ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5252 Министерство транспорта Республики Узбекистан 26/07/2019 10/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар”га (ЎзР АҚ -92) ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-5252

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар”га

(ЎзР АҚ -92) ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон “Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 30 январдаги 16-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1773, 2008 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й.,
8-9-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар”га (ЎзР АҚ-92) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир

 

А. Раматов

 

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг

20___ йил “____” _________  __ - сонли буйруғига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар”га

(ЎзР АҚ -92) киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 1-бандда:

ўн саккизинчи хатбошидаги “СЛПТБНБ – Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг Сертификатлаштириш, лицензиялаш ҳамда парвозларни таъминлаш ва бажариш устидан назорат қилиш бўлими.” деган сўзлар “СПАОНБ – “Ўзавиация” агентлигининг Сертификатлаш ва парвозларни амалга оширишни назорат қилиш бўлими” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

етмишинчи хатбошидаги “«Дававианазорат» инспекцияси – Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

етмиш учинчи хатбошидаги “«Дававианазорат» инспекциясининг” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2. 5-банддаги “«Дававианазорат» инспекциясини” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигини” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Қоидаларнинг 8, 16, 17, 52-банднинг «б)» кичик бандидаги, 63, 68, 78-банднинг «а)» кичик бандидаги, 90, 95, 97, 99, 117, 120, 124-бандларидаги, 136-банднинг «б)» кичик бандидаги, 144, 146, 198, 199, 217, 221, 249, 263, 271, 273-бандларидаги, 275-банднинг биринчи хатбошидаги, 279-банднинг биринчи хатбошидаги ва «а)» кичик бандидаги, 281, 316, 352, 356, 358, ва 370-бандларидаги “«Дававианазорат» инспекцияси” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. II-бобнинг 2-параграфидаги, 12 ва 319-бандларидаги “«Дававианазорат» инспекциясида” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Қоидаларнинг 75, 107, 126, 130, 165, 171- бандларидаги, 172-банднинг биринчи хатбошидаги ва «ж)» кичик бандидаги, VII-бобнинг 2-параграфидаги, 272, 273,
274-бандларидаги, 275-банднинг «а)» ва «г)» кичик бандларидаги, 276, 277,
278- бандларидаги, 279-банднинг «б)» кичик бандидаги, 303 ва 304-бандларидаги,
317-банднинг «а)» кичик бандидаги, 335 ва 336-бандларидаги, 339-банднинг «н)» кичик бандидаги, “«Дававианазорат» инспекциясининг” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 268-банддаги “Дававианазорат раҳбарининг” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги директорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 270-банднинг «а)» кичик бандидаги “Дававианазоратнинг” деган сўз ““Ўзавиация” агентлигининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 278-банддаги “Дававианазорат инспекциясидан” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 282-банддаги “СЛПТБНБга” деган сўз “СПАОНБга” деган сўз билан алмаштирилсин.

10. 321-банддаги “Дававианазорат инспекциясига” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

Общие предложения

262