ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5748 Хокимият Тамдынского района 05/08/2019 20/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Томди туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-5748

ЛОЙИҲА

 

 

ТОМДИ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

 

2019 йил “___” июль                        _______                     Янги Томди қўрғони

 

Томди туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Томди туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Н.Бекназаров), туман халқ таълими бўлими (М.Базарбаев), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. Туман маҳаллалар кенгаши (А.Жузгенов)га, овул фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Тамды-шаруагері” газетасида расмий эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Бекназаров ўз зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                        Қ.Алдабергенов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил "____" июлдаги

Қ-____-сонли қарорига

илова

 

Томди туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)

Р Ў Й Х А Т И

 

Умумтаълим муассасаси тартиб рақами

Умумтаълим муассасаси жойлашган манзили

Умумтаълим муассасасига бириктирилган ҳудуд (ОФЙ ёки кўча)

 
 

1

1-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Томдибулоқ” ОФЙ

Туман маркази “Тулеби” кўчаси

 

2

3-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Аяққудуқ” ОФЙ

“Аяққудуқ” аҳоли пункти маркази

 

3

4-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Томдибулоқ” ОФЙ

Туман маркази “Казбек би” кўчаси

 

4

5-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Кериз” ОФЙ

“Кериз” аҳоли пункти

 

5

6-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Ақтов” ОФЙ

“Ажириқти” аҳоли пункти

 

6

7-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Сукетти” ОФЙ

“Сукетти” аҳоли пункти

 

7

8-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Шиели” ОФЙ

“Утемурод” аҳоли пункти

 

8

9-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Керегетов” ОФЙ

“Угизтау” аҳоли пункти

 

9

10-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Аяққудуқ” ОФЙ

“Қулимбет” аҳоли пункти

 

10

11-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Шиели” ОФЙ

“Аққабақ” аҳоли пункти

 

11

13-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Керегетов” ОФЙ

“Жириқ” аҳоли пункти

 

12

17-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Аяққудуқ” ОФЙ

“Алдаберген” аҳоли пункти

 

13

18-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Томдибулоқ” ОФЙ

“Рохат” аҳоли пункти

 

14

21-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Томдибулоқ” ОФЙ

Туман маркази “Навруз” кўчаси

 

15

25-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Томдибулоқ” ОФЙ

Янги Томди қўрғони

 

16

26-сон умумий ўрта таълим мактаби

“Керегетов” ОФЙ

“Ўрта қудуқ” аҳоли пункти

 

Общие предложения

307