ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5168 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 25/07/2019 09/08/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
ID-5168

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати
аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 9  (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1.

Мусаев
Бехзод Анварович

Раис

2.

Мирзаев
Мубин Мухидинович

Раиснинг биринчи ўринбосари

3.

Турабов  
Баҳодир Тўхтамишович

Раис ўринбосари

4.

Файзибаев 
Алимжан Элчиевич

Раис ўринбосари

5.

Лавозими бўйича

Раис ўринбосари

6. 

Махкамов
Мирзиёд Мирвахидович

Раис ўринбосари

7.

Турсунов Акмал

Шомуротович

Ички аудит бошқармаси бошлиғи

8.

Ахмеджанов Фаррух

Каримович

Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 майдаги 260-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А.Қўчқоров ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А.Мусаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 

           Бош вазири                                                                                  А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» қарори лойиҳасига

 

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Мазкур қарор лойиҳаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзоларининг янги таркибини тасдиқлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низом»нинг 44-бандида Қўмита раиси (ҳайъат раиси), раиснинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари (лавозими бўйича) ва қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи қўмита таркибий тузилмалари раҳбарлари ва Ҳудудлараро инспекция бошлиғидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилиши, ҳайъатнинг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 5 майдаги 260-сон қарори билан Давлат солиқ қўмитасининг ҳайъати 9 кишидан иборат таркибда тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПФ-5605-сон Фармони ҳамда 26 декабрдаги ПҚ-4085-сон қарорига  мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан ҳайъат аъзолари бўлган раҳбарлик лавозимларида ўзгаришлар бўлган.

Юқоридагиларга асосан Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзоларининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                     Б.Мусаев

Общие предложения

808