ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5356 Хокимият Пахтаабадского района 03/08/2019 18/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5356

Пахтаобод тумани халқ таълими бўлимининг 2019 йил 29 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/227-сонли алоқа хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига мувофиқ

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳалқ таълими бўлимининг 2019 йил 29 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/227-сонли алоқа хати маъқуллансин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман “Давр садоси” рўзномаси таҳририяти (З.Кимсанова)га қарор матнини газета саҳифасида чоп этиш вазифаси топширилсин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Д.Саттаров ҳамда туман халқ таълими бўлими С.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                       М.Бозоров

Общие предложения

270