ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5713 Фонд «Эл-юрт умиди» 05/08/2019 18/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германия Федератив Республикасида халқаро конференция ўтказиш тўғрисида
ID-5713

 

 

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германия Федератив Республикасида халқаро конференция ўтказиш тўғрисида

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг истиқболли тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, турли йўналишларда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш натижасида мамлакат жадал иқтисодий тараққиётига эришиш, иқтисодий ривожланишда туризм салоҳиятидан кенг фойдаланишни янада кучайтириш, худди шунингдек, хорижий тадбиркорлар
ва эксперт-таҳлилчиларнинг, шу жумладан ватандошларнинг бой илмий
ва амалий тажрибасидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг
2019 йил 21-22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига ташрифи давомида икки давлат ўртасида сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича янги лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Мазкур вазифалар ижросини жадаллаштириш мақсадида
Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар ва экспертларни янада жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германия Федератив Республикасида халқаро конференция ўтказиш ва унда бизнес экспертлари, ишбилармон доиралар вакиллари, шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида конференция ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро миқёсда нуфузини янада оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ниҳоятда муҳим ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги
4091-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
    “Эл-юрт умиди” жамғармаси,
    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германия Федератив Республикасида халқаро конференция (кейинги ўринларда – Халқаро конференция деб аталади) ўтказиш юзасидан таклифига розилик берилсин.
  2. Қуйидагилар:

Халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита (С. Умурзаков)га:

Халқаро конференцияга ташриф буюрган хорижий тадбиркорлар, инвесторлар ва эксперт-таҳлилчилар, шу жумладан ватандошлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг истиқболли тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мамлакат туризм салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим, илмий-тадқиқотлар ва бошқа турли соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тегишли таклифларни тайёрлаш;

Халқаро конференцияни юқори савияда ўтказиш учун барча зарурий ташкилий ишларни кўриш вазифаси топширилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига
    Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси билан биргаликда:

Халқаро конференция ишини Германия Федератив Республикасининг Берлин шаҳрида хорижий тадбиркорлар, инвесторлар ва эксперт-таҳлилчилар, шу жумладан ватандошлар билан ҳамкорликда юқори савияда ўтказиш;

Германия Федератив Республикаси ва унга яқин бошқа Европа давлатларида истиқомат қилаётган ва фаолият олиб бораётган қимматли тажрибага эга бўлган ватандошларимизнинг Халқаро конференция ишида фаол қатнашишларини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирилиги, Инновацияни ривожлантириш вазирилиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
    “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан биргаликда Халқаро конференция пленар йиғилишида Ўзбекистоннинг инвестицион муҳити, туризм салоҳияти, хорижий давлатларда юқори малакали ва замонавий билимли мутахассислар тайёрлаш сиёсати ҳамда ватандошлар билан доимий мулоқотлари юзасидан ўз тақдимотларини ўтказсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Халқаро конференция давомида миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимиз акс этган, махсус тайёрланган дастур асосида маданий тадбирлар ташкил этсин.
  3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Дунё» ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида Халқаро конференция ишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.
  4. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммаларига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                             А.Арипов

 

 

      

 

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг

 2019 йил “___” _____ги ____-сон қарорига
1-илова

 

Халқаро конференицияни ўтказиш бўйича
ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

 

С.У. Умурзаков

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ташкилий қўмита раиси

И.Т. Неъматов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

А.Ш. Бекмуродов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш
ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори в.б., Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

К.А. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Б.К. Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.Р. Ражаббаев

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б.

Қ.Қ. Куронбоев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

А.У. Аккулов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б.

Р.Д. Курбанов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

А.Э. Бурханов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси

З.М. Азимова

“Буюк келажак” ХННТ ижрочи директори в.в.б.

О.Б. Саттаров

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш
ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби

 

Изоҳ.Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларини бажариш юкланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__”_______

- сон қарорига
2-илова

 

Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича
Германия Федератив Республикасида халқаро конференция ўтказиш бўйича

ЧОРА – ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

 

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Тадбирни молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

 

Халқаро конференция ташкил этишга тайёргарлик кўриш

 

1.

Халқаро конференцияда иштирок этадиган хорижий тадбиркор, инвестор ва эксперт-таҳлилчилар, шу жумладан ватандошлар рўйхатини шакллантириш.

2019 йил

август- сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Ташқи ишлар вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Савдо-саноат палатаси,

Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Халқаро конференция иштирокчиларига эсдалик совғалари, тарқатма материаллар тайёрлаш (сотиб олиш)ни таъминлаш.

2019 йил

сентябрь-

октябрь

“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси

3.

Халқаро конференция учун тақдимотлар, видео-роликлар тайёрлаш.

2019 йил
15 октябрга

қадар

Ижрочилар  маблағлари

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси

4.

Халқаро конференция ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ҳамда ташкилотлар билан келишиш.

2019 йил
1 августга

қадар

Маблағ талаб этилмайди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инновацияни ривожлантириш вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Юксалиш умуммиллий ҳаракати,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

Халқаро конференция фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш

 

5.

“Эл-юрт умиди” Жамғармаси расмий веб-сайтида халқаро конференция интернет порталини яратиш, порталда конференция ахборот хати, секциялари ва иштирок этиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.

2019 йил
1 октябргача

“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,
Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

 

6.

Халқаро конференцияда иштирок этадиган хорижий тадбиркор, инвестор ва эксперт-таҳлилчилар, шу жумладан ватандошлар фаолияти тўғрисида маҳаллий газеталар ва журналларда мақолалар, очерклар тайёрлаш ва кенг ёритиб бориш.

 

2019 йил

сентябрь-

октябрь

Маблағ талаб этилмайди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,  “Эл-юрт умиди” жамғармаси, 
“Халқ сўзи” газетаси,
“Дунё” ахборот агентлиги

 

Халқаро конференцияни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар

 

7.

Германия Федератив Республикасида халқаро конференцияни ўтказиш жойини аниқлаш, уни халқаро конференцияга тайёрлаш.

2019 йил
15 сентябрга қадар

“Эл-юрт умиди” жамғарма,
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси маблағлари

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси

8.

Халқаро конференция иштирокчи ва ташкилотчилари учун Германия Федератив Республикасида меҳмонхоналарни бронь қилиш, улар учун дастур ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 октябрга қадар

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва иштирокчилар маблағлари

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси

9.

Ўзбекистон Республикасидан халқаро конференцияда қатнашишига ташриф буюрувчи ташкилотчи ва иштирокчилар учун авиа чипталар, виза олиш ва божхона хизматларини белгиланган тартибда расмийлаштириш.

2019 йил
15 октябрга қадар

“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

«Uzbekistan Airways» АЖ,
 “Эл-юрт умиди” жамғармаси,
Ташқи ишлар вазирлиги,
 Давлат Божхона қўмитаси

10.

Халқаро конференцияни ўтказиш билан боғлиқ смета харажатлари ва ташкилий масалалар юзасидан Васийлик кенгаши баёнини тасдиқлаш.

2019 йил
15 октябрга қадар

Маблағ талаб этилмайди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгаши

11.

Халқаро конференция доирасида хорижий тадбиркор, инвестор ва эксперт-таҳлилчилар, шу жумладан ватандошлар иштирокида Ўзбекистонга Германиядан инвестиция ва инновацияларни жалб этишга оид аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

2019 йил
15 октябрга қадар

Маблағ талаб этилмайди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,
Ташқи ишлар вазирлиги, 
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инновацияни ривожлантириш вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
 Юксалиш умуммиллий ҳаракати,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

Халқаро конференцияни ўтказиш

 

12.

Халқаро конференция ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш, дастур асосида тадбирларни ташкил этиш, санъат усталари иштирокида турли тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш.

2019 йил
1 ноябрга қадар

“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,
Ташқи ишлар вазирилиги,
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси

Маданият вазирлиги

13.

Халқаро конференция натижалари ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиш.

2019 йил
20ноябрга қадар

Маблағ талаб этилмайди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси

 

Общие предложения

673