ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5163 Хокимият Кувинского района 27/07/2019 09/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги хар бир таълим муассасаларини худуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5163

ЛОЙИХА

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги хар бир таълим муассасаларини худуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида

Қува тумани халқ таьлими бўлимининг 2019 йил 22 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таьлимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таьлим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисидаги” 296-сонли мурожатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таьлим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 39-банди ва Маҳаллий Давлат хокимияти тўғрисидаги Қонуннинг 6.25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

  1. Қува тумани халқ таьлими бўлимининг 2019 йил 22 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таьлимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таьлим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисидаги” 296-сонли мурожатигмаъқуллансин.
  2. Қува тумани халқ таьлими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таьлим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ маъқуллансин.
  3. “Қува хаёти” газетаси тахририяти (З.Алиева), Қува туман хокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Д.Хасанов) : мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва хокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
  4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман хокими ўринбосари М.Туримов ва туман халқ таьлими бўлими мудири Д. Юнусовлар зиммасига юклатилсин.

Туман хокими Р.Қурбонов

Общие предложения

241