ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5496 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 05/08/2019 15/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-5496

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларидан фойдаланишни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш мақсадида, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 10 майдаги 143-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2794, 2016 йил 7 июнь) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                                           Ш. Садиков

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг

201__ йил “____”_______ даги ___-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш Қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 1 - банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“абонент - рақамли телевидение хизматлари кўрсатилиши учун провайдер билан ёки унинг дилери орқали шартнома тузган юридик ёки жисмоний шахс”.

2. 1 - банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“хизмат кўрсатиш зонаси - оператор ёки провайдер лицензия битими асосида алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўладиган ва норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўрнатилган шартларга жавоб берадиган хизматлар сифатини таъминлаш учун техник имкониятларга эга бўлган ҳудуд”.

3. 8 - банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жисмоний шахснинг исми ва шарифи (жисмоний шахслар учун);”.

4. 8 - банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“номи, манзили, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами, СТИР (юридик шахслар учун)”;

5. 8 - банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили -  агар мавжуд бўлса)”.

6. Қуйидаги таҳрирдаги 11 - 1 банд билан тўлдирилсин:

“Жисмоний шахснинг талабномаси бўйича провайдер ёки дилер вакиллари унинг яшаш жойига бориб рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиши мумкин”.

7. 15 - банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш учун шартнома оператор ва провайдер лицензиясининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга расмийлаштирилади. Оператор ва провайдер лицензиясининг амал қилиш муддати узайтирилганда шартнома лицензиянинг янгидан белгиланган амал қилиш муддатигача узайтирилган деб ҳисобланади”.

8. 23 - банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Абонент рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномаси тузилган ва танланган тариф режасига мувофиқ тўловни амалга оширган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ёки абонентнинг хоҳишига кўра ундан кўпроқ муддатда провайдер томонидан активация қилинади ва рақамли телевидение тармоғига уланади”.

9. 38 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан келишилган.

10. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан келишилган.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Монополияга қарши курашиш

қўмитаси раиси                                                                                  Н. Шарипов

2019 йил «___» ____________

 

 

 

Ўзбекистон миллий

телерадиокомпанияси раиси в.б.                                                    А. Хаджаев

2019 йил «___» ____________

 

 

Общие предложения

161