авангард овули, Ақбайтал овули

15

15-мактаб

"Узунқудуқ" ОФЙ Бузаубай овули

16

16-мактаб

"Алтинтау"ОФЙ Буранбай овули

17

18-мактаб

5-квартал: 1.2.3.4.5.6.7.8.9.10.11.12.13.14.15.16.17.18.19.20.21.22.23.24. 25-уйлар.

“Тоғ” кўчаси: 15.16.17.18.19.21.2325.27-уйлар.

“Наврўз” кўчаси: 13.14.15.16.17.18.19.20.21.22.23.24.25.26.27-уйлар.

“Саҳоват” кўчаси: 15.16.17.18.19.20.21.22.23.24.25.26.27.28-уйлар.

“Тинчлик” кўчаси: 8.10.12.14.15.16.17.18.19.20.21.25-уйлар.

“Саҳоват” кўчаси: 16.18.20.22.24,26.28-уйлар.

18

19-мактаб

"Алтинтау"ОФЙ Балтай овули

19

20-мактаб

“Чўл-гули” кўчаси: 1.2.3.4.5.6.7.8.9.10.11.12.13.14.15.16.17.18.19.20.21.22.23.24.27.28-уйлар.

“Халқлар Дўстлиги” кўчаси: 82-уй.

“Истиқлол”, Модель аҳоли манзилларидаги барча уйлар.

 

Изоҳ: * Туман марказида жойлашган таълим рус тилида олиб бориладиган 3-умумий ўрта таълим мактабига биринчи навбатда ўз микроҳудудидаги ва тумандаги барча рус тилида таълим олиш лаёқати бўлган болаларни қамраб олади.

** Туман марказида жойлашган таълим қозоқ тилида олиб бориладиган
4, 9-умумий ўрта таълим мактаблари туман марказида истиқомат қиладиган барча қозоқ миллатига мансуб болаларни (биринчи навбатда ўз микроҳудудидаги) таълимга тўлиқ қамраб олади. 

 

 

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси                               Ф.Болтаев

 

Общие предложения

128