ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5190 Хокимият Риштанского района 26/07/2019 10/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тошлоқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш мақсадида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасини белгилаш тўғрисида
ID-5190

 

ЛОЙИҲА

 

 

 “__”  ________  2019 йил          __-сон                       Тошлоқ шаҳарчаси

 

 

Тошлоқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга

қамраб олиш мақсадида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасини белгилаш тўғрисида

 

         Тошлоқ туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил  12 июлдаги  02/390-сонли мурожаатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида” ги Низомнинг 39-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 167-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон, 05.06.2018 й., 09/18/410/1304-сон) асосан, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни 6, 25-моддаларига мувофиқ

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

         1. Тошлоқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

  

2. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Исабоев), туман халқ таълими бўлими (А.Солиев), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

 

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

 

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошлоқ туман бўлинмаси (А.Ахмедов) ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига қамраб олиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

 

5. Мазкур қарор “Тошлоқ тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

                                                                                                                              

6. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Исабоев ва туман халқ таълими бўлими мудири А.Солиев зиммасига юклансин.

 

 

        Туман ҳокими                               Ш.Абдусаломов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

Общие предложения

398