ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4951 Центральный банк Республики Узбекистан 22/07/2019 06/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-4951

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ва 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ–542-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзгартиришларнинг 2-банди 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Марказий банк Раиси

М.Б. Нурмуратов

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “___” июлдаги

___/___ сон қарорига

ИЛОВА

 

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 49-банддаги “идоралари” деган сўз “органлари” деган сўз билан алмаштирилсин.

2. 90-банднинг биринчи хатбошисидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие предложения

210