ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5816 Хокимият Сырдарьинской области 06/08/2019 21/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг микро ҳудудларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-5816

Лойиҳа

O’zbekiston Respublikasi

Sirdaryo viloyati

Guliston shahar hokimining

Q A R O R I

Герб

Р Е Ш Е Н И Е

хокима Города Гулистана Сырдарьинской области

Республика Узбекистан

2019 yil “__” _________ № ____ Guliston sh.

Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг микро ҳудудларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон Фармони ва

“Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ 3931-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2019 йил

27 февралдаги Умумий ўрта таълим муассасасининг намунавий Уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги 72-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, умумтаълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш, таълим муассасасига ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш, мактаб ёшдаги ўқувчиларни таълимдан четда қолишини олдини олиш мақсадида, шаҳар ҳалқ таълими бўлимининг 2019 йил 26 июлдаги 01-06/645-сонли хатини инобатга олиб, 1993 йил 11 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб қарор қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизимини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон Фармони ва “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2019 йил

27 февралдаги Умумий ўрта таълим муассасасининг намунавий Уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги 72-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар халқ таълими бўлимининг 2019 йил 26 июлдаги

01-06/645-сонли хатини қаноатлантирилсин.

3. Шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим муассасаларининг микро ҳудудлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Шаҳар халқ таълими бўлими мудири (Ш.Хусанов)га;

-микро ҳудуд бўйича тасдиқланган қарорни умумий ўрта таълим мактабларига ўз вақтида етказиш.

-мактаб ёшдаги ўқувчиларни таълимга жалб қилиш мазкур қарор иловасига асосан назоратга олиш вазифалари юклатилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Л.Ахмедов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими                                                                                                                         Т.Дадабаев

Общие предложения

403