ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5806 Министерство юстиции Республики Узбекистан 06/08/2019 21/08/2019 9

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
ID-5806

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

“Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш
ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича”
кўрсатмани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги Ф–5445-сон “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 29 майдаги 01-526, 24/8-855-сон “Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмаси (рўйхат рақами 929, 2000 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Адлия вазири                                                                                 Р. Давлетов

 

 

          Тошкент ш.,

2019 йил “___” _________,

               _____ - сон

 

 

Ички ишлар вазири                                                                    П. Бобожонов

 

 

          Тошкент ш.,

2019 йил “___” _________,

             _____ - сон

Общие предложения

7922