ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4880 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 19/07/2019 03/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-4880

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ - 4254 - сон “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.

 

 

Раис                                                                         Б. Норқобилов

 

 

Тошкент ш.,
2019 йил “____” _______
______ – сон

 

 

 

 

 

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитасининг
2019 йил “__” ________ ____-сон
қарорига

ИЛОВА

 

 

Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвонларнинг эгаларидан ундириладиган тўловлар миқдори ва шартларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом қоидалари давлат ветеринария хизмати ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тадбиқ этилади.

2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун сақлаётган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўпайтираётган, боқаётган ҳайвонлари идентификация объекти бўлиб ҳисобланади.

2-боб. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари
учун тўловлар миқдори ва шартлари

3. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвон эгаларидан қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

йирик шохли моллар, от, эшак ва туялар - Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда БҲМ деб юритилади) 2 фоизи;

майда шохли моллар, чўчқа – БҲМнинг 1,5 фоизи;

ит ва мушуклар – БҲМнинг 1 фоизи.

4. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари ветеринария муассасаси ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

5. Шартномада ҳайвонларни идентификация қилиш хизматини кўрсатиш муддатлари, нархи, ҳисоб-китоб тартиби, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланади.

6. Тўлов ветеринария хизмати муассасасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ёки нақд пул тўлаш орқали амалга оширилади.

7. Ветеринария муассасаси тасдиқланган шаклдаги кирим ордери ва икки нусхада квитанцияни расмийлаштиради ҳамда пуллик тушумларнинг ҳисобини олиб боради.

Квитанциянинг бир нусхаси ҳайвон эгасига берилади, иккинчи нусҳаси ветеринария хизмати муассасаси бухгалтериясида қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланади.

8. Ветеринария муассасаси ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари бўйича тушумларнинг статистик, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини олиб боради ҳамда ўрнатилган тартиб ва муддатларда юқори турувчи ҳудудий Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига топширади.

Ўз навбатида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ушбу ҳисоботларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига белгиланган шакл ва муддатларда топширади.

 

3-боб. Ҳайвон эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида келиб тушишини назорат қилиш

9. Ҳайвон эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида келиб тушишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.

10. Ҳайвонларни идентификация қилишда ветеринария муассасаси ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал этилади.

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

11. Мазкур Низом талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат давлат ветеринария хизмати ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли идоралар томонидан амалга оширилади.

12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.

 

 

Молия вазири                                                                  Д. Кучкаров

 

2019 йил “____” ______

 

 

Савдо-саноат палатаси раиси                                        А.Икрамов

 

2019 йил “____” ______

 

 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари 
ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси                          А.Хаитов

 

2019 йил “____” ______

 

 

Общие предложения

315