ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5449 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 16/08/2019 15/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-5449

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

   1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.

   2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

    3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

     Ўзбекистон Республикасининг

                     Бош вазири                                                                                  ААрипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” _____даги ___-сон қарорига

илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига киритилаётган 
қўшимчалар ва ўзгартиришлар

 

1. 1-иловада:

а) қуйидаги мазмундаги 21-1-банд қўшилсин:

“21-1. 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронларнинг нафақасига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” Фармонига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг базавий  миқдорининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади.”;

б) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“24. Нафақалар ва уларга қўшимча тўловларни  тўлаш, етказиб бериш ва қайта юбориш бўйича харажатларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

2. 2-иловада:

а) 16-банддаги “пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси” сўзлари “ёшга доир пенсиянинг энг кам” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 18-бандда:

“в-1” кичик бандига “фарзандининг туғилганлик” сўзларидан кейин “ёки вафот этганлиги” сўзлари қўшилсин;

“г” кичик бандига “боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома” сўзларидан кейин “нусхаси” сўзи қўшилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 31-1-банд қўшилсин:

“31-1. I гуруҳ ногиронларнинг нафақасига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” Фармонига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг базавий  миқдорининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади.”;

г) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

35. Нафақалар  ва уларга қўшимча тўловларни тўлаш, етказиб бериш ва қайта юбориш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.”.

Общие предложения

110