ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4826 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 17/07/2019 01/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-4826

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ–542-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи (рўйхат рақами 3073, 2018 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.10.2018 й., 10/18/3073/1977-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                       П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___”_______,

____-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

вазирининг 2019 йил “ ___ ” ________ даги
____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

 

 

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун

мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига киритилаётган қўшимчалар

133-бандда:

учинчи хатбоши “йўл қўйиш тўғрисида” деган сўзлардан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахсининг,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

тўртинчи хатбоши “йўл қўйиш тўғрисида” деган сўзлардан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Общие предложения

175