ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4972 Центральный банк Республики Узбекистан 23/07/2019 21/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-4972

Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси
миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш
тартибига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 231-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига (рўйхат рақами 510, 1998 йил 22 октябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси                                                 М. Нурмуратов

 

          Тошкент ш.,

2019 йил ___ ________,

             ____-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2019 йил
___  __________даги
 
_____ сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси
миллий валютасидаги
ҳисобварақларини юритиш тартибига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2.1-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“халқаро молия институтларига.”.

2. 6.4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Қуйидаги мазмундаги 7-бўлим билан тўлдирилсин:

7. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

7.1. Халқаро молия институтларининг миллий валютадаги маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банкларида очилган ҳисобварақларда сақланади.

7.2. Мазкур ҳисобварақларга қуйидагилар киритилиши мумкин:

хорижий валютани сотишдан тушган тушумлар;

резидентлар билан тузилган кредит (қарз) шартномалари билан боғлиқ тушумлар;

ўзлари чиқарган қимматли қоғозларни сотишдан тушган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

7.3. Мазкур ҳисобварақларда ҳисобда турган маблағлар ҳисобварақ эгасининг топшириғига биноан:

тадбиркорлик субъектларини кредитлашда;

ўзлари чиқарган қимматли қоғозларни сотиб олишда;

резидентлар билан тузилган қарз шартномалари билан боғлиқ тўловларни амалга оширишда фойдаланилиши мумкин.

7.4. Тижорат банклари амалга оширилаётган операцияларнинг мазкур Тартиб талабларига мувофиқ келиши устидан назорат қиладилар.”.

Общие предложения

180