ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4849 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 19/07/2019 03/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари бозорини экологик жиҳатдан тоза ва сифатли маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4849

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Мамлакатимизда аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига ошиб бораётган талабини қондириш, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида:

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатимизда чорва маҳсулотларини етиштириш учун бозор эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш ва “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепцияси”да мамлакатимизда чорва маҳсулотларини етиштириш бўйича белгиланган парамертларга эришишни таъминлашга қаратилган мустаҳкам озуқа базасини яратишни ва назарда тутадиган Дастурни ишлаб чиқсин. Бунда:

- ҳудудлардаги мавжуд чорва сонини инобатга олган ҳолда кафолатланган озуқа (турлари бўйича) заҳира базасини шакллантириш;

- ҳудудлардаги кафолатланган озуқа заҳира базасидаги маҳсулотлар (қабул қилиш ва чиқариш) миқдори ва турлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн мониторинг тизимини жорий этиш;

- зарур ҳолларда (заҳира камайганда) уларни тўлдириш бўйича шаффоф тендерлар эълон қилиш (жумладан, ҳорижий етказиб берувчиларни иштирокини назарда тутадиган) тартиби;

- республикада чорва молларини озуқа таъминотидаги тақчилликни бартараф этиш учун ҳудудий озуқа бозорларини тегишли маҳсулот (озуқа турлари бўйича) билан таъминлаш;

- мамлакат озуқа бозорида (озуқа турлари бўйича) жорий йил учун нарҳнинг прогноз параметрларини белгилаш ва мониторинг юритиш;

- озуқа маҳсулотларига (турлари бўйича) нарҳнинг прогноз параметрларидан ошган ҳолларда озуқа бозоридаги танқисликни оператив тўлдириш тартибини назарда тутсин.

2. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бозор иқтисодиёти талаблари асосида республикага четдан, шу жумладан Монголия Республикасидан импорт қилинаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги назоратини таъминлаш бўйича чораларни кучайтирсин.

Бу борада, чорва моллари касалликларидан озод ҳудуд ҳисобланган мамлакатлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда тадбиркорларга етказиш тизимни жорий қилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Монголия Республикаси билан истиқболли ва самарали ҳамкорлик йўналишларини аниқлаган ҳолда ташқи савдо айланмасини оширишни, ҳамда савдо иштирокчилари учун экспорт-импорт амалиётига қўйилган талаблар, бозор коньюнктураси ва логистика тўғрисидаги маълумотларни вазирликнинг интернет сайтида мунтазам чоп этиб борилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК билан биргаликда:

- фойдаланишга қайтарилаётган ер майдонларидан олинадиган озуқа базаси ҳисобига ҳар бир хўжалик томонидан ўртача 100-200 бош шартли чорва боқишга ихтисослашган замонавий чорвачилик хўжаликлари ташкил этишни рағбатлантириш;

- ҳудудда етиштирилган чорва молларини амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда сўйиш ва қайта ишлашни ташкил қилиш;

- маҳсулотларни саниатрия-гигиена талаблари асосида қадоқлаш ва уларни истеъмолчиларга етказиш логистикасини тартибга солиш;

- олинган тери, жунни йиғиш ва қолдиқларни қайта ишлаш учун етказиш;

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК “Ўзчармсаноат” уюшмаси билан биргаликда чорвачилик қолдиқ маҳсулотларини (тери, жун, суяк ва бошқалар) йиғиш, бирламчи, иккиламчи қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот (кашемир, тайёр чарм) ишлаб чиқариш тизимини ҳорижий (жумладан, Монголия) тажрибасини ўрганган ҳолда шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва ижросини таъминласин.

Кўзланган тадбирларни амалга оширишда хусусий сектор инвесторлари ва тадбиркорларини (жумладан, ҳорижий ҳамкорларни ҳам) кенг жалб қилган ҳолда бозор принциплари асосида янги корхоналарни ва қўшимча иш ўринларини ташкил этиш назарда тутилсин.

Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига умумлаштириш учун тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бажарилган ишларни таҳлил қилган ҳолда, тегишли маълумот ва уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифларни киритиб борсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири         А. Арипов

Общие предложения

124