ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4929 Министерство народного образования Республики Узбекистан 20/07/2019 05/08/2019 95

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-4929

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “__” __________даги
___-сон
қарорига
илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 4-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қўшимча квота – умумий ўрта таълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, бириктирилган  микроҳудудда доимий прописка асосида истиқомат қилаётган фуқароларнинг тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар
6 ёшга тўладиган фарзандлари ҳамда  микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган фуқароларнинг фарзандлари учун ажратилади.”;

2. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Болаларни таълим муассасаларига қабул қилишда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.”

3. 7-бандда:

 ....“31 августга” жумласи “1 августга” ўзгартирилсин.

4. 10 ва 21-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20. Қўшимча квота асословчи ҳужжат тақдим этилганда фақат қуйидагилар учун ажратилади:

             1) умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда доимий прописка асосида истиқомат қилаётган фуқароларнинг тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган фарзандлари;

             2) мазкур умумий ўрта таълим муассасасида фаолият юритувчи педагог ва ходимларнинг фарзандлари;

             3) акаси ёки опаси мазкур умумий ўрта таълим муассасасида таълим олаётган оилаларнинг мактаб ёшига етган фарзандлари;

             4) умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари.

6. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“22.Ариза берувчилар йўлланма олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.”

7. 26-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Қўшимча квота бўйича болаларни қабул қилишда ариза берувчилар мазкур банднинг иккинчи–бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатлардан бирини умумий ўрта таълим муассасасига топширади:

боланинг акаси ёки опасининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси.

Умумий ўрта таълим муассасасида фаолият юритувчи педагог ва ходимнинг меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси

Боланинг акаси ёки опасига мазкур мактабдан берилган ўзлаштириш баҳолар табелининг тасдиқланган нусхаси.

Умумий ўрта таълим муассасасига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш манзили бўйича тегишли вазирлик ва ҳарбий тузилмаларнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (округи) маълумотномаси.

8. 1-2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига

қабул қилиш бўйича давлат хизматлари

кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-Илова

 

Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддати

             

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1) Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш

2)электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

 

Хоҳишига кўра

     
             

2-босқич

 

1) Давлат хизматлари маркази

2) ЯИДХП

 

Сўровномани Манзил-маълумот бюроларига юбориш

 

1) 1 соат мобайнида

2) Автоматик тарзда

     
             

3-босқич

 

Манзил-маълумот бюролари

 

Ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий пропискада турганлиги (турмаганлиги) ёки маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотни Давлат хизматлари марказига юбориш

 

1 иш куни мобайнида

     
             

4-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

1. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштириш.

2. Ариза берувчининг сўровига кўра йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб беради

 

1 иш куни мобайнида

     
             

5-босқич

 

Ариза берувчи

 

Умумтаълим муассасасига йўлланма билан бирга боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома, боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати, ариза берувчининг паспорти нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда) ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхасини тақдим этиш

 

Йўлланма олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида

     
             

6-босқич

 

Умумтаълим муассасаси

 

Ариза берувчи томонидан болани умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш бўйича йўлланма тақдим этилганда белгиланган тартибда расмийлаштириш

 

Мурожаат этилган куни

     

Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-Илова

 

Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд доирасида қабул қилиш бўйича давлат хизматлари олиш учун
СЎРОВНОМА
*

I. Аризачи ҳақида маълумотлар:

 

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс):

 

2. Ф.И.Ш.:

 

3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):

 

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
(ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда)

 

5. Манзили:

 

6. Телефон рақами:

 

7. Электрон почта манзили:

 

II. Бола ҳақида маълумотлар:

 

1. Ф.И.Ш.:

 

2. Туғилган йили:

 

3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):

 

4. Бола оиласи билан яшайдиган манзил:

 

5. Манзилнинг қайси мактаб микроҳудудига кириши

 

III. Муассаса ҳақида маълумотлар:

 

1. (Туман, шаҳар) халқ таълими бўлими:

 

2. Умумтаълим муассасаси рақами:

 

3. Таълим тили:

 

IV. Қўшимча маълумотлар (зарур ҳолда)

1. Отаси ёки онаси I гуруҳ ногирон бола (ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат)

 

2. Етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (ота-онасининг вафоти ҳақида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами)

 

 

 

 

 

 

* Ушбу сўровнома тақдим этиладиган асл нусхадаги ҳужжатлар асосида тўлдирилади.

 

 

Сана: ____  _______ 20__й.                                                         Имзо: _________________     

 

Общие предложения

4726