ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
5158 Хокимият Пахтачинского района 02/08/2019 17/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-5158

 

 

ЛОЙИҲА

ПАХТАЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Туман иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш мақсадида:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-иловага мувофиқ (илова матни рус тилида);

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш бўйича мукаммал таъмирлаш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш бўйича жорий таъмирлаш кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун капитал ва жорий таъмирлаш кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

туманда 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида кўп қаватли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

2019/2020 йиллар куз-киш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман  комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига шахсий масъулият юклансин.

3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қудратов туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

4. Ушбу карорнинг амалга оширилиши ҳар ойда туман комиссияси мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 18 августдаги “Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1838-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими в.б.                                                                     М.Хамдамов

Общие предложения

313