ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5824 Министерство юстиции Республики Узбекистан 06/08/2019 21/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
ID-5824

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ  ВАЗИРИНИНГ

Б У Й Р У Ғ И

П Р И К А З

МИНИСТРА  ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ  УЗБЕКИСТАН

 

2019  йил  “_____”  август. 

№ _____ -мҳ

«_____»  августа 2019 года.

 

“Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги Ф–5445-сон “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан

Б У Ю Р А М А Н:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                                 Р. Давлетов

Тошкент шаҳри

 

                                                Келишилган:

 

 

Савдо-саноат

палатаси раиси                                                                              А. Икрамов

2019 йил “___” _________

 

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
2019 йил “___”  июлдаги _______-сон

буйруғига ИЛОВА

 

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сон “Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 586-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 38-мҳ-сон “Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 6-иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2848-1, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 136-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 16 июндаги 136-мҳ-сон “Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 11-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2848-2, 2017 йил 16 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 520-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 9 апрелдаги 218-мҳ-сон “Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 6-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2848-3, 2018 йил 9 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/2848-3/1052-сон).

Общие предложения

128