ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4821 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 17/07/2019 01/08/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларида бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4821

Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота, Чиноз туманларида ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги рақобатдош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини, аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш, паст бонитетли бўш ер майдонлари ва бўш турган кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш, саноат ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент вилояти Тошкент ва Зангиота туманларида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, бўш турган ер майдонларида 1-иловага мувофиқ саноатни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда манзилли рўйхат деб аталади) тасдиқлансин.

2. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 2-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерларини саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш;

Тошкент вилояти Тошкент туманида бўш турган, фойдаланилмаётган ер майдонларида 3-иловага мувофиқ кичик саноат зоналарини ташкил қилиш;

Тошкент вилояти Тошкент Зангиота ва Чиноз тумани ҳокимлиги захирасидаги 4-иловада кўрсатилган ер участкалари ҳамда 1-иловага асосан манзилли дастурни амалга ошириш учун ажратиладиган ер участкалари истисно тариқасида аукционсиз, туман ҳокимлари ҳокимларининг қарори билан, ер участкаларини электрон аукцион орқали сотиш учун белгиланган бошланғич қиймат миқдорини икки йил давомида ҳар чоракда мутаносиб равишда бўлиб тўланиши шарти асосида лойиҳа ташаббускорларига бириктириб бериш;

тушган маблағлар “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини молиялаштириш учун тўлиқ йўналтириш.

3. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда манзилли рўйхатга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологик асбоб-ускуналар билан бутлаш ва лойиҳаларни фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб тасдиқласин;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда манзилли рўйхатга киритилган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, мўлжалланган ишлаб чиқариш ҳажмларига эришилишини, маблағларни самарали ва тўлиқ ўзлаштирилишини ҳамда янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда муаммоли масалаларни кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва зарур амалий чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.

4. Тошкент вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда лойиҳаларнинг қиймати ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан манзилли рўйхатга заруратга кўра ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ушбу қарорда кўрсатилган мақсадда, тижорат банкларига манзилли рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича кредит шартномаларининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ва молиялаштириш бошланишини таъминлаш тавсия этилсин.

Бунда, белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали Тошкент вилояти Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиладиган кредитлар энг кам иш ҳақининг 2500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан, тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги маржа билан тақдим этилади.

6. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва Тошкент вилоят ҳокимлигига кичик саноат зонасида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ белгиланган тартибда электр энергияси, табиий газ ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш чорасини кўрсин.

7. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳар чорак якунида манзилли рўйхатга киритилган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва туман фаоллари йиғилишларида муҳокама қилсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боришни таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Р.К. Холматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири      А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ____ июлдаги  ____ сонли қарорига 1-илова

Тошкент вилояти Тошкент ва Зангиота туманларида бўш турган ер майдони ва бино-иншоатлар негизида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати