ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5826 Хокимият Сырдарьинской области 06/08/2019 21/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Сирдарё вилоят иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-5826

O’zbekiston Respublikasi Sirdaryo viloyati Hokimi

Q A R O R

« » август 2019 йил № Гулистон ш.

Вилоят иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой

фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш

чора-тадбирлари тўғрисида

Вилоят иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга

комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ-4407-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари, “Маҳаллий

давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб,

қаpop қиламан:

1. Вилоят иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар (бундан буён – Комплекс тадбирлар)

1-иловага;

асосий муҳандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш

даврларида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳудудлар бўйича

2019/2020 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари 6-иловага;

вилоят иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси (бундан буён – вилоят комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят комиссияси (Ж.Ибрахимов):

ўн беш кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича туманлар, шаҳарлар бўйича вилоят ташкилотлари, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан Комплекс тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, вилоят иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3. Туман, шаҳар ҳокимлари ўз раҳбарлигида ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

Туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят бошқармалар ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Ибрахимов ва О.Абдуғаниев туманлар ва шаҳарларда ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқсин.

5. Вилоят бўйича газ таъминоти филиали (Ж.Хидиров), “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (А.Хайдаров) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.

“Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси Тошкент ОТФХ Сирдарё кўмир омборлари бўйича (З.Абудуғаффоров) билан биргаликда асосий ёнилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида, узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.

6. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов:

а) вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси (Ш.Халбаев), туман, шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида шаҳарлар ва туманлар бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун аҳоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби маҳсулотларни ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

б) вилоят молия бош бошқармаси (А.Рахимов) билан биргаликда вилоят комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда Комплекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

7. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Ибрахимов Комплекс тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида вилоят ҳокимига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

  1. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 17 сентябрдаги “Сирдарё вилояти иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 467-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Вилоят ҳокимлиги девонхонаси (Ғ.Содиков) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат “Сирдарё ҳақиқати” газетасида чоп этилишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва туман, шаҳар ҳокимликларига етказилишини ташкиллаштирсин.
  3. Туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари мазкур қарорни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказсин.
  4. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари А.Каримов, Ж.Ибрахимов ва О.Абдуғаниевлар зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими                                                                                                       Ғ. Мирзаев

Общие предложения

153