ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4810 Министерство культуры Республики Узбекистан 17/07/2019 01/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
ID-4810

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони)

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

моддий маданий мерос объектларини қисқа ва узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низоми 1-иловага мувофиқ;

моддий маданий мерос объектларини текин фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низоми 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

           Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                      А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
20___ йил «___» ________

 ____-сон қарорига

1-илова

 

Моддий маданий мерос объектларини қисқа ва узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом давлат мулки бўлган моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни асл ҳолатда сақлаш ва ободонлаштириш мажбуриятини олган ҳолда тадбиркорлик фаолияти субъектларига ижарага бериш тартибини белгилайди.

Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 53-сон қарорига мувофиқ тартибга солинади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари;

балансда сақловчи — ижарага бераётган Маданий мерос департаменти ҳудудий бошқармалари моддий маданий объектлари кўчмас мулкнинг ҳисобини юритувчи;

ижарага олувчи – ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва шартларда объектнинг ижара шартномасини тузган юридик шахс-идоралар, тадбиркорлик фаолияти субъектлари (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);

талабгор — моддий маданий мерос объектларини таклиф этилган шартларда ижарага олиш учун талабгорларни танлаш бўйича танловда иштирок этиш ниятини билдирган юридик ёки жисмоний шахс — тадбиркорлик фаолияти субъекти (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);

танлов — танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган мезонлар ва шартларга мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш воситасида ижарага олувчини аниқлаш шакли;

танлов комиссияси — ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги тамойиллари асосида танлов иштирокчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш, объектларни ижарага бериш учун талабгорларнинг энг фойдали таклифларини танлаш каби функцияларни бажариш учун ишчи орган томонидан ташкил этиладиган комиссия;

ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари;

объектлар – ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ансамбллар, ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар, боғлар;

диний объектлар – доимий ва даврий равишда диний урф-одатлар ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектлар (диний таълим муассасалари, масжидлар, черковлар,синагогалар,монастр ва бошқалар);

объектнинг кўриниши – объектнинг ижарага олувчига берилган пайтдаги ташқи ва ички кўриниши;

объектни асл ҳолатда сақлаш мажбуриятлари – ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихан шаклланган ташқи ва ички кўринишини ҳисобга олган ҳолда объектнинг паспортига киритилган муҳофаза маълумотига мувофиқ тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида унга ҳеч қандай зарар етказмаслик;

ҳудудни ободонлаштириш — объектларнинг тарихан шаклланган ташқи кўринишини ҳисобга олган ҳолда ер юзаси қопламасидан фойдаланиш, манзарали кўкаламзорлаштириш ва сув чиқариш, мукаммал бўлмаган иншоотлар ва кичик архитектура шаклларини қуриш, ташқи томонини ёритиш, кўзга кўринарли ахборот, реклама ва бошқа воситалар ҳисобига ҳудудни яхшилаш чора-тадбирлари қўлланган ҳолда амалга ошириладиган ҳудуднинг хавфсизлиги, қулайлиги ва бадиий ифодалилигини таъминлашга ҳамда унинг атрофида қулай туризм инфратузилмасини яратишга доир чора-тадбирлар;

объектнинг ташқи кўриниши — объектнинг ижарага олувчига берилган пайтдаги ташқи кўриниши;

муҳофаза тахтачаси – объект номи, яратилган санаси ёзилган давлат муҳофазасида эканлиги ифодаловчи тахтача.

3Ижара тўлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари бўйича белгиланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат музей-қўриқхоналари балансида бўлган маданий мерос объектларини ижара берилган ҳолларда (тадбиркорлик фаолияти субъектларига инвестиция мажбуриятлари билан ижарага бериш ҳолларидан ташқари), ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамига тушадиган ижара тўловини ҳамда ижара тўлови кечиктирилгани учун ундирилган пеня, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари бир иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади.

маблағларнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.

10 фоизи тегишли ижарага берувчи тасарруфида қолади.

5. Давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармасига, 40 фоизи  давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи  ижарага берувчига йўналтирилади.

6. Объектни ижарага бериш муддати фойдаланиш мақсадига қараб қисқа ва узоқ муддатни ташкил этади.

Объектнинг қисқа муддатли ижара шартномаси бир йил муддатга тузилади. Объектнинг узоқ муддатли ижара шартномаси бир йилдан ўн беш йилгача бўлган муддатга тузилади. Ижара шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш танлов комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади.

7. Ижарага бериладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхатларига (кейинги ўринларда рўйхатлар деб аталади) киритилган моддий маданий мерос объектлари ижарага берилиши мумкин.

8. Рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар билан биргаликда ишчи органга тақдим этилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объект ва унинг ҳудудининг эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома) нусхалари;

объектни ижарага беришнинг зарурати;

объектнинг техник ҳолати;

объектдан таклиф этилаётган фойдаланиш мақсадлари;

объектда реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари;

объектни ижарага олишнинг таклиф этилаётган муддати;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ёзма ижобий хулосаси — диний объектлар учун.

Ишчи орган, зарур ҳолларда, тақдим этилган рўйхатга киритилган объектлар ҳолати ва ҳужжатларни малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганиши мумкин.

Рўйхат ишчи орган томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

9. Ишчи орган рўйхатни тасдиқлаганидан кейин объектларни фойдаланиш мақсадларига кўра ижарага бериш шартлари билан бирга ижарага берувчига юборади.

10. Ижарага берувчи талабгорлардан тушган аризаларни ўрганиб чиқиб, хулоса бериш учун ишчи органга тақдим қилади.

Ишчи орган талабгорларнинг аризаларини ўрганиб, якуний хулосасини ижарага берувчига юборади.

11. Объектни асл ҳолатда сақлаш мажбуриятлари ва уларни ижарага олувчи томонидан бажариш шартлари ижара шартномасида белгиланади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

 

II. Объектларни ижарага бериш шартлари

 

12. Ижарага берилган объектлардан:

а) савдо фаолияти (антиквар буюмлар, заргарлик буюмлари, миллий либослар, миллий бош  ва оёқ кийимлари,сопол ва чинни буюмлар, китоблар,ўқув ва кўргазма қуроллари);

б) ҳунармандчилик марказлари (ганчга,ёғочга нақш ўйиш ва ўймакорлик, каштачилик, тикув, қўлда бажариладиган тўқув ишлари, эсдалик совғалар тайёрлаш ва сотиш);

в) ўқув (компютер саводхонлиги ва чет эл тилларини ўргатиш) марказлари, мадрасалар;

г) кутубхоналар, анжуманлар заллари, болалар тўгарак ва уюшмалари;

д) миллий модалар ательеси, тўй либослари ва гўзаллик салонлари;

е) идоралар, агентликлар,туризм бюролари;

ё) ногиронлар уюшмалари улар томонидан турли хил тўгараклар ва касб ўргатиш  курслари ташкил этиш;

ж) миллий услубдаги меҳмонхоналар;

з) кўргазма заллари;

к) спорт заллари, кинотеатрлар;

л) банклар, почта хизмати пунктлари, авиа ва темир йўл кассалари, маший техника хизмат кўрсатиш пунктлари;

м) компьютер, нусха кўчириш ва Интернет-хизматлар, фотосалонлар;

н) алкоголли ичимликлар сотилмайдиган умумий  овқатланиш шахобчалари (чойхоналар, кафелар, ошхоналар, ресторанлар) мақсадида;

о) туризм инфратузилма объектлари мақсадида фойдаланиш мумкин.

13. Диний объектлар ушбу Низом 12-бандининг “д”,“ё”, “ж”, “к”, “л”, “м”, “н” ва “о” кичик бандларида кўрсатилган мақсадлар учун ижарага берилиши мумкин эмас.

14. Объектлардан ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш фақат Ишчи органнинг қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

15. Объектлар қўйидаги ҳолатларда:

илгари тузилган давлат мулкининг ижара шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки қўпол равишда бузилганлиги аниқланганда;

жисмоний шахслар муомалага лаёқатсизлиги ва чекланган муомала лаёқати  тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда объект ижарага берилмайди.

16. Ижарага берилган моддий маданий мерос объектларини ёки унинг бир қисмини ижарага олиш бўйича ижарага олувчининг ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки бошқача тарзда ижарага олувчи томонидан учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган объектни учинчи шахсларга, шу жумладан субижара шартларида беришга ҳақли эмас.

17. Ижарага олувчи объектни асл ҳолатда сақлаши, балансда сақловчи билан келишган ҳолда ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ҳамда шартномада белгиланган ижара миқдорини ўз вақтида тўлаши шарт.

 

III. Объектларни ижарага бериш ва қайтариш тартиби

 

18. Ижарага берувчи объектни ижарага бериш мақсадида:

ижарага берувчи объектларни ижарага бериш мақсадида ижарага бериладиган объектлар бўйича эълон беради, объектларни ижарага олишга буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилиши, махфийлиги ва сақланишини таъминлайди;

объектни ижарага бериш шартларини, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда фойдаланиш мақсадларига кўра белгиланган ижара тўловининг миқдорлари ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;

ижарага олувчиларнинг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) талаби бўйича уларга берилаётган мол-мулк, унинг тавсифлари билан танишиш имкониятини беради;

ижарага берилаётган объектни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади, уни балансда сақловчи ҳамда коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилари билан келишади.

Қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.

19. Ижарага бериладиган объектлар бўйича эълон мажбурий тартибда даврий нашрларда, шунингдек ишчи орган, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтларида эълон қилади;

20. Объектнинг ижараси тўғрисидаги эълонда қўйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ижарага берувчининг номи ва почта манзили, телефон ва факс рақамлари, электрон почта манзили;

объектнинг номи, миқдори, тавсифи ва таркиби, у жойлашган жой;

объектларни ижарага олиш муддати;

объектни ижарага бериш шартлари, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари.

Ишчи органининг ҳоҳишига кўра бошқа маълумотлар.

21. Танлов комиссияси таркибига ишчи орган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, диний объектлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари киритилади.

Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак.

Танлов комиссиясига, қоида тариқасида, танлов объекти жойлашган ҳудуд бўйича ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг тегишли ҳудудий органлари вакиллари киритилади.

Танлов предметига боғлиқ равишда танлов комиссияси таркибига лойиҳа, эксперт ташкилотлари, реставрация-тиклаш бўйича малакали мутахассислар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.

Танлов комиссияси таркибида ишчи орган вакиллари сони танлов комиссия аъзолари умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.

22. Танловда иштирок этиш учун тушган буюртманомалар ижарага берувчи томонидан уч иш куни мобайнида ишчи органга берилади.

23. Ишчи орган ижарага берувчи иштирокида тушган буюртманомаларни уларнинг эълонда назарда тутилган танлов шартларига мувофиқлиги юзасидан ўн иш куни мобайнида ўрганади, танловни ўтказиш учун танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди, танловни ўтказиш вақти ва жойини белгилайди.

Танлов комиссияси мажлисини чақиради ва унга буюртманомаларни кўриб чиқиш учун киритади.

24. Талабгорларни танлаш танлов комиссияси томонидан, танлов асосида амалга оширилади.

25. Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этиш (тушган таклифларни экспертиза жиҳатидан баҳолаш, танлов комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, танлов комиссияси ишларини юритиш ишчи орган томонидан амалга оширилади.

26. Талабгорларнинг таклифлари танлов комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади.

27. Танлов комиссиясининг мажлислари унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этган тақдирда, заруриятга кўра ўтказилади.

28. Танлов комиссиясининг қарорлари мажлисда ҳозир бўлган танлов комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

29. Танлов комиссиясининг қарорлари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани танлов комиссияси аъзолари имзолайди ва унинг раиси тасдиқлайди.

Баённомани имзолашда танлов комиссияси аъзолари ўзларининг алоҳида фикрини ёзма шаклда баённомага илова қилишга ҳақлидир.

30. Танлов ғолибини аниқлаш бўйича танлов комиссияси қарорлари баённома имзолангандан кейин бир кун мобайнида ижарага берувчига юборилади.

31. Ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда шартнома муддати, ушбу ижара объекти бўйича мажбурий тартибда эълон бермасдан ўз вазифаларини зарур тарзда бажариб келган ижарага олувчи шартнома муддати тугагандан кейин, Ишчи органнинг хулосаси ҳамда ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган муддатидан ошмайдиган муддатларга белгиланган тартибда узайтирилади.

32. Объектга тегишли бўлган барча буюмлар ва унга таълуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга ижарага олувчига берилади.

Ижара муддати тугаганидан кейин объектга тегишли бўлган барча буюмлар ва унга таълуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга балансда сақловчига ижарага олувчи томонидан қайтарилади.

33. Объектни қайтариш уч томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузган ҳолда, томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади.

34. Объектга етказилган зарар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари) балансда сақловчи ижарага олувчи томонидан шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтиргунга қадар ёки етказилган зарарни қоплагунга қадар уни қабул қилиб олиш далолатномасини рад этишга ҳақли.

35. Объектга етказилган зарар белгиланган муддатларда ижарага олувчи томонидан қопланмаса балансда сақловчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд органларига мурожаат қилади.

 

IV. Объектнинг ижара шартномасини тузиш.

 

36. Ишчи орган томонидан таклифларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома асосида тегишли объектнинг ижара шартномаси тузилади.

37. Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади. Шартнома таклифларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида, лекин кўпи билан беш кун муддатда барча томонлар имзолаши керак.

38. Объектнинг ижара шартномасида қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объектнинг шартнома тузилган кундаги техник ҳолати;

объектдан фойдаланиш мақсадлари;

объектни ижарага бериш(фойдаланиш) муддати;

ижара тўлов миқдори;

объектга нисбатан ижарага олувчининг қўриқлаш мажбуриятлари (объектни асл ҳолатда сақлаш ва унинг кўринишини, шунингдек, интерьернинг тарихий деталларини сақлаш бўйича мажбуриятлар);

объектда ишларнинг барча турларини бажаришга, шу жумладан унинг ташқи кўринишини, интерьери ва туташ ҳудудни Маданий мерос департаменти билан ёзма келишувсиз ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги шартлар;

ижарага олувчининг ташриф буюрувчилар ва туристлар учун қулайликлар (амалдаги антисанитария талабларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ жиҳозланган ҳожатхоналар) яратиш бўйича мажбурияти;

ижарага олувчи томонидан олинган мажбуриятлар ижросининг ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

Маданий мерос департаменти, балансда сақловчи ва ижарага олувчининг шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатлари;

Ижара шартномаси тўхтатилганидан ёки муддати тугагандан кейин объектни қайтариш ҳолати ва тартиби.

39. Ижара шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида объектнинг ижараси тўғрисидаги шартномада:

ижарага олувчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шунингдек, ижарага олувчининг ҳатти-ҳаракати объектнинг яроқсиз ҳолга ёки унинг бузилишига олиб келган ҳолатлар аниқланганда ишчи орган, балансда сақловчи ҳамда бириктирилган жамоатчи назоратчининг талаби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги шартлар ҳам назарда тутилиши;

ижара шартномасини, шу жумладан ижара тўловларини тўлаш муддатларининг бузилиши ҳамда объектнинг сақланишига путур етказилганлиги аниқланганда бекор қилиш шартлари;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

шартнома шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги ҳам белгиланади.

40. Ижарага бериладиган объектлар ҳисобини юритиш мақсадида ижарага олувчи ижара шартномаси тузилганидан кейин реестрга ёзувни киритади, ижара шартномаси асл нусхасининг ҳар бирига ҳисобга олиш ёзувининг санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда ҳисобга олиш тўғрисида белги қўяди, уни муҳр билан тасдиқлайди.

Уч нусхада расмийлаштирилган ижара шартномасининг асл нусхалари бир нусхадан балансда сақловчида, ижарага олувчига ва бир нусхаси ижарага берувчида қолади.

Объектнинг ижара шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

41. Ижарага олувчи томонидан объектдан фойдаланиш, шу жумладан коммунал тўловлар ва бошқа фойдаланиш тўловлари мустақил равишда тўланади.

42. Ижара шартномасини бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

43. Ижарага олувчи қўйидаги ҳуқуқларга эга:

объектни асл ҳолатда сақлаш ва улардан фойдаланиш мезонлари билан олдиндан танишиш;

давлат бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиш;

унинг томонидан ижара мажбуриятлари зарур тарзда бажарилган тақдирда ишчи органнинг қарори билан шартномани навбатдаги муддатга узайтириш;

Ижарага олувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин

44. Ижарага олувчининг мажбуриятлари:

ижара шартномаси тузилган объект, боғлар, истироҳат боғлари, иншоотлар, санъат асарлари, тарихий-бадиий аҳамиятга эга бўлган буюмларни зарур тарзда сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича режимга риоя қилинишини ва уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаш;

объектдан фақат ижара шартномасида белгиланган мақсадда фойдаланиш;

объектга нисбатан муҳофаза мажбуриятларини бажариш;

объектга зарур тарзда қараш, уни тиклаш, сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича мажбуриятларни бажариш;

белгиланган миқдорда ва муддатда белгиланган ижара ҳамда коммунал тўлов мажбуриятларини бажариш;

объектнинг ҳолати ва шартнома бажарилиши тўғрисидаги даврий ахборотни ижара шартномасида назарда тутилган муддатларда ишчи органга тақдим этиш;

давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатлари нормаларига зид бўлмаган талабларини бажариш;

муҳофаза тахтачасини ўз ҳисобидан ўрнатиш ва янгилаш;

объектга ёки унда сақланаётган санъат асарларига етказилган зарарларни белгиланган миқдорда ва муддатда қоплаб бериш;

Ижарага олувчига шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

 

VI.Объектларнинг ижара шартномалари талаблари бажарилишини назорат қилиш тартиби

 

45. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида Маданий мерос департаменти ва унинг худудий бошқармаси:

шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича олинган ахборотни таҳлил қилиш;

шартнома мажбуриятларини бажарилишини ва объектнинг ҳолатини жойнинг ўзида ўрганиш;

ижарага олувчи томонидан ижара шартномасига мувофиқ ўз зиммасига олинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилишини мунтазам равишда назорат қилади.

Ушбу мақсадларда Маданий мерос департаменти ва унинг худудий бошқармаси:

ижара шартномасида назарда тутилган ҳажмда ва тартибда ижарага олувчидан ахборот сўрашга;

зарурият бўлганда объектнинг физик ҳолатини ижарага олувчининг хўжалик фаолиятига аралашмасдан кўздан кечиришга;

ижарага олинган объектдан фойдаланиш шартлари бажарилиши ҳолатини, ижарага олувчи томонидан учинчи шахслар ҳуқуқларига риоя қилинишини (сервитут, гаров ва шу кабилар) ўрганишга;

ижарага олувчи томонидан шартнома шартлари қўпол равишда бузилганда шартномани бекор қилиш тўғрисида Ижарага берувчига мурожаат қилишга;

Қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишга ҳақлидир

 

VII.Якунловчи қоидалар

 

46. Ижарага берилган объект бўйича ижара тўлови ўз вақтида ва зарур тарзда ҳисоблаб чиқилиши, киритилишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.

47. Ижара шартномасини расмийлаштириш ва тузишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан ижарага берувчи жавоб беради.

48. Балансда сақловчи ҳар чоракда балансидаги фойдаланилмай турган объект тўғрисида ишчи органга ва ижара марказига маълумот бериб бориши шарт.

Унда объектнинг жойлашган жойи, миқдори, таркиби ва бошқа умумий тавсифлари кўрсатилган бўлиши керак.

49. Ижара шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни томонлар бажармаган тақдирда улар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

50. Объектни ижарага бериш муносабати билан пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда ҳал этилади.

51. Ушбу Низом шартларининг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.

Вазирлар Маҳкамасининг
20___ йил «___» ________

 ____-сон қарорига

2-илова

 

 

Моддий маданий мерос объектларини текинга фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат мулки бўлган моддий маданий мерос объектларини тадбиркорлик фаолияти субъектларига текинга фойдаланишга бериш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги 269-II-сон Қонунининг 27-моддасига асосан моддий маданий мерос объектларини сақлаш мақсадида фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига, болалар жамоат бирлашмаларига, ногиронлар жамоат бирлашмаларига, диний ташкилотларга Давлат мулкида турган моддий маданий мерос объекти текинга фойдаланишга берилиши мумкин.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ижарага олувчи — ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва шартларда объектнинг текинга фойдаланиш шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс — тадбиркорлик фаолияти субъекти (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);

ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари;

балансда сақловчи — ижарага бераётган Маданий мерос департаменти ҳудудий бошқармалари моддий маданий объектлари кўчмас мулкнинг ҳисобини юритувчи;

талабгор — моддий маданий мерос объектларини таклиф этилган шартларда ижарага олиш учун талабгорларни танлаш бўйича танловда иштирок этиш ниятини билдирган юридик ёки жисмоний шахс — тадбиркорлик фаолияти субъекти (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);

танлов — танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган мезонлар ва шартларга мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш воситасида ижарага олувчини аниқлаш шакли;

танлов комиссияси — ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги тамойиллари асосида танлов иштирокчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш, объектларни текин фойдаланишга бериш учун талабгорларнинг энг фойдали таклифларини танлаш каби функцияларни бажариш учун ишчи орган томонидан ташкил этиладиган комиссия;

ижарага олувчи – ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва шартларда объектнинг ижара шартномасини тузган юридик шахс-идоралар, тадбиркорлик фаолияти субъектлари (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);

ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти;

объектлар – ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ансамбллар, ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар, боғлар;

диний объектлар – доимий ва даврий равишда диний урф-одатлар ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектлар (диний таълим муассасалари, масжидлар, черковлар,синагогалар,монастр ва бошқалар);

объектнинг кўриниши – объектнинг ижарага олувчига берилган пайтдаги ташқи ва ички кўриниши;

объектни асл ҳолатда сақлаш мажбуриятлари – ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихан шаклланган ташқи ва ички кўринишини ҳисобга олган ҳолда объектнинг паспортига киритилган муҳофаза маълумотига мувофиқ тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида унга ҳеч қандай зарар етказмаслик;

ҳудудни ободонлаштириш — объектларнинг тарихан шаклланган ташқи кўринишини ҳисобга олган ҳолда ер юзаси қопламасидан фойдаланиш, манзарали кўкаламзорлаштириш ва сув чиқариш, мукаммал бўлмаган иншоотлар ва кичик архитектура шаклларини қуриш, ташқи томонини ёритиш, кўзга кўринарли ахборот, реклама ва бошқа воситалар ҳисобига ҳудудни яхшилаш чора-тадбирлари қўлланган ҳолда амалга ошириладиган ҳудуднинг хавфсизлиги, қулайлиги ва бадиий ифодалилигини таъминлашга ҳамда унинг атрофида қулай туризм инфратузилмасини яратишга доир чора-тадбирлар;

объектнинг ташқи кўриниши — объектнинг ижарага олувчига берилган пайтдаги ташқи кўриниши;

муҳофаза тахтачаси – объект номи, яратилган санаси ёзилган давлат муҳофазасида эканлиги ифодаловчи тахтача.

3. Текинга фойдаланишга бериладиган Маданий мерос объектлари рўйхатларига (кейинги ўринларда рўйхатлар деб аталади) киритилган Маданий мерос объектлари текинга фойдаланишга берилиши мумкин.

4. Рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар билан биргаликда ишчи органга тақдим этилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объект ва унинг ҳудудининг эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома) нусхалари;

объектни инвестиция мажбурияти билан ижарага беришнинг зарурати;

объектнинг техник ҳолати;

объектдан таклиф этилаётган фойдаланиш мақсадлари;

объектда реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари;

тегишли ҳисоб-китоб асосида инвестиция мажбуриятларининг таклиф этиладиган энг кам миқдорлари;

объектни ижарага олишнинг таклиф этилаётган муддати;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ёзма ижобий хулосаси — диний объектлар учун.

Ишчи орган, зарур ҳолларда, тақдим этилган рўйхатга киритилган объектлар ҳолати ва ҳужжатларни малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганиши мумкин.

5. Рўйхатлар ишчи орган томонидан малакали мутахассис ва экспертлар жалб этилган ҳолда кўриб чиқилиб, тасдиқланади ёки мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаса ва (ёки) ишончли бўлмаса тегишли асослар кўрсатилган ҳолда тасдиқлаш рад этилади.

6. Ишчи орган рўйхат тасдиқлангандан кейин уни объектларни текинга фойдаланишга бериш шартлари билан бирга ижарага берувчига юборади.

II. Объектларни текин фойдаланишга бериш шартлари

7. Текин фойдаланишга берилган объектлардан уларда:

а) кўргазма заллари;

б) меҳмонхоналар;

в) алкоголли ичимликлар сотилмайдиган умумий овқатланиш шохобчалари (чойхоналар, кафелар, ошхоналар, ресторанлар);

г) ҳунармандчилик марказлари (ўймакорлик, тикув, қўлда бажариладиган тўқув ишлари, ганчга, дарахтга нақш ўйиш, эсдалик совғалари тайёрлаш), бадиий-ижодий устахоналар;

д) савдо фаолияти (алкоголли ичимликлар сотилмайдиган);

е) эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш;

ж) компьютер, нусха кўчириш ва Интернет-хизматлар, фотосалонлар;

з) идоралар, агентликлар, туризм бюролари;

и) спорт заллари, кинотеатрлар;

к) банклар, почта хизматлари пунктлари, авиа ва темир йўл кассалари, маиший техникага сервис хизмати кўрсатиш пунктлари;

л) модалар ательеси, гўзаллик салонлари, намойиш қилиш заллари;

м) кутубхоналар, анжуманлар заллари, музейлар, болалар тўгараклари, чет тиллар курслари ташкил этиш мақсадида фойдаланиш мумкин.

8. Диний объектлар ушбу Низомнинг 8-банди «д», «ж», «з», «и» ва «л» кичик бандларида кўрсатилган мақсадлар учун ижарага берилиши мумкин эмас.

Объектлардан ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш фақат танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

9. Объектлар уларга нисбатан ижарага берувчида:

илгари тузилган давлат мулкининг текинга фойдаланиш шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;

уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ва чекланган муомала лаёқати тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.

10. Текин фойдаланишга берилган объект, шунингдек ижарага олувчининг объектни ёки унинг бир қисмини текин фойдаланиш ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки ижарага берувчи томонидан бошқача тарзда учинчи шахсларга инъом қилиниши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган объектни, шу жумладан субижара шартларида учинчи шахсларга беришга ҳақли эмас.

III. Объектларни текин фойдаланишга бериш тартиби

11. Ижарага берувчи объектларни текин фойдаланишга бериш мақсадида фойдаланишга бериладиган объектлар бўйича эълон беради, объектларни фойдаланишга олишга буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилиши, махфийлиги ва сақланишини таъминлайди.

12. Текин фойдаланишга бериладиган объектлар бўйича эълон мажбурий тартибда даврий нашрларда, шунингдек ишчи орган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.

13. Объектнинг текин фойдаланиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ижарага берувчининг номи ва почта манзили, у билан боғланиладиган телефон ва факс, электрон почта манзили;

объектни бериш шартлари, ижара объекти тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари, Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган кадастр ахбороти ва бошқа зарур маълумотлар;

объектни текин фойдаланишга олиш муддати;

танлов комиссияси ва унинг ишчи органининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар.

14. Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак.

Танлов комиссияси таркибига ишчи орган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек диний объектлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари киритилади.

Танлов комиссиясига, қоида тариқасида, танлов объекти жойлашган ҳудуд бўйича ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг тегишли ҳудудий органлари вакиллари киритилади.

Танлов предметига боғлиқ равишда танлов комиссияси таркибига лойиҳа, эксперт ташкилотлари, реставрация-тиклаш бўйича малакали мутахассислар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.

Танлов комиссияси таркибида ишчи орган вакиллари сони танлов комиссия аъзолари умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.

15. Танловда иштирок этиш учун тушган буюртманомалар ижарага берувчи томонидан уч иш куни мобайнида ишчи органга берилади.

16. Ишчи орган ижарага берувчи иштирокида тушган буюртманомаларни уларнинг эълонда назарда тутилган танлов шартларига мувофиқлиги юзасидан ўн иш куни мобайнида ўрганади, танловни ўтказиш учун танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди, танловни ўтказиш вақти ва жойини белгилайди.

Танлов комиссияси мажлисини чақиради ва унга буюртманомаларни кўриб чиқиш учун киритади.

17. Талабгорларни танлаш танлов комиссияси томонидан, танлов асосида амалга оширилади.

18Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этиш тушган таклифларни экспертиза жиҳатидан баҳолаш, танлов комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек танлов комиссияси ишларини юритиш ишчи орган томонидан амалга оширилади.

19. Талабгорларнинг таклифлари танлов комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади.

20. Танлов комиссиясининг мажлислари унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этган тақдирда, заруриятга кўра ўтказилади.

21. Танлов комиссиясининг қарорлари мажлисда ҳозир бўлган танлов комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

22. Танлов комиссиясининг қарорлари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани танлов комиссияси аъзолари имзолайди ва унинг раиси тасдиқлайди.

Баённомани имзолашда танлов комиссияси аъзолари ўзларининг алоҳида фикрини ёзма шаклда баённомага илова қилишга ҳақлидир.

23. Танлов ғолибини аниқлаш бўйича танлов комиссияси қарорлари баённома имзолангандан кейин бир кун мобайнида ижарага берувчига юборилади.

IV. Объектнинг текин фойдаланиш шартномасини тузиш

24. Таклифларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома асосида тегишли объектнинг текин фойдаланиш шартномаси тузилади.

25. Моддий маданий мерос объекти ва унга туташ ҳудуд инвестиция мажбуриятлари олинган ҳолда ижарага бериш бўйича танловга қўйилгандан кейин бир ой мобайнида қизиқиш бўлмаган ва танлов бўлиб ўтмаганлиги эътироф этилган тақдирда ижарага берувчи уни ишчи орган томонидан белгиланган шартларда ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш (оммавий оферта) йўли билан текин фойдаланишга берилиши тўғрисида матбуотда эълон беради.

26. Объектнинг ижара шартномаси ишчи орган, балансда сақловчи, ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилади. Шартнома таклифларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида барча тарафлар томонидан имзоланиши керак.

27. Объектнинг текин фойдаланиш шартномасида қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объектнинг шартнома тузилган кундаги техник ҳолати;

объектдан фойдаланиш мақсадлари;

объектга нисбатан ижарага олувчининг қўриқлаш мажбурияти (объектни сақлаш ва унинг кўринишини, шунингдек интерьернинг тарихий деталларини сақлаш бўйича мажбуриятлар);

объектда ишларнинг барча турларини бажаришга, шу жумладан унинг ташқи кўринишини, интерьери ва туташ ҳудудни ишчи орган билан ёзма келишувсиз ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги шартлар;

ижарага олувчининг реставрация-тиклаш ишларини ва бошқа ишларни фақат ишчи орган билан келишилган лойиҳага мувофиқ бажариш тўғрисидаги мажбурияти;

объектнинг шартнома тўхтатилгандан кейинги ҳолати ва уни қайтариш тартиби;

туташ ҳудудни ободонлаштириш бўйича талаблар;

ижарага олувчининг ташриф буюрувчилар ва туристлар учун қулайликлар (шу жумладан амалдаги санитария талабларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ жиҳозланган ҳожатхоналар) яратиш бўйича мажбурияти;

объектга киритишнинг иш кунлари ва соатлари кўрсатилган шартлари;

объектдан фойдаланишнинг шартлари, тартиби ва аниқ муддатлари;

ижарага олувчи томонидан олинган мажбуриятлар ижросининг ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

ишчи орган, балансда сақловчи ва ижарага олувчининг шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатлари;

шартномани тўхтатиш ва узайтириш шартлари;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

шартнома талаблари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар.

28. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида объектнинг ижараси тўғрисидаги шартномада қуйидаги ҳолларда:

ижарага олувчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда;

объектда реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишлар ишчи орган билан келишилмаган лойиҳасиз ёки тасдиқланган лойиҳа бузилган ҳолда бажарилганда;

ижарага олувчининг хатти-ҳаракати объектнинг яроқсиз ҳолга ёки унинг бузилишига олиб келган ҳолатлар аниқланганда ижарага берувчининг талаби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

29. Объектнинг текин фойдаланиш шартномаси беш йил муддатга тузилади. Текин фойдаланиш шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш танлов комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади.

30. Ижарага бериладиган объектлар ҳисобини юритиш мақсадида ижарага берувчи шартнома тузилгандан кейин реестрга ёзувни киритади, ижара шартномаси асл нусхасининг ҳар бирига ҳисобга олиш ёзувининг санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда ҳисобга олиш тўғрисида белги қўяди, уни муҳр билан тасдиқлайди.

Уч нусхада расмийлаштирилган текин фойдаланиш шартномасининг асл нусхалари бир нусхадан ижарага олувчига, балансда сақловчига берилади ва бир нусхаси ижарага берувчида қолади.

31. Объектнинг текин фойдаланиш шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

V. Ишчи орган ва ижарага берувчининг асосий функциялари

32. Ишчи орган:

ижарага берилаётган объектларда реставрация-тиклаш ишларини бажариш бўйича ҳисоб-китобларини ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади;

Танлов комиссиясига танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловларнинг тартиби ва шартлари тўғрисида таклифлар киритади;

улар бўйича ижарага бериш тўғрисида танлов комиссиясининг қарори қабул қилинган объектларни зарур ҳолатда сақлаш, уларнинг сақланиши ва ободончилиги бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этади;

талабгорларнинг сўрови бўйича уларга ижарага берилаётган объект, унинг тавсифи ва у билан боғлиқ бошқа маълумотлар билан танишиш имкониятини беради;

давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзига юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни олади;

танлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаради;

танлов комиссияси мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этади;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

33. Ижарага берувчи объектларни текин фойдаланишга бериш мақсадида:

объектнинг тузиладиган текин фойдаланиш шартномасида қатнашади ҳамда шартномаларнинг рўйхатдан ўтказилиши махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;

фойдаланишгага берилаётган объектни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича шартнома лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ишчи орган, коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар (зарурият бўлганда) билан келишади;

объектларнинг ижара шартномалари ҳисобини юритади.

VI. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

34. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

объектларни сақлаш ва улардан фойдаланиш мезонлари билан олдиндан танишиш;

объект, уни сақлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисида тўлиқ маълумот олиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда капитал қўйилмаларни ҳимоя қилиш;

давлат бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиш;

Ижарага олувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

35. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

объектлар, боғлар, истироҳат боғлари, иншоотлар, санъат асарлари, тарихий-бадиий аҳамиятга эга бўлган буюмларни зарур тарзда сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича режимга риоя қилинишини ва уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаш;

объектдан фақат шартномада белгиланган мақсадда фойдаланиш;

объектга нисбатан ижарага олувчининг муҳофаза мажбуриятини бажариш;

объектга зарур тарзда қараш, уни тиклаш, сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича мажбуриятларни бажариш;

объектнинг ҳолати ва шартнома мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги даврий ахборотни шартномада назарда тутилган муддатларда ишчи органга тақдим этиш;

коммунал ва фойдаланиш харажатларини тўлаш;

объектда реставрация-тиклаш ишларини ва бошқа ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва давлат экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;

объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш, шунингдек ушбу ишлар якунида назорат ўлчови ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қоплашини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишида ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматининг кўпи билан 3 фоизи миқдорида инобатга олиш;

ишчи органнинг ҳудудий органлари билан объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш бўйича илмий-техник назоратчи тайинлаш бўйича шартнома расмийлаштириш;

давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатлари нормаларига зид бўлмаган талабларини бажариш;

муҳофаза тахтачасини ўз ҳисобидан ўрнатиш ва/ёки янгилаш.

Ижарага олувчига шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

VII. Объектларнинг текин фойдаланиш шартномалари талаблари бажарилишини назорат қилиш тартиби

36. Текин фойдаланиш шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида ишчи орган:

шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича олинган ахборотни таҳлил қилиш;

шартнома мажбуриятлари бажарилишини ва объектнинг ҳолатини жойнинг ўзида ўрганиш;

бажариладиган ишларнинг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш йўли билан ижарага олувчи томонидан ижара шартномасига мувофиқ ўз зиммасига олинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилишини мунтазам равишда назорат қилади.

шартномада назарда тутилган ҳажмда ва тартибда ижарага олувчидан ахборотни сўрашга;

зарурият бўлганда объектнинг физик ҳолатини ижарага олувчининг хўжалик фаолиятига аралашмасдан кўздан кечиришга;

текин фойдаланишга олинган объектдан фойдаланиш шартлари бажарилиши ҳолатини, ижарага олувчи томонидан учинчи шахслар ҳуқуқларига риоя қилинишини (сервитут, гаров ва шу кабиларни) ўрганишга;

қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ҳақлидир.

VIII. Якунловчи қоидалар

37. Ушбу Низом шартларининг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.

 

Общие предложения

129