ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4825 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 17/07/2019 01/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-4825

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ–542-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 171-сон буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1015-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу буйруқ иловасининг 4-банди 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                      П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____”________,

____-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

вазирининг 2019 йил “ ___ ” ______ даги
____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча
сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 9-банд “ВСҲ маъмурияти” деган сўзлардан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2. 12-банднинг учинчи хатбошидаги “суриштирувчи” сўзидан олдин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,” сўзлари қўшилсин.

3. 14-банддаги “Суриштирувчи” сўзидан олдин “Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси” сўзлари қўшилсин.

4. 101-банддаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 151-бандда:

учинчи хатбоши “йўл қўйиш тўғрисида” деган сўзлардан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

тўртинчи хатбоши “йўл қўйиш тўғрисида” деган сўзлардан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6. 178-банддаги “Суриштирувчи” сўзидан олдин “Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахсининг” сўзлари қўшилсин.

7. 191-банд “экспертизаларни ўтказиш бўйича” деган сўзлардан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

8. 226-банд “озод қилиш тўғрисида” деган сўзлардан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

9. 228-банд “тугаганидан кейин” деган сўзлардан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Общие предложения

158