ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
542 Хокимият города Зарафшан 20/09/2018 05/10/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Зарафшон шаҳар “Наврўз” деҳқон бозори атрофида автотранспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш ҳақида
ID-542

ЛОЙИҲА

Зарафшон шаҳар “Наврўз” деҳқон бозори атрофида автотранспорт

воситалари ҳаракатини тартибга солиш ҳақида

Шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг хатига асосан “Наврўз” деҳқон бозори атрофида автотранспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида:

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

  1. Шаҳар ИИБ ЙҲХБ (З.Олимов), вилоят махсус эксплуатацион монтаж бўлими (Ғ.Аҳмедов), шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (У.Муқумов)ларга:

- шаҳарнинг “Дунё қурилиш моллари” савдо дўконидан шаҳарнинг Геологлар кўчасига чиқувчи йўл (Шаҳар Ёшлар меҳнат гузари)ни автотранспорт воситалари бир томонлама ҳаракатини ташкил этилсин.

- шаҳарнинг Геологлар кўчаси (Шаҳар Ёшлар меҳнат гузари)дан

“Дунё қурилиш моллари” йўналишида 3.1 (кириш таъқиқланади) йўл белгиси ўрнатилсин.

- шаҳарнинг “Дунё қурилиш моллари” савдо дўконидан шаҳарнинг Геологлар кўчасига чиқувчи йўл (Шаҳар Ёшлар меҳнат гузари) йўналишида 5.5 (бир томонлама ҳаракатланиш йўли) йўл белгиси ўрнатилсин.

- ушбу йўналишдаги Восход гаражлар жамияти ҳамда Қурилиш моллари савдо комплексидан чиқиш йўналишида 4.1.2 (Ҳаракатланиш ўнга) йўл белгиси ўрнатилсин.

- “Баҳор Савдо комплекси” буюм бозори ҳамда “Наврўз” деҳқон бозоридан чиқиш дарвозалари олдига 4.1.3 (Ҳаракатланиш чапга) йўл белгиси ўрнатилсин.

- йўналишда ўрнатилган 3.27 (тўхтаб туриш таъқиқланади) йўл белгиси ҳаракат йўналиши бир томонлама ҳаракатга ўзгартирилиши муносабати билан йўл белгиси олинсин.

2. “Олтин водий” газетаси (М.Хусанов)га ушбу фармойишни “Олтин водий” газетасига кенг ёритиш тавсия этилсин.

3. Шаҳар ИИБ ЙҲХБ (З.Олимов) транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида назоратни кучайтирсин.

4. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари А.Файзиев зиммасига юклатилсин.

Зарафшон шаҳар ҳокими А.Раджабов

Общие предложения

751