ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5857 Хокимият Жондорского района 23/08/2019 06/09/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Мадамбой қишлоқ аҳоли пунктини Ушот маҳалла фуқаролар йиғини таркибига киритиш муносабати билан Хумдонак ва Ушот маҳалла фуқаролар йиғинлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида
ID-5857

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 март кунидаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сон қарорига ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (2013 йил 22 апрель ЎРҚ-350) га асосланиб, Жондор туманидаги Ҳумдонак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Мадамбой қишлоқ аҳоли пунктини Ушот маҳалла фуқаролар йиғини таркибига киритиш муносабати билан Хумдонак ва Ушот маҳалла фуқаролар йиғинлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги Хумдонак маҳалла фуқаролар йиғинининг 2019 йил 29 июндаги 25-сон йиғилиш баёни ва илтимосномасини, Ушот маҳалла фуқаролар йиғинининг 2019 йил 29 июндаги йиғилиш баёни ва илтимосномасини, Жондор туман ҳокимининг таклифини муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Хумдонак маҳалла фуқаролар йиғинининг 2019 йил 29 июндаги 25-сон йиғилиш баёни ва илтимосномаси, Ушот маҳалла фуқаролар йиғинининг 2019 йил 29 июндаги йиғилиш баёни ва илтимосномаси инобатга олинсин ҳамда Жондор туман ҳокимининг таклифи маъқуллансин.

2. Мадамбой қишлоқ аҳоли пункти Ушот маҳалла фуқаролар йиғини таркибига киритилиши муносабати билан тумандаги Хумдонак ва Ушот маҳалла фуқаролар йиғинлари чегараларига ўзгартириш киритилсин.

3. Жондор тумани ҳокимлиги молия бўлими (У.Янгиев), мазкур қарордан келиб чиқиб туман маҳаллий бюджет параметрларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш киритиш бўйича таклиф киритсин.

4. Жондор тумани статистика бўлими (Ш.Ходжаев), мазкур қарордан келиб чиқиб, статистик ҳисоботларда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритсин.

5. Туман ҳокимининг 2012 йил 4 июлдаги 803-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни туман ҳокими ўринбосари М.Муҳаммедов зиммасига юклатилсин.

Общие предложения

57