ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
492 Государственный комитет Республики Узбекистан по статистике 15/09/2018 30/09/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-492

Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонунининг
51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:

1. 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1-107-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон “2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2956, 2017 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2017 й., 10/17/2956/0429-сон);

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 20 февралдаги 1-мб-сон ““2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2956-1, 2018 йил 12 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2956-1/0882-сон);

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 3-мб сон ““2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг 6-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2956-2, 2018 йил 3 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 10/18/2956-2/1150-сон);

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 4-мб-сон ““2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида””ги қарорнинг 99-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2956-3, 2018 йил 23 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2956-3/1388-сон).

3. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

                                                                                             Раис                                                                                           Б. Бегалов

 

Тошкент ш.,
2018 йил ___ __________,
___-мб-сон

33-илова. 1-don shakli «Дон экинлари хариди тўғрисида ҳисобот»

34-илова. 1-pilla shakli «Пилла хариди тўғрисида ҳисобот»

47-илова. 1-mehnat shakli «2018 йил учун меҳнат ҳисоботи»

48-илова. 1-mehnat shakli «Меҳнат ҳисоботи»

107-илова. 1-K shakli «Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот»

Общие предложения

1708